Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.02.2016

Футзал-2016. Ўзбекистон кумуш медаль билан чекланди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 179
Футзал-2016. Ўзбекистон кумуш медаль билан чекланди

Пойтхтиимизда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Ҳал қилувчи ўйинда Эрон билан тенгма-тенг кураш олиб борган Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди.
Футзалчиларимизнинг босими эвазига эронликлар хатога йўл қўйишди ва Дилшод Ирсалиев ҳисобни очди.
Биринчи бўлим охирига қадар терма жамоамиз икки марта рақибга имкон бериб қўйишди. Баҳодирийнинг кучли зарбасини Умаров қайтара олмади. Эрон бурчак тўпини ишлаган пайтда вакилларимиз бироз хушёрликни йўқотиб қўйишди. Рақиб тўпни тезда бурчакдан ўйинга киритди ҳамда Кешаварз ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин назорати асосан форслар томонида бўлди. Жамоамиз қарши ҳужумда бир нечта вазиятлар яратди, аммо Сепеҳр Муҳаммад яхши ўйнади. Сўнгги дақиқаларда эса бешинчи ўйинчи тактикаси орқали Эронни ҳимояланишга мажбур қилдик ва иккита зарба йўлладик. Дарвзабон бехато ҳаракат қилди.
Шу тариқа, Эрон 11-марта Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Терма жамоамиз эса кумуш медаль билан чекланди.
Футзал бўйича Осиё чемпионати. Финал
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 1:2
Голлар: Дилшод Ирсалиев (6) — Қудрат Баҳодирий (9), Муҳаммад Кешаварз (14)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов
Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 9.Андрей Шлёма, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Ҳазратқулов, 13.Клим Тюгаев
Эрон: 1.Сепеҳр Муҳаммадий, 5.Ҳамид Аҳмадий, 7.Асқар Ҳассанзода, 9.Ризо Сангсефидий, 12.Ҳуссайн Тойибий
Захира: 2.Алиризо Самимий, 3.Жавод Эсфандиёрий, 4.Муҳаммад Кешаварз (С), 6.Алиризо Вафоий, 8.Қудрат Баҳодирий, 10.Муҳаммад Тоҳирий, 11.Меҳран Алиқадр, 13.Фарҳод Тавакколий, 14.Маҳди Жовид
Ҳакамлар: Козаки Томохиро (Япония), Лью Жиан Циао (Хитой), Рей Ритага (Филиппин)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar