Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.02.2016

«ЖЧ–2018» саралаши: кейинги босқичга чиқа оламизми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 183
«ЖЧ–2018» саралаши: кейинги босқичга чиқа оламизми?

Кечадан Оcиё чемпионлари лигасининг гуруҳ босқичичи баҳслари бошланди. Айрим жамоалар аллақачон 1-тур учрашувларини ҳам ўтказиб бўлишди. Қитъамизнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистондан 4 та жамоа иштирок этмоқда. Шу боис юртимиз футбол ишқибозларининг диққат-эътибори мазкур мусобақага қаратилган десак янглишмаймиз.

“Локомотив” Саудия Арабистонининг гранд жамоаларидан бири — “Ал-Иттиход” билан Тошкентда, “Бунёдкор” эса “Ан-Насср” билан сафарда дуранг ўйнади. Эртага яна икки клубимиз “Пахтакор” ва “Насаф” Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ҳамда “Ал-Аҳли” жамоаларидан очко олишга ҳаракат қилишади. Ушбу баҳсларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Бундан ташқари, бугун оқшомда, яъни 23 февралдан 24 февралга футбол ишқибозларини яна икки ажойиб футбол спектакли кутиб турибди. Европа чемпионлари лигасининг нимчорак финал баҳслари давом эттирилади. Кеча мухлислар “Ювентус” —“Бавария” (2:2), “Арсенал”—“Барселона” ўртасидаги ажойиб ўйинларнинг шоҳиди бўлишди. Бугун Киевда “Динамо” Манчестернинг “Манчестер Сити” жамоасига қарши майдонга чиқса, “ПСВ Эйндховен” ўз майдонида Мадриднинг “Атлетико”сини қабул қилади. Хуллас, то 17 мартга қадар шиддатли курашларга, ҳаяжонли дақиқаларга бой ажойиб футбол учрашувлари оғушидамиз.

Аммо мени шу тобда на ОЧЛ, на ЕЧЛ баҳслари қизиқтираётгани йўқ. Менинг ташвишим миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралашидаги иштироки билан боғлиқ. Сабаби роппа-роса 1 ойдан сўнг, яъни 24 март куни Ўзбекистон миллий МТЖ Тошкентда Филиппин, 29 март куни эса Манамада Баҳрайн миллий терма жамоалари билан ўйнайди.

Гарчи “ЖЧ-2018” саралашининг сўнгги кетма-кет 5 ўйинида ғалаба қозонган, Самвел Бабаян терма жамоа бошқарувига келгандан сўнг бирор марта мағлубиятга учрамаган бўлсак-да, олдинда турган учрашувлар биз учун осон кечмаслигини, рақибларимиз ҳам анойи эмаслигини кўпчилигимиз ҳис қилиб турибмиз.

Хавотирли жиҳати шундаки, терма жамоамиз сал қолса ушбу босқичдаёқ мундиал билан хайрлашиши мумкин эди. Бунгача ҳал қилувчи босқичга муаммосиз етиб боришга одатланганимиз “оқ бўрилар”га гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинларида анча қийналди. Тўғри, бош жамоамиз кейинчалик ўйинини топиб олган бўлса-да, ЖЧ йўлидаги асосий рақибларга қарши кечадиган шиддатли кураш ҳали олдинда (аввал ўша босқичга етиб бориш керак).

Саралаш турнирининг 3-босқичига 8 та гуруҳда 1-ўринни эгаллаганлар, шунингдек, энг яхши кўрсаткичга эга 4 та 2-ўрин соҳиблари чиқишида. Ўзбекистон иштирок этаётган “H” гуруҳида 2-ўрин учун кураш аллақачон йўққа чиққан. Сабаби айни пайтда 3-ўринда бораётган Филиппинда 7, Баҳрайнда эса 6 очко бор. Терма жамоамиз олдинданги ҳар икки ўйинда ютқазиб, улар эса навбатдаги баҳсларда 6 очко жамғарган тақдирда ҳам бизга ета олмайди. Демак, 2-ўриндан тушиб кетмаслигимиз аниқ. Эҳтимоллар назариясидан келиб чиқиб, бошқа натижаларни ҳам кўриб чиқсак.

«ЖЧ–2018» саралаши: кейинги босқичга чиқа оламизми?

Ҳар икки ўйиндаги ғалаба

Асосий рақибмиз ҳисобида бор-йўғи битта ўйин қолган бўлса, терма жамоамиз яна икки учрашувда майдонга тушади. Мазкур ҳар икки ўйинда эришиладиган ғалаба, шак-шубҳасиз, гуруҳда 1-ўринни олишимизни таъминлайди. Шунда рақибларимизнинг қандай натижа қайд этиши бизни умуман қизиқтирмайди.

Бир ғалаба, бир дуранг

Айни пайтда гуруҳда 1-ўринда турган КХДР термаси ҳисобида 16, Ўзбекистон МТЖда эса 15 очко бор. Шимолий кореяликлар яна битта ўйинда майдонга тушади: Филиппинга қарши кечадиган бу ўйинда уларнинг ғалаба қозониши эҳтимоли юқори. Вакилларимиз асосий рақибдан фарқли ўлароқ 2 учрашувда тўп суришади. Агар КХДР сўнги ўйинида ғалаба қозонса, биз бир ўйинда ютиб, иккинчисида мағлуб бўлсак, очколаримиз сони тенг бўлиб қолади — 19 тадан. Агар тўплар нисбатимиз яхшироқ бўлса, шу натижа билан ҳам бунга эришишимиз мумкин. Ҳозиргача рақиблар дарвозасига 18 та гол уриб, 7 та тўп ўтказиб юборганмиз. Шимолий Корея термасининг тўплар нисбати — 12:5. Табиийки, бу вариантни корейслар ҳам кўриб чиқишган ва сўнгги турда Филиппинга қарши имкон қадар голлар ёмғирини ёғдиришга ҳаракат қилишади. Бизникилар ҳам бунга жавоб чорасини кўриб қўйишлари мақсадга мувофиқ.

Агар КХДР Филиппиндан енгилса, 1 ғалаба ва 1 дуранг гуруҳда сўзсиз биринчи бўлишимизни таъминлайди. Бизда 19 очко бўлади, шимоллик корейсларнинг натижаси (16 очко) ўзгармай қолади. Шунда ҳеч қандай тўплар нисбатини ҳисоблаб ўтирмаймиз.

«ЖЧ–2018» саралаши: кейинги босқичга чиқа оламизми?

Бир ғалаба ва бир мағлубият

Ҳисобимиздаги очко 18 та бўлади. Навбатдаги босқичга тўғридан-тўғри чиқишш учун КХДР—Филиппин баҳсида Мэнни Пакьяо ватандошларига мухлислик қилишимизга тўғри келади. Шу жойда гуруҳимида 2-ўрин учун интриганинг ўлгани қайсидир маънода зараримизга ишлаши мумкин. Зеро, Филиппин 9-турда Ўзбекистон, 10-турда эса КХДР термалари устидан ғалаба қозонган тақдирда ҳам кейинги босқичга чиқа олмайди. Бу эса мазкур учрашувларда уларнинг жон-жаҳди билан ўйнашини сўроқ остида қолдиради. Бу тахминку-я, аммо ҳақиқатга яқин гипотеза.

Башарти Шимолий Корея термаси ушбу учрашувда ғалаба қозонса, гуруҳда иккинчи ўринда қолиб кетамиз. “ЖЧ-2018” саралашида курашни давом эттириш-эттирмаслигимиз эса бошқа гуруҳлардаги 2-ўринни эгаллайдиганлар тўплайдиган очколарга боғлиқ бўлади. Ҳозирча саралашдаги 8 та гуруҳ ичида энг яхши 2-ўрин эгаларидан бири (Сурия билан бирга, арабларда тўплар нисбати яхшироқ) бўлиб турибмиз.


Гуруҳларда 2-ўринда бораётган жамоаларнинг натижалари

Гуруҳлар

МТЖ О ТН 2 та ғалаба 1 ғалаба,

1 мағлубият

“A” гуруҳи

БАА

13

22-3

+6 = 19

+4 = 19

“B” гуруҳи

Иордания

13

12-2

+6 = 19

+4 = 19

“C” гуруҳи

Гонгконг*

14*

13-3

+3 = 17*

+0 = 14*

“D” гуруҳи

Уммон

11

10-5

+6 = 17

+4 = 19

“E” гуруҳи

Сурия

15

20-6

+6 = 21

+4 = 19

“F” гуруҳи

Ироқ**

8

10-4

+6 = 14

+4 = 19

“G” гуруҳи

Қувайт***

10

12-1

Қувайт алоҳида мавзу***

“H” гуруҳи

Ўзбекистон 15 18-7 + 6= 21

+4= 19


*Ушбу жамоалар ичида фақатгина Гонгконг яна 1 та ўйин ўтказади (демак максимум 17 очко тўплаш мумкин). Қолган жамоалар эса яна 2 тадан учрашувда майдонга тушади.

** «F» гуруҳида қатнашиши кўзда тутилган Индонезия термаси ФИФА томонидан қўйилган тақиқ туфайли саралаш босқичидан дисквалификация қилинган. Шу боис бу гуруҳда 4та жамоа қолган. Натижада 2-ўрин соҳиблари рейтингини тузишда қолган гуруҳларда жамоаларнинг сўнгги ўринни эгаллайдиган иштирокчи билан ўйинлари ҳисобдан чиқариб ташланади.

***Қувайтнинг ҳисобида эса 3 та ўйин бор (гуруҳ босқичининг 8-туридаги Мьянма—Қувайт учрашуви ўтказилмаган). Лекин Қувайт масаласи ҳозиргача баҳслилигича қолмоқда. Мамлакат футбол ассоциацияси 2015 йилнинг октябрида ФИФА аъзолигидан вақтинча муддатга четлатган. Аммо Қувайт термаси “ЖЧ—2018” саралашидан чиқариб юбориш ҳақида ҳали қарор қабул қилинмаган. Агар у саралашдан чиқиб кетса нима бўлади-ю, қолса нима бўлиши қуйидаги мақолада батафсил ёритиб берилган.

Кейинги ўйинларда бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этсак, ҳал қилувчи босқичга чиқиш-чиқмаслигимиз ҳар қандай ҳолатда бошқа гуруҳлардаги вазиятга боғлиқ. Умид қиламизки, футболчиларимиз бизни юрак ҳовучлаб ўйинларни кузатишга, мундиал сари курашни давом эттиришимиз учун бошқаларнинг мағлубиятига илҳақ бўлишга мажбур қилишмайди.

Ҳар икки ўйиндаги мағлубият

Ушбу ҳолатда мундиалда иштирок этиш ҳақидаги орзуларимиз яна тўрт йилга орқага сурилади. Бунга шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Юқоридаги ҳисоб-китоблардан мақсад нима: албатта терма жамоамизнинг навбатдаги муҳим ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриши, футболчиларимизнинг гуруҳдаги вазиятимизга тўғри баҳо бериб, Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинларда жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши керакликларини уқтиришдан иборат. Ютаяпмиз, ишларимиз беш, Осиёнинг етакчиларидан биримиз ахир, дея хотиржамликка берилиш ярамайди. Менсимаслик қандай оқибатга олиб келишини саралашнинг ушбу босқичи аввалида бошимиздан ўтказдик. Ҳар дақиқа ғанимат. Атиги бир ой қолди. Бир ой-а! Бу кўз юмиб очгулик фурсат. Қимматли вақтни бой бериб, чапак чалию қолмайлик дейман.

Сўзимни панду насиҳат, нималар қилиш, ўйинларга қандай тайёргарлик кўриш ҳақидаги маслаҳатлар билан якунлагим йўқ. Ўйлайманки, терма жамоамиз мутасаддилари ҳам, футболчиларимиз ҳам зиммаларидаги вазифани яхши билишади, масъулиятни чуқур ҳис қилишади. Мен шунчаки уларга вазиятни етказдим холос. Хулоса қилиш ўзларига тан.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar