Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.02.2016

Сергей Лушан: Тўпга эгалик қилсак, ўйин осон кечади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 100
Сергей Лушан: Тўпга эгалик қилсак, ўйин осон кечади

Хабарингиз бор, эртага Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ-2016 турнирининг гуруҳ босқичи иккинчи турида Саудия Арабистонининг “Ал Наср” жамоасини қабул қилади.

Бугун ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилар ўртасида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманиннг иккинчи қисмида мезбонлар устози Сергей Лушан ва клуб ҳужумчиси Элдор Шомуродов иштирок этди.

- Биринчи ўйинда футболчилар яхши ҳаракат қилди. Аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Эртанги ўйига тайёрмиз.

- Сафарда ўйиннинг биринчи бўлимида биз яхши ҳаракат қилдик. Рақибни кучли прессинг эвазига сиқиб қўйдик. Натижага келадиган бўлсак, уларда ҳам тажрибалари футболчилар бор. Ўйлайманки, эртанги баҳс олдидан футболчиларда муаммолар йўқ. Якуний хулосани эртанги ўйиндан сўнг чиқарамиз. Бу ўйинга назортани қўлга олишимиз зарур. Шунда биз учн ўйин осон кечади.

Элдор Шомуродов: Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. Ҳар бир вазиятдан максимал даражада фойдаланиб, гол киритишга ҳаракат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи тўқнашувида 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган эди. Бўлажак учрашув эса эртага, 1 март куни соат 18:00да “Бунёдкор” стадионида старт олади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar