Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.02.2016

Ла лига. «Реал» ўз уйида «Атлетико»га ютқазди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 138
Ла лига. «Реал» ўз уйида «Атлетико»га ютқазди

Зайниддин Зидан бошчилигидаги "Реал" очко йўқотишда давом этмоқда. "Қироллик клуби" бугун ўз майдонида ҳамшаҳри "Атлетико"га имкониятни бой берди.
Жамоалар биринчи бўлимни эҳтиёткорлик билан ўтказишди. Ҳеч бир жамоа ҳимояни очиқ қолдиришни истамади ва катта куч билан олдинга ташланмади. Шу боис бўлса керак, томонлар танаффусга қадар бир мартадан гол тортадиган вазият яратишди. Ўйиннинг 32-дақиқасида Роналду томонидан йўлланган кучли зарбани Облак мушт билан қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Бензема 14 метрлардан зарба йўллади, аммо ноаниқ. Орадан 8 дақиқа ўтиб Гризманн ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган хавфли зарбасини Навас бир амаллаб қайтарди.
Иккинчи бўлимда "Реал" таваккал қилиб, олдинга ўта бошлади. Агар 48-дақиқада Роналду имкониятдан фойдаланганида мезбонлар ижобий натижага эришишлари мумкин эди. Аммо Криштиану 12 метрлардан йўллаган зарба натижасида тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Тез орада эса "матрасчилар" ҳисобни очишди. Гризманн майдон марказида тўпни рақибда олиб қўйди ва олдинга юриб, чап томондан ёрдамга келган Фелипе Луисга узатма берди. Ҳимоячи тўпни дарҳол Гризманннинг ўзига қайтарди. Антуаннинг 10 метрдан йўллаган зарбасини Навас қайтара олмади.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида Диего Симеоне шогирдлари яхши ҳимояланишда давом этишди. Шунга қарамай, Роналду икки марта бош билан хавфли зарба йўллашга муваффақ бўлди, аммо Ян Облак ҳар иккала зарбани қайтарди. "Атлетико"нинг қарши ҳужуми пайтида Сауль яккама-якка вазиятга чиқди. Зарбани Навас қайтарди.
Шу тариқа, "Атлетико" "Сантяьго Бернабеу"да 3 очкони қўлга киритди ва камида эртагача "Барселона" билан орадаги фарқни 5 очкога келтириб қўйди. Каталонияликлар эртага "Севилья"га қарши майдонга чиқадилар. "Реал" эса чемпионлик вазифасини жуда ҳам қийинлаштириб юборди.
Испания Ла лигаси, 26-тур
Реал Мадрид – Атлетико 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 53 Гризманн.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Карвахаль, Данило, Рамос, Модрич, Кроос, Иско (Хесе, 70), Хамес (Васкес, 57), Роналду, Бензема (Майораль, 46).
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Фернандес (Краневиттер, 77), Габи, Коке, Сауль, Гризманн, Торрес (Корреа, 81).
Огоҳлантиришлар: Годин (31), Филипе Луис (37), Васкес (62), Хименес (72), Корреа (90), Карвахаль (90), Рамос (90).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar