Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.02.2016

Спаллетти: «Тоттига Гиггз каби ёрдамчи мураббий ёки Недвед каби жамоа директори бўлишни таклиф қилганман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 144
Спаллетти: «Тоттига Гиггз каби ёрдамчи мураббий ёки Недвед каби жамоа директори бўлишни таклиф қилганман»

Италиянинг «Рома» клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа сардори Франческо Тотти билан боғлиқ ҳолат бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

«Кеча Италия чемпионати ўйинидан олдин Тоттини таркибга киритмоқчи эдим. Аммо шундай катта футболчи бундай гапларни айтиши бу улкан бир тарих яратади.

У мени ракета билан мўлжалга олиб, сўзлар орқали бир неча ҳужумларни амалга оширди. Бунга қандайдир чора кўрилиши шарт эди. Тотти – чемпион. Унинг эришган натижаларини ҳурмат қиламан. Аммо мен бутун бошли жамоани ҳурмат қилишим керак. Бошқа ҳолатларда у матбуот орқали истаган гапини айтиши ва бу жамоага салбий таъсир қилиши мумкин эди», дейди Спаллетти.

«Мен Тоттидан «Гиггз бўлишни [бош мураббий ёрдамчиси] истайсанми? Истасанг, Недвед [клуб директори] бўлишинг мумкинми?», деб сўрадим. Агар футбол ўйнашни истасанг ҳамма билан тенг жисмоний ҳолатда бўлишинг керак, деб унга тушунтирдим. Мен унга алоҳида бир муҳим шахс сифатида қарай олмайман.

Мени «Рома» раҳбарлари чақиришди ва вазиятни тузатишни сўрашди. Мен жамоанинг яхши натижалари учун қайғуришим керак.

Клуб раҳбарлари Франческога ғайирлик қилмаётганимни билишади. Менинг уйимда футболкалар учун ясалган стенд бор ва стенддаги 8та футболкада унинг, Тоттининг исми туширилган. Бугун ўғлим мендан нега Тотти билан уришиб қолганимни, унга жаҳл қилганимни сўради. Мен у билан жанжаллашмадим, шунчаки зиммамдаги вазифамни бажаришим керак», дея Спаллеттининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar