Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.03.2016

“Насаф”нинг ОЧЛдаги иштирокига оид фактлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 76
“Насаф”нинг ОЧЛдаги иштирокига оид фактлар

Хабарингиз бор, кеча Қаршининг “Насаф” жамоаси Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Биз “аждарлар”нинг мазкур турнирдаги иштирокига оид бир нечта фактни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

1. Қаршиликлар Чемпионлар лигасидаги 24-учрашувини ўтказишди.

2. “Насаф” турнирдаги 8-ғалабасини нишонлади. “Аждарлар” ЧЛда 11 марта мағлуб бўлиб, 5 та ўйинда муроса кўчасини танлашган.

3. Мақсуд Каримов “Насаф”нинг ОЧЛдаги юбилей 30-голини урди.

4. Меҳмонлар футболчиси Муҳаннад Асири Чемпионлар лигасида “Насаф” ўтказган 41-голга муаллифлик қилди.

5. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз тарихларида илк бора Саудия Арабистони жамоасини мағлуб этишди.

6. “Насаф” ушбу мавсумда ЧЛда Ўзбекистон клублари орасида биринчи бўлиб 3 очкони қўлга киритди.

7. Қаршиликлар Чемпионлар лигасида ўз майдонидаги юбилей 10-учрашувини ўтказишди. Ана шу ўйинларнинг 4 тасида “Насаф” ғалаба қозонган, яна 4 тасида ютқазган ва 2 бора дурангга имзо чеккан.

8. “Аждарлар” турнир доирасида ўз майдонларидаги 13 ва 14-голларини уриб, ўз дарвозасидан 12-голни олиб чиқишди.

9. “Насаф” ОЧЛда Туркманистон, Тожикистон, Эрон клубларини 2 мартадан, БАА ва Саудия Арабистони жамоаларини эса бир мартадан таслим этган.

10. “Аждарлар” иштирокидаги 6-учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Энг қизиғи “Насаф” 4 марта шу ҳисобда ютган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar