Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.02.2016

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди

Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Футбол мухлислари, жамоалар ва умуман футболга алоқадор ҳар бир шахс янги мавсумни интиқлик билан кутмоқда. Учрашувларни ёритиб борадиган ОАВ ҳам мавсум стартини интиқлик билан кутишмоқда. Футбол бу мамлакатимизда биринчи рақамли спорт тури саналади. Унинг тарғибот ва ташвиқотида оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўрни жуда катта.

“Бухоро” жамоасининг уй учрашувларини кўплаб журналислар ёритиб боришларига ўрганиб қолганмиз. “Бухоро” жамоаси янги мавсумдан бошлаб журналистларга янада қулайликлар яратиб беришни мақсад қилган. Медиа трибунада журналистлар ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўйинларни махсус сектордан бепул томоша қилишлари, журналистлар учун яратилган барча шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари, учрашувлар якунида уюштириладиган матбуот анжуманларида бевосита иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг стадионда фаолият юритиши имконини берувчи махсус рухсатнома (бейджик)лар тақдим этилади.

Бунинг учун ОАВ ўзи ишлаётган корхонадан “Бухоро” бош директори Алишер Ҳикматович Рустамов номига хат, 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат (электрон варианти тавсия этилади) ва паспорт нусхасини тақдим этишлари шарт.

Хужжатларни pfkbukhoro@mail.ru электрон почтасига ёки жамоанинг ходимлар бўлимига тақдим этишларингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун телефон:+99893 960-00-49

Ҳужжатларни қабул қилиш шу йилнинг 2 мартига қадар давом этади.

П.С: Янги мавсумдан эътиборан медиа трибунага кириш бейджиклари бўлмаган ҳар қандай шахсга тақиқланади!

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar