Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

Аббос Омонов: Яна жонажон клубимда фаолият юритишга қарор қилдим

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 101
Аббос Омонов: Яна жонажон клубимда фаолият юритишга қарор қилдим

Бу йилги мавсумдан “Машъал” жамоасини бир қанча футболчилар тарк этишди.

Шулар қатори жамоадан расман кетган Аббос Амонов ҳам бор, биз бу йилги мавсум ва ўзгаришлар ҳақида билиш учун ушуб футболчини суҳбатга чорладик.

-Салом Аббос кайфиятлар яхшими?

– Раҳмат худога шукур, барчаси ало даражада.

-Аббос бу йилдан эътиборан сиз “Шўртан” жамоасида тўп тепасиз, ўтган мавсум ҳам ғузорликлар таркибида кўрикда бўлиб, мавсум бошланишига яқин қолганда яна “Машъал” таркибига қайтган эдингиз.

-Ҳа шундай, аммо бу йилдан этиборан яна жонажон клубим “Шўртан”да фаолият кўрсатишга қарор қилдим.

-Ғузорликлар билан тузган шартномангиз неча йилга мўлжалланган?

-“Шўртан” клуби билан бир йилга шартнома имзоладим. Агарда клуб мураббийлари ва раҳбариятга маъқул келсам, шартномани узайтиришим мумкин.

-Сизнингча “Шўртан”да қандай ўзгаришлар бор?

-“Шўртан” нафақат вилоятимизда, балки мамлакатимизда қолаверса Осиёда ОФК кубогидаги иштироки билан танилган жамоа ҳисобланади. Менимча жамоада катта ўзгариш рўй берган эмас. Клуб ўз имконияти даражасида трансферларни оширди. Таркиб ёмон эмас, насиб этса янги мавсумда мухлисларимизни албатта хурсанд қиламиз.

-“Шўртан” клубидаги мавжуд шарт-шароитлар сизни қониқтирадими?

– Футболчилар учун барча шароитлар аъло даражада ҳаммаси мени қониқтиради. Майдонлар ҳолати ҳам ажойиб. Олий лига ўйинларини ўтказадиган асосий майдонимиз ҳам ҳозир жуда яхши ҳолатда, хуллас Ғузорда янги футбол мавсуми учун ҳаммаси тайёр.

-Сиз бу ердаги шароитларни собиқ жамоангиздаги шароитларга таққослаб кўрасизми?

-Менда “Машъал” жамоасидан жуда илиқ хотиралар қолган. Муборакда ажойиб икки мавсумни ўтказдим, Муборакда тўп сурган илк кунларимданоқ мен худди ўз уйимда юргандек ҳис қилганман. Шароитлар бўйича таққослайдиган бўлсам “газчилар” шаҳрида барчаси профессионал тарзда ташкил этилган. Машғулотлар ва тайёргарлик учун алоҳида майдонлар қилинган.

Б. Вафоев номли асосий ўйингоҳ эса доим бир хилда ям-яшил ҳолатда туради. У ерда барча ўз ишининг профлари йиғилган десам, хато булмайди. Фурсатдан фойдаланиб мени кулубда қўллаб-қувватлаган раҳбариятга, жамоадошларимга ва мубораклик мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

-Аббос, худди сиздек Санжар Қувватов ҳам бу йилдан “Машъал”ни тарк этди ва янги жамоаси – “Насаф”да Суперкубок соҳибига айланди.

– Аввало дўстим Санжарни ва “Насаф” жамоасини ҳамда бутун воҳа аҳлини ана шу тарихий ғалаба билан чин юракдан табриклайман. Санжарнинг “Насаф”га ўтгани бу унинг учун олдинга ташланган қадам бўлди. Мана дебют ўйинидаёқ нуфузли соврин соҳибига айланди, қолаверса у бу йил Осиёнинг нуфузли турнири ОЧЛда ҳам иштирок этмоқда. Суюнов ва Қувватовлар ўзи аввалдан дўст эдилар. Биласиз улар ўз вақтида Муборакда, “Машъал” академиясида бирга таҳсил олишган. Орадан бир муддат вақт ўтиб улар яна мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлмиш – “Насаф”да бирлашишди. Ўйлайманки, “Насаф”да тенг кучли икки дарвозабон пайдо бўлди ва бу ҳақиқий рақобатни юзага келтиради. Улар энди ким асосий дарвозабон эканлигини исбот қилишга уринишади. Яна бир жиҳати келгусида уларнинг иккаласи ҳам миллий терма жамоа сафида фаолият юритишади, бунга ҳеч шубҳам йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, дўстим Санжарга ва “Насаф” жамоасига олий лига ва ОЧЛда омадлар тилайман.

-Яна “Машъал” жамоасига қайтсак, “газчилар” ўтган йили 7-ўрин билан кифояланишди, сизнингча улар бундан кўпига лойиқми?

– “Машъал” жуда барқарор жамоа, таркиб ҳозир ҳам жуда ажойиб бу йил 3-4 нафар футболчи жамоани тарк этди, аммо бу жамоага умуман таъсир кўрсатмайди. Чунки академиядан етишиб чиқаётган ёш иқтидорлар жуда кўп. Улар кетган футболчилар ўрнини бемалол тўлдира олишади. Ҳоизирда мамлакатимиз турли ёш тоифасидаги терма жамоалари таркибида камида 2-3 нафар “Машъал” академияси тарбияланувчисини кўриш мумкин, бу ҳам ўз навбатида иш жараёни жуда яхши йўлга қўйилганидан далолатдир.

-“Машъал” жамоаси ва мубораклик мухлисларга тилакларингиз?

– Собиқ жамоамга янги мавсумда янада юқори ўринларни эгаллашларини чин кўнгилдан истайман. Ўйлайманки, “Машъал” бу йил ҳам “Насаф”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоаларига ҳақиқий бошоғриқ жамоа бўла олади. Мубораклик мухлислар эса доим соғ бўлишсин, “Машъал”ни эса омад тарк этмасин.

-Суҳбатингиз учун раҳмат!

-Саломат бўлинг!

Суҳбатни Дилшод Сафаров олиб борди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar