Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.02.2016

Роналдо: Ҳаёти ва фаолияти (1-қисм)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 215
Роналдо: Ҳаёти ва фаолияти (1-қисм)

Роналдо – бу номни эшитган айрим ёшроқ футбол мухлисларининг кўз олдида португалиялик футболчи гавдаланиши мумкин. Аммо ёши бироз каттароқ бўлган «миллионлар ўйини» ихлосмандлари бу номни эшитган заҳоти «феномен» лақабли Роналдони эслашлари муқаррар. ФИФА версияси бўйича 3 марта «дунёнинг энг яхши футболчиси»га айланган «сўйлоқ» футбол оламида ўз номини зархал харфлар билан қолдира олган. Унинг ажойиб финтлари, ақл бовар қилмас даражадаги тезлиги асосий қуроли бўлган. Роналдони ёшлигидаёқ Пелега қиёслашганди. У бу номни маълум даражада оқлашга ҳам муваффақ бўлган.


Роналдо – бирваракайига «Барселона», «Реал», «Интер», ва «Милан» клубларида ўйнаган ягона футболчи ҳисобланади. У ҳар бир дербида бу жамоаларнинг ҳар бирига гол уришга ҳам муваффақ бўлган.
Ҳар йилги сўровлардан сўнг Роналдо 10 йил давомида стабил равишда Бразилиядаги энг машхур инсонларнинг бешлигига кирган. Бу рўйхатдан яна Бразилия президенти ва миллий терма жамоа мураббийи ҳам ўрин олган. Афсуски жароҳатлар, Роннининг ҳаётининг бир бўлагига айланади ва уни янада буюк чўққиларга эришишига тўсқинлик қилади. Шундай бўлса ҳам қўлга киритган совринларининг сон-саноғи йўқ. Тўғри у Европа клубларининг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланадиган Чемпионлар лигасида зафар қуча олмади. Футболчи бу ҳақда шундай деган эди: «Ҳа, мен Чемпионлар лигасини юта олмадим, лекин мени нолишга ҳаққим йўқ. Менинг фаолиятимни бундан зўр бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман». Дарҳақиқат, Роналдонинг эришган ютуқларига фақатгина хавас қилиш мумкин. Ахир у икки карра жаҳон чемпиони бўлган.
Мен ушбу футболчининг ўйинларини ёшлигимдан севиб томоша қилганман. У ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни йиғиб боришга ҳаракат қилар эдим. Шу боис унинг ҳаёти ва футболчилик фаолиятини ёритишга қарор қилдим.
Болалиги.
Жаҳон футболида ўзига ҳос ном ва ўйин услубига эга бўлган бразилиялик Роналдонинг асл исм-шарифи Луиз Назарио де Лимадир. У 1976 йилнинг 22-сентябрьида Рио-де-Жанейро яқинида жойлашган Бенто Рибейро шаҳрида таваллуд топган. Унга отаси туғруқни қабул қилган акушер – Роналдо Валенте шаҳрафига Роналдо деб исм берган. Футболчининг отаси маҳаллий телефон компаниясида ишлар, онаси эса фаррошлик қиларди. Оилада Роналдодан ташқари унинг акаси Нелино ва опаси Ионе ҳам бўлган. Улар Роналдони «Дададо» деб чақиришарди. Роналдо ҳам кўплаб футбол юлдузлари сингари камбағал оилада катта бўлади. Унинг болалиги оғир кечади. У доимо кулиб турарди, шунинг учун ҳам ўзлари яшаган квартал ахолиси уни жуда яхши кўрарди.
Роналдо: Ҳаёти ва фаолияти (1-қисм)

Унинг футболга бўлган меҳри болалигидан бошланади. Уч ёшлигидаёқ отаси ва унинг дўстлари футболни қандай ўйнашини кузатарди. Тўрт ёшга чиққанида эса Роналдога отаси чарм тўп совға қилади. Ўшанда унинг қувончини сўз билан таърифлаб бўлмас эди. У ҳар куни тўп тепишни машқ қиларди.
Мактаб – Роналдога бегона эди. У партада ўтириб таҳсил олишни мутлақо хоҳламасди. Унга кўпроқ кўчада югуриб юриш ва ҳаёлларга ғарқ бўлиш ёқар эди. Унинг кумири футбол афсонаси Зико эди. 1986 йилги Жаҳон чемпионатида Зико пеналти тепишда йўл қўйган хатоси учун йиғлаганини ҳозир ҳам эслаб туради. 8 ёшли Роналдони отаси «Маракана»га олиб борди. Бу болада катта таасурот қолдирган. 11 ёшида у ўзини катта футболга тайёр деб ҳисобларди. Кутилмаганда уни «Фламенго»га қабул қилишмади. Болакайни кўрикдан ўтказган клуб раҳбарлари унинг мактабга келиб кетиши учун 5 доллардан маблағ ажратишга хасислик қилган эдилар. Тарихий хатога йўл қўйган раҳбарлар ўшандан бери, узоқ йиллар давомида афсус-надоматдан ич-етларини еб юрганликлари аниқ. Ўша кун у учун жуда омадсиз эди. Уйга қайтишда кайфиятсиз келаётган болакайда ҳужум қилишди. Натижада сўнгги пулларига олган соатини ҳам олиб қўйишди.
12 ёшида Роналдо ўзининг илк жамоаси таркибида ўйнай бошлади. Бу «Валкувер» теннис жамоасининг футзал клуби эди. Футзални улар иккинчи ўлчамли тўпда, баскетбол майдонида ўйнашарди. Футзал тўпи майдонда унчалик кўп сакрамайди. Бу эса ерда тўпни яхши бошқаришни ўргатарди. Айнан шу сабабли ҳам бразилияликлар футбол бўйича дунёда етакчилик қилиб келишади. Бу ерда Роналдо аввалига захира ўриндиғини «иситиб» ўтиради, кейин эса дарвозабон бўлиб майдонга тушади. Маълум вақтдан кейин эса ҳужум чизиғида ҳаракат қила бошлади ва голлар ҳам урди. Роналдо «Васко да Гама» жамоаси билан ўтказилган баҳсда ўз жамоасига ғалаба келтириди. Ўшандан сўнг уни «Социал Рамос» жамоасига таклиф этишди. Бу таклиф болакайнинг онасига ҳуш келмайди. Онаси Роналдони ўқишини давом эттиришини, унинг болалигида ўзи орзу қилган ветеренар бўлишини орзу қиларди. У ҳатто ўйинчоқ кучукчасини «хасталаниб» қолса, турли дори-дармонлар билан «даволаб» юрган. Бироқ Роналдо ветеранарчи бўлишдан кўра, футболчи бўлишни афзал билади ва севимли машғулотини давом эттиради.
Аммо у онасининг қаршиликларига қарамасдан жамоасини аламаштиради. У ҳар куни икки соат автобусда юрар, бу эса молиявий томондан ҳам қийинчилик туғдирарди. Шунингдек отаси Роналдони футбол мактабига олиб келиш учун бориб, кўпинча ишга кеч келарди. Шундай кунларнинг бирида отасини ишдан бўшатишди. Ўша куни Роналдо отасига у катта бўлганида оилани ўзи таъминлашини ваъда қилган эди.
Унинг ҳаётидаги катта қадам илк шартнома имзолаши бўлди. Рейналдо Питта ва Александер Мартинес 14 ёшли ўсмир билан шартнома имзолади. Шу пайтда Бразилияда янги Пеле етишиб чиқаётганига гувоҳ бўлишди. Роналдо 17 ёшгача бўлган ўйинчилар терма жамоасига аъзо бўлди. Роналдонинг биринчи истаги «Найк» бутсаларини олиш эди. У буни болалигидан орзу қилиб келган эди. Шу кийим билан у Жанубий Америка чемпионатининг энг яхши футболчисига айланади. Шундан сўнг 7500 $ эвазига қўлга киритилган Роналдо 50000 $ га «Крузейро»га сотилди.
Роналдо: Ҳаёти ва фаолияти (1-қисм)
«Крузейро»
Роналдо 1970 йилги жаҳон чемпиони Жаирзиодан хурсанд бўлса арзийди. У «сўйлоқ»ни минглаб болалар ичидан танлаб олди. Жаирзино қўл остида Роналдо фантастик дебют ўтказади. У ҳақда энди бутун Бразилия гапирмоқда эди. Роналдо дебют мавсумидаёқ Бразилия лигасида 34 та баҳсда 34 та гол уришга муваффақ бўлади ва Минас-Жерайс штати чемпионлиги ва тўпурарлигини қўлга киритади.. Жанубий Америка кубоги баҳсларида эса 12 марта майдонга тушади ва 17 ёшли ўсмирин 10 та голга муаллифлик қилади. Турли ҳил ўртоқлик учрашувларида 12 та ўйин ўказиб 13 та гол уриб мухлисларга олам-олам завқ улашарди. Умумий ҳисобда эса 1 йил ичида 59 та ўйинда иштирок этиб 57 та гол киритади. Шунчаки фантастика! Роналдо энди профессионал бўлиб етиша бошлади.
Роналдо: Ҳаёти ва фаолияти (1-қисм)

Футболчи ҳар бир сентни тежарди. Натижада 17 ёшида ўзига бир хонали уй сотиб олди. Ҳа камбағал оиладан чиққан ёш ўспирин учун хаёт тарзи шу қадар ўзгариб кетдики, бунақасини фақат киноларда учратиш мумкин эди. Роналдо пул топиб босар тусарини билмай қоладиганлар тоифасидан эмасди. Ўша пайтлари қизиқарли бир воқеа рўй беради. Ронни бир куни ресторанга бориб, уйида қошиқ, вилка ва тарелкалари йўқлигидан шикоят қилади. Ресторан менежери эса бўлажак юлдузга бу буюмларни совға қилади. Маҳаллий нашрларда унинг истеъдоди ҳақида ҳар куни ёзишарди. Натижада терма жамоадан таклиф олади. «Крузейро» эса уни европага қўйиб юборади.
ПСВ
Роналдо: Ҳаёти ва фаолияти (1-қисм)

АҚШ майдонларида дастлабки йирик ғалабани қўлга киритган бразилиялик ёш иқтидор соҳиби европани забт этиш масаласини пайсалга солишни истамайди. Маҳорат бобида шахсан Пеле билан ёнма-ён қўйилган Роналдо каби юксак маҳорат учун Белу-Оризонтининг майдонлари торлик қилиб қолганди. У июл ойида Голландиянинг ПСВ клуби билан шартнома имзолайди. Унга кўра клуб ёш вундеркинд учун 5 млн. фунт стерлинг тўлайди. Мазкур қарор ёш ва иссиқ иқлимни хуш кўрадиган футболчи учун бироз ғайритабиийдек туюлган эди. Бироқ тез орада трансфернинг асосий сабаблари маълум бўлади. Селектсионерлик борасида афсонага айланган машҳур Пит де Фиссер 1988 йилда Ромариони, кейинчалик Алекс ва Эурелио Гомесларни, шунингдек перулик Жефферсон Фарфанни ПСВга олиб келганди. Жамоа бу харид орқали таваккал қилишган эди. Чунки клубда яна бир Роналдо бор эди. Бу 29 ёшли ҳимоячи Роналдодир. Уларни ажратиш учун футболкасига Роналдао, Роналдоникига эса Роналдино деб ёзилди. Бир йил олдин «Nike» бутсаларини орзу қилган Роналдо ушбу компания билан шартнома имзолайди. Унга кўра «Nike» ёш футболчига ҳомийлик қиладиган бўлди. Роналдо жаҳон чемпиони мақомига эришганидан сўнг унга бўлган эътибор янада кучайган эди. Голландияда у ҳамюрти Ванпету ва дўсти Сесарини учратди. Роналдога Голладия тили, ҳавоси, овқатлари ёқмасди. Фақатгина унга майдон маъқул келарди. Роналдо Эредивисе да ҳам дебют мавсумини фантастик тарзда ўтказади. Голландия чемпионати баҳсларида 33 та учрашувда майдонга тушган ҳолда 30 та гол уришга муваффақ бўлади. Натижада мавсумнинг энг яхши тўпурарига аталган совринни қўлга киритади. Кубок баҳсида иштирок этган ягона учрашувида «дубл» қайд этган бўлса, еврокубоклардаги дебюти ҳам чакки чиқмади. 2 та учрашувда, 3 та гол. Хуллас ҳаммаси рисоладагидек. Бутун мавсум мобайнида эса 36 учрашув ўтказиб, 35 та гол киритди. Яъни ҳар бир учрашувга ўртача биттадан гол тўғри келарди. Худди «Крузейро»даги сингари.
Роналдо: Ҳаёти ва фаолияти (1-қисм)

Табиийки, мўъжизавий «гол фабрикаси» ортидан Европа грандлари шоша-пиша навбат ола бошлайдилар. 1995 йилнинг баҳорида Роналдо Миланга икки кунга дам олишга келди. Бу ерда у «Интер» президенти Массимо Моратти билан учрашди. Шундан сўнг ПСВ ва «Интер» келишувга эришишди. Яъни Роналдо сотиладиган бўлса биринчи ҳаридор «нерадзурри»лар бўлиши керак эди. Навбатдаги мавсумни ҳам Роналдо юқори даражада бошлайди. Аммо кунларнинг бирида Роналдо тиззасида оғриқ сезади. Шифокорлар уни текширишгандан сўнг, оператсияга таклиф этишди. Бу Роналдони 4 ойга футболдан узоқлаштирди. 1996 йил февралда операция қилинди. Роналдо Ромарионинг маслаҳатига кўра Нилтон Петрон клиникасига келиб, 90 кун даволанди. У Голландия кубоги финал учрашувига етиб борди. Жамоа бош мураббийи Дик Адвокат унга бир неча дақиқалик имконият берди. Шу куни Роналдо ПСВ таркибида ягона совринига эга чиқди. Жамоа миллий чемпионатда эса яна 3-ўринни қўлга киритади.
Роналдо ушбу мавсумда ҳам ўзининг ўта эркин ҳаракатлари ва тўпни олиб юриш санъати билан “Филиппс” мухлисларини маҳлиё этишда давом этади. Тўп билан ўта эркин муомала қилиш санъатини ёш юлдуз футзалдаги 2 йиллик фаолияти давомида ўзлаштирган эди. Жароҳат туфайли 5 ой давомида «таътил»да юрганлиги ҳам футболчига бўлган ишончни пасайтира олмайди. Роналдо бу сафар атиги 12 та гол уради. Аммо ана шу камтаргина кўрсаткичига бор йўғи 13 та учрашувда эришганини ҳисобга олсак, ажойиб натижа. Умумий ҳисобда у Эйндховендаги ўтказган 2 мавсум ичида 57 учрашувда майдонга тушиб, ПСВ рақиблари дарвозаларини 54 бора ўққа тутади. Роналдо ПСВдан кетишга қарор қабул қилиб бўлганди. Ёзда Роналдо терма жамоа билан Олимпиада ўйинларида иштирок этиб, жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. «Барселона» эса уни ПСВдан сотиб олиш таклифи билан чиқди. Келишувга кўра Моратти трансферга қизиқиш билдирди. Лекин Барса Роналдо учун 20 млн. доллар таклиф қилди. «Интер» президентининг фикрича бу ёш футболчи учун жуда катта сумма эди. Барса эса Роналдони ўз таркибига қўшиб олди.


Давоми бор...
Фурқат Юсупов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar