Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

ОЧЛ. «Ал-Иттиҳод» - «Локомотив». Яна дуранг

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 128
ОЧЛ. «Ал-Иттиҳод» - «Локомотив». Яна дуранг

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳидан иштирок этаётган "Локомотив" иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этди. "Ал-Иттиҳод"га қарши жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўз уйида ўйнаётган "Иттиҳод" учрашув ҳужумкор руҳда бошлади. "Темирйўлчилар" рақибнинг босимига 14-дақиқагача дош бера олишди, холос. Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячимиз бош билан қайтарди. Салли Мунтарий жарима майдончамиз ташқарисида тўпни қабул қилди ва чап оёқда кучли зарба йўллади. Зарба ўта аниқ чиқди ва Нестеров зарбани қайтара олмади.

Голдан кейин мезбонлар негадир дарҳол ҳимояга ўтиб олишди. Натижада вакилларимиз аста-секин олдинга ўта бошлашди. Бироқ биринчи бўлимда Микляев шогирдлари хавфли вазият ярата олишмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларини Пицуркэ шогирдлари яна ҳужумкор руҳда ўтказишга интилишди. Бу сафар тошкентликлар ҳимояда бехато ўйнашди. Ўйиннинг 66-дақиқасида ўнг қанотдан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди. Яничичнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвозабоннинг қўли орқали тўсинга тегиб пастга тушаётганида, яна Қарнийнинг қўлидан ён томонга кетди. Ушбу вазиятда омад "Иттиҳод" дарвозабони томонда бўлди.
Орадан 10 дақиқа ўтиб, "темирйўлчилар" яна бир хавфли вазиятни яратишди. Абдухолиқов ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кириб келди ва орқароққа узатма берди. Шоаҳмедов эса 11 метрли нуқта устидан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.
Орадан кўп ўтмасдан учрашувдаги ҳал қилувчи вазиятлар содир бўлди. Дастлаб Гельмин Риваснинг ажойиб узатмасидан кейин Аҳмад ан-Назирий яккама-якка вазиятга чиқди. Нестеров ва ҳимоячимизнинг саъй-ҳаракатлари эвазига хавф бартараф этилди. Кейинги ҳужумда вакилларимиз пенальти ишлашди. Ёсин ал-Нахлий ҳимояда тўпни йўқотди ва Зотеев тўпни эгаллаб жарима майдончасига кирган пайтда Нахлий Олегни чалиб йиқитди. Жанубий Кореялик Ким Донг Жин 11 метрли нуқтага ишора қилди. Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабонни доғда қолдира олди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида томонлар бир мартадан ўта хавфли ҳужум ташкил қилишди. Рақиб футболчисининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтган бўлса, Зотеевнинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Қарний қайтарди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари анча асабий ўтди. Ким Донг Жин 4 дақиқа қўшган бўлса-да, бу вақт 8 дақиқа давом этди. "Ал-Иттиҳод" ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Гелмин Ривас бўш дарвозага йўллаган зарбани Шерзод Файзиев чизиқ устида қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, "Локомотив" ва "Иттиҳод" ҳисобидаги очколар сони 2тага етди. БААнинг "Ан-Наср" ва Эроннинг "Сепоҳон" жамоалари 3тадан очко жамғаришган.
ОЧЛ, "А" гуруҳи, 2-тур
"АЛ-ИТТИҲОД" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:1 (1:0)
Голлар: Салли Мунтарий (14) — Темурхўжа Абдухолиқов (80-пенальти)
Огоҳлантиришлар: Авад ал-Йамий (41), Абдулраҳмон ал-Ғамдий (44), Салли Мунтарий (90+6) — Яничич (48), Сардор Мирзаев (74), Кахи Махарадзе (90+3), Санжар Шоаҳмедов (90+6)
"Ал-Иттиҳод": 12.Ассаф ал-Қарний, 4.Салли Мунтарий, 9.Гелмин Ривас, 10.Абдулфаттоҳ Асирий (Мухтор Фалатаҳ 83), 13.Аҳмад Асирий, 15.Жамол Бажандуҳ, 27.Авад ал-Йамий (Ёсин ал-Нахлий 46), 29.Лусиан Санмартеан, 30.Зиёд ас-Саҳавий, 49.Абдулраҳмон ал-Ғамдий (Аҳмад ан-Назирий 71), 51.Мажид ал-Хайбарий
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (Қувондиқ Рўзиев 66), 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 18.Темур Кападзе (Садриддин Абдуллаев 90+2), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев (Темурхўжа Абдухолиқов 46), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar