Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

ОЧЛ. «Насаф» Ўзбекистонга дастлабки ғалабани тақдим этди!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 99
ОЧЛ. «Насаф» Ўзбекистонга дастлабки ғалабани тақдим этди!

Осиё чемпионлар лигасининг 1-турида “Насаф” сафарда “Ал-Аҳли”га қарши ўтказиб, бироз аламли тарзда мағлубиятга учраганди. Шу боис, қаршиликлар ўз майдонларида Саудия Арабистони клубини мағлуб этишга жиддий бел боғлагандилар. Улар буни майдонда тўла тўкис кўрсатиб беришди.

Учрашувнинг дебютидаёқ "Насаф" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо омад меҳмонлар томонида бўлди. Бобур Абдухолиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам "Ал-Аҳли" жарима майдончаси чизиғи олдида жарима зарбасини белгилади. Геворкяннинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди.

Шундан кейин ҳам устунлик Бердиев шогирдлари томонида бўлди. Жумладан, танаффусга қадар Геворкян икки марта Абдухолиқовни қулай вазиятга чиқарди. Дастлабки узатма пайтида Бобур тўпга ета олмаган бўлса, бўлим тугаши арафасида "Насаф" сардорининг ўнг қанотдан берган узатмасини Абдухолиқов 7-8 метрлардан тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Аммо, афсус, бу сафар тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. "Аҳли" эса биринчи бўлимда деярли хавфли вазият ярата олмади.

Иккинчи бўлим бошида қаршиликлар рақиб хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очишди. Муҳаммадиев ўнг қанотда рақиб ҳимоячисини таъқибга олди ва Амандан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончасига кирди. Шуҳрат тўпни дарвозабоннинг устидан ўтказди ҳамда Абдухолиқов бош билан дарвозани ишғол қилди.
Ушбу гол "аждарлар"нинг иштиёқини ошириб юборди ва улар кетма-кет ҳужум ташкил қила бошладилар. Ўйиннинг 60-дақиқасига келиб "Аҳли" дарвозасига урилган иккинчи голда яна Муҳаммадиев яна иштирок этди. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, дарвоза томон зарба берди. Абдуллоҳ Маюф қайтарган тўпни Мақсуд Каримов дарвозага жойлади.
Шундан сўнг меҳмонлар бош мураббийи бирданига иккита ўзгаришни амалга оширди ва бу ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди. 70-дақиқада "Аҳли" футболчиси жарима майдончамиз ичида зарба бераётган чоғида ҳимоячиларимиз унинг оёғи остига ташланишди. Тўп эса Шерзод Аъзамовнинг қўлига тегди. Ҳакам иккиланиб ўтирмасдан пенальти белгилади. Фаҳад Ҳамад марказ бўйлаб зарба бериб, ҳисобни биттага қисқартирди.
Бу пайтда ўйин тугашига 20 дақиқа бор эди. Руҳий устунликка эга бўлган маҳоратли рақибга қарши ўйинда ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнаш осон бўлмасди. Шундай бўлди ҳам, саудияликлар кўплаб вазиятларни яратишди. Элдор Суюнов ва ҳимоячилар рақибнинг ҳамлаларини бир амаллаб бартараф этишди.
Мезбонлар эса қарши ҳужумлардан фойдалана олишмади. Жумладан, ўйиннинг 86-дақиқасида Геворкян рақиб ҳимоячисидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кираётганида Муҳаммад Аман уни қўли билан тортиб йиқитди. Хитойлик ҳакам эса пенальти белгилашга жазм этмади.
"Насаф" ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга қувонч улашди. ОЧЛнинг 1 ва 2-доирасидаги Ўзбекистон ва Саудия Арабистони клублари тўқнашувида Бердиев жамоаси мамлакатимизга дастлабки ғалабани тақдим этди.
ОЧЛ, 2-тур.
"НАСАФ" (Ўзбекистон) - “АЛ-АҲЛИ” (Саудия Арабистони) - 2:1 (0:0)
Голлар: Бобур Абдухолиқов (48), Мақсуд Каримов (60) — Фаҳад Ҳамад (70-пен.)
Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов (40), Дилшод Раҳматуллаев (50) — Муҳаммад Аман (21), Фаҳад Ҳамад (28), Ҳусайн Мугаҳвий (50) , Волид Бахшин (74)
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян (С), 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобур Абдухолиқов (Шароф Муҳиддинов 90).
“Ал Аҳли”: 22.Абдуллоҳ Маюф, 5. Фаҳад Ҳамад, 6.Муҳаммад Фатил, 11.Ҳусайн Мугаҳвий (Волид Бахшин 65), 14.Муҳаннад Асирий, 15.Солиҳ Амрий, 20.Ислом Сераж (Мустафо ал-Басас 65), 26.Муҳаммад Аман, 77. Амири Курди, 99. Комил Муса.
Қарши. “Марказий” стадион. 16221 томошабин.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar