Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.02.2016

ОЧЛ. «Насаф» Саудияда мағлуб бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 184
ОЧЛ. «Насаф» Саудияда мағлуб бўлди

Ниҳоят, Саудия Арабистони - Ўзбекистон клублари ўртасидаги тўқнашувнинг тўртинчисига келиб дуранг қайд этилмади. Саудияликларга бу сафар япониялик ҳакам анча "ҳашар" қилиб юборди.
"Ал-Аҳли" "Насаф"га қарши ҳар иккала бўлимнинг бошида жуда яхши ҳаракат қилди. Қаршиликлар ана шу паллада бўш ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим. Жиддаликлар илк ҳужумдаёқ бурчак тўпи ишлашди ва уни голга айлантиришди. Бурчакдан етказилган узатмани Муҳаммад ал-Фатил бош билан дарвозага жойлади. Суюнов зарбани қайтара олмади.
Шундан сўнг вакилларимиз аста-секин ташаббусни ўз томонларига оғдириш учун ҳаракат қила бошладилар. 12-дақиқада рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозабонига етказиш чоғида хатога йўл қўйди. Натижада Бобур Абдухолиқов посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб зарба берди. Ёсир Мусайлим зарбани оёғи билан қайтарди.
28-дақиқада эса Ислом Сирож дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Суюнов ҳужумчининг оёғига тагига ташланди ва хавфни бартараф этди. Кейинги ҳужумда эса "Насаф" ҳисобни тенглаштирди. Раҳматуллаевнинг узатмасидан кейин Бобур Абдухолиқов яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва бу сафар аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимнинг дебюти қаршиликлар учун яна омадсиз чиқди. "Ал-Аҳли" футболчиси Умар ас-Сома ҳам бош билан дарвозани ишғол қилди.
Ўйин давомида икки марта ҳисобда ортда бораётиб, ҳисобни тенглаштириш учун ўйнаш осон эмас. Айниқса, рақиб футболчиси Раҳматуллаевнинг бошига бутсасининг тиши билан тепса ҳам огоҳлантириш бермай, Бойдуллаев елкама-елка курашгани учун майдондан четлатилиб турса.
"Ал-Аҳли" кучли жамоа эмаслигини, улар ҳам оддий вазиятларда хато қилиши мумкинлигини кўрсатиб турди. Шундай вазиятларнинг бирида Абдухолиқов рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига кирган Шомуродовни тўп билан таъминлади. Тажрибали ҳужумчи яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвозабонга тегиб, майдонни тарк этди.
Учрашувнинг 82-дақиқасида жарима майдончамиз олдидан белгиланган жарима зарбасини Аъзамов олис масофага етказиб берди. Шомуродов бош билан тўпни ортга уриб юборди ва Азамат Алланиёзов жарима майдончасига кириб зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди.
Бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай, "Насаф" ҳужум ташкил қилди, аммо бу нарса Бердиев шогирдлари учун осон бўлгани йўқ. Жамоамиз бир ҳафтадан сўнг ушбу жамоани Қаршида қабул қилади. Ану шу ўйинда ғалаба қозониб, жадвалдаги ўрнини яхшилаб олиш имкониятига эга.

ОЧЛ, 1-тур. 24.02.2016.
“Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон) - 2:1.
Голлар: Муҳаммад Фатил (2), Умар ас-Сома (48) — Бобур Абдухолиқов (29)
Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев (38), Азамат Алланиёзов (67), Эркин Бойдуллаев (69) — Ҳусайн Мугаҳви (90)
Четлатиш: Эркин Бойдуллаев (75)
“Ал Аҳли”: 22. Абдуллоҳ Маюф, 4. Волид Бахшин, 5. Фаҳад Ҳамад, 6. Муҳаммад Фатил (Тайсир Жассим 68), 9. Умар Ал-Сома, 10. Иоаннис Фетфацидис (Маркиньо 66), 11. Ҳусайн Мугаҳви, 20. Ислом Сераж, 26. Муҳаммад Аман, 77. Амири Курди, 99. Комил Муса.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азиз Ғаниев (Азамат Алланиёзов 57), 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 45.Бобир Абдухолиқов.
Ҳакамлар: Сато Рюжи, Сагара Тору, Наги Тошиюки (барчаси Япониядан), Ҳуррам Шахзод (Покистон).
Назоратчи: Субҳиддин бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).
Комиссар: Гоко Суминори (Япония).
Жидда. “Қирол Абдулла спорт сити” стадиони.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar