Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

Рашфорд — Ҳамдамов: қиёслаймиз!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 192
Рашфорд — Ҳамдамов: қиёслаймиз!

Ўтган ҳафтада Европа лигаси ва Осиё чемпионлари лигасида қизиқ воқеа рўй берди. Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси 18-ёшли ҳужумчиси Маркус Рашфорд Дания миллий биринчилигининг амалдаги чемпиони «Мидтьюлланн» клубига қарши кечган ўйинида манкунианликлар сафидаги дебют ўйинидаёқ икки тўп киритиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Ушбу ғалаба «қизил иблислар»ни мусобақанинг нимжорак финалига олиб чиқди. Рашфорд эса «МЮ» сафида еврокубокларда гол урган энг ёш футболчи сифатида тарих саҳифасидан жой олди.

ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида Бунёдкор сафарда «Ал Наср» билан ўйнади. Мазкур баҳсда «қалдирғочлар» ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов бир-биридан чиройли 2 та голнинг муаллифига айланди. Бироқ «МЮ»дан фарқли ўлароқ «Бунёдкор» ғалабани ушлаб қола олмади. Учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Албатта, турнирларнинг савияси жиҳатидан Европа лигаси ва Премьер лига ОЧЛ ҳамда Ўзбекистон миллий биринчилигидан ҳар томонлама устун ҳисобланади. Бу ҳақда ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Tafsilot.uz ана шу воқеа баҳонасида ҳар икки футболчини солиштиришга қарор қилди.

Карьера

Маркус Рашфорд 1997 йилнинг 31 октярида Манчестерда туғилган. «МЮ»га эса 2014 йилнинг 1 июлида Англиядаги машҳур ёшлар академияси «Fletcher Moss Rangers»дан ўтган. Ўз вақтида Уэс Браун, Дэнни Уэлбэк ва Равель Моррисонлар ҳам худди шундай йўлни босиб ўтишган.

Ушбу мавсумда Рашфорд «МЮ» ёшлари (U19) таркибида сардорлик боғичини қабул қилиб олди ва УЕФАнинг ёшлар лигасида 5 тўп киритишга муваффақ бўлди. «МЮ»нинг 21 ёшгача бўлган футболчилари сафидаги биринчи голини 2015 йилнинг декабрида «Лестер»даги тенгдошларига қарши ўйинда, ўзига ажратилган 16 дақиқа ичида урган эди. Маркус, шунингдек, «қизил иблислар»нинг асосий таркиби билан бир неча бор машғулотларда қатнашиб, АПЛда «Уотфорд» ва «Лестер»га қарши кечган ўйинларни захира ўриндиғида кузатди.

Достон Ҳамдамов англиялик футболчидан бир ёш катта. У 1996 йилда Бекободда таваллуд топган. Футболдаги илк қадамларини Янгиер футбол мактаб-интернатида қўйган. 2009 йилдан буён «Бунёдкор» футболчиси. «Қалдирғочлар»нинг турли ёшдаги гуруҳларда, жумладан, катта ёшдаги футболчилардан иборат жамоаларда ҳам тўп сурган. Афсуски, унинг бу даврдаги учрашувлари, голлари ҳақида маълумотларни топа олмадик. Ҳар ҳолда унинг Рашфорддан кўпроқ гол урганини тахмин қилиш қийин эмас. Сабаби ўзингизга маълум — чемпионатнинг даражаси. Бироқ бу ўзбек ўғлонининг истеъдодига соя сола олмайди.

2014 йилги мавсумда Олий лига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги 11 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган. Ўтган йили эса Олий лигада 24 та ўйинда 8 та гол уриб, 5 та голга муаллифлик қилган бўлса, Ўзбекистон кубогида 6 ўйинда 4 та гол (+ 1 та голли узатма) қайд этган. «Плей-офф»ни қўшиб ҳисоблаганда, ОЧЛда 6 ўйин ўтказган. Достонбек шу вақтгача «Бунёдкор» сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, 3207 дақиқа ўйнаган. Шундан 33 та ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, 14 тасида захирадан майдонга тушган.

Илгари катта маблағлар сарфлаб юлдузларни сотиб оладиган «Бунёдкор» жамоаси кадрлар сиёсатидаги ўзгаришлардан сўнг академияга ҳам эътибор қаратишни бошлагач, ёшларга ишонч билдирила бошланди. Жумладан, ана шу имконият туфайли Достон 2014 йили пойтахт жамоаси сафида Ўзбекистон олий лигасида, 2015 йили ОЧЛда дебют қилди. Тўғри, Достон учун дебют мавсум кўнгилдагидек ўтгани йўқ. Авлодлар аломашинувини бошдан кечираётган «Бунёдкор» ОЧЛда гуруҳдан чиқа олишмаган бўлса, миллий биринчиликда эса совринли ўринлардан қуруқ қолди.

2015 йили Янги Зеландияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан кучга тўлиб қайтган Ҳамдамов миллий биринчиликда «Қалдирғочлар»га кўпроқ фойда келтирди. Бу мавсумдаги ўйинлари унинг янада ўсганини кўрсатмоқда. Сардор Рашидовнинг жамоани тарк этиши ҳам унинг фойдасига ишлаши мумкин. Мухлислар аллақачон уни янги Рашидов деб аташаётир.

Ўйин услуби

Маркус — тезкор, чарчаш нималигини билмайдиган ҳужумчи. Жуда кучли зарбаси бор. Кескин ўйнайди, жарима майдончаси ичида устунликни қўлга олишга, юзага келадиган кичик имкониятдан ҳам фойдаланишга қодир футболчи. У голли вазиятни жуда яхши ҳис қилади. Бўйи унчалик баланд бўлмаса-да (173 сантиметр), стандарт вазиятларда рақибларга катта хавф туғдира олади.

Достон ҳам ҳужумчи. Бўйи: 178 см. Вазни: 76 кг. Тўпни кутиб ўтирмайди, ўзи ҳам жамодошларига ўйинни ташкил этишга кўмаклашади, керакли вазиятда тўпни қизғанмай шерикларига оширишини фақат ва фақат олқишлаш керак. Майдонни жуда яхши кўра олади. Жисмоний тайёргарлиги ҳам яхши. Зарбаси ҳақида-ку гап бўлиши мумкин эмас. Буни, айниқса, унинг зарбасини синовдан ўтказган дарвозабонлар жуда яхши билишади.

Ютуқлари

Рашфорд ҳозирча қитъа ёки жаҳон миқёсида катта муваффақиятларга эришмаган. Хоссатан унинг юлдузли онлари энди бошланмоқда. 18 ёшида дебют ўйинида гарчи унча кучли ва таниқли бўлмаса-да Европа лигасида қатнашаётган клуб дарвозасини нақ икки марта ишғол қилгани, миллий чемпионатда «Арсенал»дек жамоага ҳақиқий бошоғриқ бўла олгани шундан дарак.

Ундан фарқли ўлароқ Ҳамдамов шу вақтга қадар юксакроқ натижаларга эришиб улгурган. У ўтган йили Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси Янги Зеландия мезбонлик қилган мундиалда иштирок этди ва InStat компанияси талқинига кўра мундиалнинг энг фойдали футболчилари қаторидан ўрин олди. «Мазкур футболчи кўпинча қанотдан марказга диагонал тарзда кўчиб ўтади. Шундай вазиятларда қанотдаги футболчи щйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетмайди ва ҳужумларни муваффақиятли якунлайди. Мусобақа давомида Достон дарвозага 7 марта зарба берди ва 3та гол урди. Комбинацион ўйинда жуда ҳам динамик ҳаракат қилади. Тўп билан тезда хайрлашишга одатланган, асосан 1-2 ҳаракатдан сўнг тўп оширади», — деб ёзилган эди компаниянинг хулосасида.

Жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйини беиз кетмади. У ОФК томонилан «Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси» деб эътироф этилди ва махсус соврин билан тақдирланди.

Миллий биринчилик

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 27-турида «Арсенал» билан ўйнади. Ҳайратланарличи, «МЮ» таркибида асосий таркибда илк бор майдонга тушган Рашфорд бу ўйинда ҳам дубль қайд этди. Учрашувнинг 29 ва 32-дақиқалари унга аталди. Ўйин 3:2 ҳисобида манкунианликларнинг ғалабаси билан якунланади. Ғалаба сув ва ҳаводек керак бўлган баҳсдаги ёрқин ўйинидан сўнг Рашфорда қизиқиш янада кучайди. Айни пайтда у миллионлар ўйинини ёритишга ихтисослашган оммавий ахборот воситаларининг асосий қаҳрамонига айланган.

Маркус Рашфорднинг омадли дебюти дунё ОАВ томонидан турлича баҳоланмоқда. Кимдир уни манкунианликлар халоскори сифатида олқишлаётган бўлса, айримлар уни бор-йўғи тасодифий қаҳрамон дейишмоқда. Асосий таркиб футболчилари жароҳат олган бир вақтда Маркусда ўзини кўрсатиши ва асосий таркиб ўйинчисига айланиб олиши учун, қолаверса, ёрқин ўйинлари тасодиф эмаслигини исботлаши учун жуда яхши имконият бор.

Ўзбекистонда миллий биринчилик ҳали бошлангани йўқ. Аммо «Бунёдкор» ва Достон Ҳамдамов қитъанинг энг нуфузли мусобақасидаги иштирокини аллақачон бошлаб юборган. Бугун «қалдирғочлар» Тошкентда «Ан-Насср»га қарши ўйнайди. Достон бу ўйинда ҳам ўзини кўрсатишига умид қилиб қоламиз.

Адҳам Ўрол ўғли - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar