Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

Маркус Рашфорд тасодифий қаҳрамон-ми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 225
Маркус Рашфорд тасодифий қаҳрамон-ми?

18 ёшли Маркус Рашфорд кутилмаганда, «МЮ»нинг янги қаҳрамонига айланди. «Қизил иблислар» айнан ёш йигитча қайд этган дебют «дубль» ҳисобига ЕЛ 1|8 финалига осонгина йўл олишди. Демак, голландиялик жафокаш Луи ван Гални навбатдаги муваффақиятсизликдан сақлаб қолган футболчига алоҳида эътибор қаратсак бўлаверади. Умуман, айни пайт «Манчестер Юнайтед»нинг жароҳатланган футболчиларидан бутун битта терма жамоа тузиш ҳам мумкин. Мисол учун айтсак, ЕЛ 1|16 финали доирасида «Мидтьюлланд» (Дания) клубига қарши кечган жавоб ўйини арафасидаёқ ван Галнинг нақ 10 нафар шогирди хизматидан фойдаланолмаслиги тайин эди. Ўйинолди машғулотларида эса Антони Мартиаль пай чўзилиши оқибатида четга чиқди. Натижада Луи ван Гал бошланғич таркибни шошилинч тарзда ўзгартирди - ўткир ҳужумчи позициясида 18 ёшли Маркус Рашфордга ишонч билдирди. Қарангки, англиялик ҳужумчи устозини уялтириб қўймади ва асосий жамоадаги дебют ўйинини «дубль» билан безади.

ФАОЛИЯТИ

Маркус Рашфорд 1997 йилнинг 31 октябрь куни Манчестерда туғилган. «МЮ» тизимига эса 2014 йил ёзда Англиядаги машҳур ўсмирлар академияси - Fletcher Moss Rangersдан ўтган. Вақтида Уэс Браун, Дэнни Уэлбек ва Равель Моррисон каби футболчилар худди шу йўналиш бўйича ҳаракатланишганди. Алоҳида қайд этиш жоиз, Рашфорд жорий мавсум «МЮ»нинг U-19 тоифасида сардорлик боғичини қўлга олди ва УЕФА ўсмирлар лигасида 5 марта майдонга тушиб, 3та гол урди. U-21 жамоасидаги илк голини эса ўтган йил охирида, яъни декабрь ойида нишонлади. Эътиборлиси, Маркус ўшанда, «Лестер» ўринбосарлари билан ўйиннинг финал ҳуштаги янграшига атиги 16 дақиқа қолганида майдонга тушганди. Рашфорд бунгача бир неча марта асосий таркиб вакиллари машғулотларига ҳам жалб этилганди. Хусусан, Луи ван Гал уни премьер-лига доирасидаги «Уотфорд» ва «Лестер»га қарши ўйинлар «заявка»га киритганди.

ЎЙИН УСЛУБИ

Маркус - бақувват, серҳаракат ва тезкор ҳужумчи. Бинойидек кучли зарба эгаси майдонда ўткир ҳужумчи сифатида тўп суришдан ташқари, «10-рақам » ролини ҳам бажариши мумкин. Дейлик, голли вазиятларни ҳис этиш қобилияти анча ривожланган. Рашфорднинг бўйи унча баланд эмас (173 сантиметр), шунга қарамай, стандарт вазиятлар чоғи тўғри жой танлаши ҳисобига рақибга катта хавф туғдиради.

РАШФОРД ҲАҚИДАГИ ГАПЛАР

«МЮ» клубида ёш футболчилар тараққиётига масъул департамент директори Ники Батт ёш ҳужумчига анча олдин эътибор қаратганди. Собиқ футболчи хусусан, «МЮ» ёшлар жамоасининг УЕФА ўсмирлар лигасида Голландиянинг ПСВ клубига қарши ўйинидан сўнг Маркус Рашфорд ҳаракатларидан ғоят ҳайратланганимни яширмаганди. Чунончи, йигитча ўша баҳсда рақиб дарвозасини 2 марта нишонга олганди. Хуллас, Батт учрашувдан сўнг Рашфорд «МЮ»нинг келажаги эканлигини қайд этганди: «Маркус портлайдиган даражада хавфли ва ўта иқтидорли, шунинг баробарида яна ғоят меҳнатсевар. Жамоанинг шундай футболчига эга эканлиги омаддан белгидир. Зеро, у майдондаги ҳар бир дақиқада чинакамига ишлайди ва ҳеч қачон ўйиндан четга чиқиб қолмайди. Маркуснинг гол ура бошлагани жуда муҳим». «МЮ» ўсмирлар жамоаси собиқ мураббийи Пол Макгиннесс ҳам Маркусни мақташдан тийилмади: «Мен Рашфорд билан у жамоага келган илк кунданоқ алоҳида ишлаганман. Йигитча 18 ой давомида сезиларли даражада кучайди, яъни ўйин бобида яққол ўсди. Мана, унинг ижросида бир неча ажойиб ўйинлар гувоҳига айланиб улгурдик. Маркуснинг фаолияти энди бошланди, демак, у Манчестерда ҳали кўп ютуқларга эришиши мумкин».

Давомига қаранг!

Рашфорд ЕЛдаги қаҳрамонлик билан чекланиб қолмади. У якшанба оқшоми Луи ван Гал жонига яна бир марта оро бағишлади. Боз устига, чемпионлик учун тиришаётган «Арсенал»га қарши ўйин (3:2)да. Бу галги жасорати «дубль»}самарали «пас» кўринишида бўлди. «Арсенал» дарвозасида кимсан Петр Чех турганини эътиборга олсак, йигитчани чиндан ҳам, ёрқин келажак кутаётганига ишонч ошади. Кузатайликчи, Маркус Рашфорд ушбу чақмоқ янглиғ келган муваффақиятини қандай давом эттираркин?

Манба: Football.ua,

Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar