Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.02.2016

ОЧЛ. «Бунёдкор» Саудияда ғалабани қўлдан чиқарди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 128
ОЧЛ. «Бунёдкор» Саудияда ғалабани қўлдан чиқарди

Осиё чемпионлар лигаси дастлабки турида Саудия Арабистонида "Ан-Наср" меҳмони бўлган "Бунёдкор" жуда муҳим бўлган ғалабани қўлдан чиқариб қўйди. Ваҳоланки, ўйин давомида "қалдирғочлар" иккита тўп фарқи билан олдинда боришаётганди.
Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ "Бунёдкор" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. "Ан-Наср" посбони Абдуллоҳ ал-Эназий ўз жарима майдончасини тарк этиб, тўпни тепиб юбормоқчи бўлди. Бироқ тўпни Ҳамдамов эгаллаб олди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг ўртасини ўтказаётган "Ан-Наср" ўз ўйинини топиб, руҳий тушкунликдан чиқиб кетиши учун кўп вақт керак эмасди. Улар ҳужум ташкил қилиш йўлларини излаш билан банд бўлишаётганида ўзбекистонликлар кетма-кет бир неча марта хавфли қарши ҳужум ташкил қилиб, рақибни анча қўрқитиб қўйишди. Жумладан, шундай қарши ҳужумларнинг бирида ҳисоб 0:2га етиши керак эди. Чап қанотдан Комилов узатма берди ва Ўринбоев тўни дарвозабоннинг устидан оширди. Ҳимоячи дарвозага кираётган тўпни қайтарди. Забиҳилла бироз ишончлироқ зарба берганида, "қалдирғочлар" ўйин бошиданоқ рақибни "нокаут"га учратган бўларди.
Шунга қарамай, иккинчи гол ҳам Сергей Лушчан шогирдларининг ҳисобига ёзилди. Ўйиннинг 33-дақиқасида Ўринбоев жарима майдончасининг ўнг томонидан узатма берди ва Шокир Зуаги 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб дарвозани ишғол қилди. Тўп Эназийнинг қўлидан тўрга бориб тушди.
Биринчи бўлим тугашига арафасида Миерзежевски ва Ҳазозий қисқа паслар орқали "девор" услубида ҳужум ташкил қилишди. Адриан дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди. Ушбу вазият гол билан якунланмаган бўлса-да, мезбонлар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатди. Дастлаб Маркиньос чап қанотдан кириб йўлланган зарбани Зуҳуров қайтарди. Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда эса Шараҳилий оёғининг тагига Ашурматов ташланаётганини кўрди ва "ўхшатиб" йиқилиб берди. Жанубий кореялик ҳакам дарҳол 11 метрли нуқтага ишора қилди. Рустам мана шундай паллада бироз тажрибасизлик қилганини таъкидлаш лозим. Миерзежевски марказ бўйлаб зарба бериб, ҳисобни биттага қисқартирди.
Табиийки, тккинчи бўлимни ар-риёдликлар ҳужумкорлик руҳида бошлашди. Тошкентликларда ҳимояланишдан ўзга чорак йўқ эди. 62-дақиқада Ҳазозий бош билан берган кучли зарбани Зуҳуров зарбани қийинчилик билан қайтарди. 75-дақиқада эса Ҳамдамов ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсундириб, чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
"Бунёдкор" учрашув тақдирини ҳал қилгандек кўринган вазиятда мезбонлар тезда ҳисобни яна кичик кўринишга келтириб қўйишди. Миерзежевски жарима майдончамиз ичида тўп учун курашда устун келди ва тўпни орқароқда турган жамоадошига етказиб берди. Ҳимоячиларимиз Яҳё аш-Шеҳрийга 16 метрдан зарба йўллашга қаршилик қила олишмади. Тўп Зуҳуровнинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди. Ушбу гол "Наср"ни тезда ўйинга қайтарди.
Орадан кўп ўтмасдан Баҳодир Насимов жарима майдончамиз остонасида рақиб ҳужумчисини чалди. Ҳуссайн Сулаймоний чап оёқ билан тўпни жонли девор устидан жуда чиройли оширди. Нариги бурчакни ёпиш пайида бўлган Зуҳуров тўпни қайтара олмади, 3:3.
Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас ар-риёдликлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди ва Ҳазозий бош билан хавфли зарба берди. Муроджон бу сафар "Бунёдкор"ни қутқарди.
Хайрият, сўнгги дақиқаларда жамоамиз яхши ҳимояланди ва ҳеч бўлмаса сафардан бир очко билан қайтадиган бўлди.
ОЧЛ, "В" ГУРУҲИ, 1-ТУР
"АН-НАСР" - "БУНЁДКОР" - 3:3.
Голлар: Адриан Миерзежевски (45+1-пенальти) Яҳё аш-Шеҳрий (79), Ҳуссайн Сулаймоний (85) — Достонбек Ҳамдамов (3, 75), Шокир Зуаги (33),
Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров (39), Рустам Ашурматов (44)
"Ан-Наср": Абдуллоҳ ал-Эназий, Муҳаммад Ҳасан, Умар Иброҳим Усмон, Наиф Ҳазозий, Холид ал-Ғамдий, Иброҳим Ғолиб (Муҳаммад ас-Саҳлавий 46), Абдулазиз ал-Жебрийн, Маркос Габриел (Яҳё аш-Шеҳрий 61), Ҳуссайн Сулаймоний, Шая Шараҳилий (Авад Хамис 65), Адриан Миерзежевски
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Акром Комилов, Шакер Зуаги, Сато Минори, Элдор Шомуродов (Баҳодир Насимов 66), Достонбек Ҳамдамов (Юрица Булят 90+4), Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзодбек Нурматов 53), Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Александар Алимпиевич
Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Банг Ги Йеол, Парк Санг Жун (барчаси — Жанубий Корея), Рован Арумуган (Ҳиндистон)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar