Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.02.2016

Юлдузлардан машҳур иқтибослар (2-қисм)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 194
Юлдузлардан машҳур иқтибослар (2-қисм)

Сиз қадрли спорт футбол мухлсларига жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан энг таъсирли ва машҳур иқтибосларни йиғиб, эътиборингизга ҳавола этгандик. Бугун мана шу мақоланинг иккинчи қисмини ўқишингиз мумкин. Бу йўналишимиз сизга манзур бўлаётган бўлса, мавзуни давом эттирамиз.
Мен учун дунёнинг энг кучли ўйинчиси бу Стиви Жи у ҳеч кимни камситмайди, – Рикардо Кака Жеррард ҳақида
Мени Стиви билан солиштиришларини ёмон кўраман. Чунки у мендан анча кучли, – Фрэнк Лэмпард
"У ҳозир қайси жамоада ўйнаяпти, бунинг аҳамияти йўқ. У доим руҳан биз билан. У "Челси" ўйинчиси, бу клуб учун қилган барча хизматлари учун унга миннатдорчилик билдираман. У билан учрашишни интиқлик билан кутяпман. Мен қайтдим, афсуски, у бу ерда йўқ.", – Дидье Дрогба Лемпард ҳакида “Челси”га қайтганида.
Унинг ҳар бир ҳаракатлари одамни ҳайрон қолдиради. Футболни зўр тушунадиганлар унинг ўйинларидан завқ олиши мумкин. Мен у билан бир жамоада ўйнаётганимдан фахрланаман. Мени қойил қолдирадиган бир ҳислат бор: у майдонда ўзини шунақа эркин тутадики, гўё орқасидаям кўзи бордек. “Барса”ни Мессиси “Реал”ни Роналдоси бўлса, бизда буюк Пирло бор, – Жанлуижи Буффон
Филиппо Индзаги ҳар сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетади. Менимча, ўзиям ўйиндан ташқари ҳолатда туғилган бўлса керак, – Алекс Фергюссон
“Ливерпуль”да ўтган дамларим ҳаётимнинг энг ёқимли онлари бўлиб қолади. “Энфилд”га бордим. У ерда сени исмингни куйлашса, қанчалар ёқимли! Умид қиламанки, бу буюк кошонага келишим охиргиси эмас. Бу кунларни соғиниб яшайман, – Луис Суарес
Португалларда Роналдо, Аргентинада Месси бўлса, Германияда бутун бир жамоа бор, – Стивен Жеррард
2014 йил жаҳон чемпионати вақтида Ронни олдимга келиб тиз чўкди. Мен унинг олдига яқинлашиб, қўлимни тутдим ва “Роналдиньо, сен менинг олдимда бундай туришинг керак эмас”, дедим. Кейин билсам, у Роннининг қиёфадоши экан. Мендан кучли инсонни бундай ҳолатда кўришни истамайман, – Лионель Месси
Бутун дунё мени энг яхшиси деб тан олса ҳам, мен учун энг зўи Роналдиньо бўлиб қолаверади, – Лео Месси
Мен шубҳа қилмайман, эртами кечми истеъдод ва маҳорат бобида у дунёнинг энг зўри болади, – Лионель Месси Неймар ҳақида
Баъзида оиламизда овқат ҳаммага ҳам етмасди. Шунақа пайтда ёки отам, ёки онам овқатланишмасди. Мен бу нарсаларни кўриб турардим ва нима қилиб бўлса ҳам оиламга ёрдам беришни ўйлардим. Ниҳоят, йўлини топдим. Дўстларим билан Марселдаги соҳлга бориб, у ерда дам олишга келган бой одамлар билан баҳс бойлардик, яъни ким кўпроқ сосиска ейиш! Агар мен улар айтганчалик сосискани ея олсам, улар менга пул беришарди. Мен бирор маротаба ҳам улар айтганчалик сосискани ея олмаганман. Менинг асосий мақсадим бу эмасди. Асосийси мен уйга қорним тўқ ҳолда келардим ва бу энди оиламизда овқат ҳаммага етишини билдирарди, – Зинедин Зидан
Менинг укам "Манчестер Юнайтед" мухлиси. Биз Чемпионлар лигасида МЮ билан туш гандик. Ўшанда "Олд Трафорд"га укам ҳам борганди. Эсимда, ўша ўйинда биз ютдик. Ўйиндан кейин укамни роса қидирдим. Қарасам бир бурчакда трибунада йиғлаб ўтирибди. Нима бўлди сенга десам, менга сени ёмон кораман деди ва 10 кунгача менга гапирмай юрганди, – Бастиан Швайнштайгер

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar