Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.02.2016

Ла лига. «Реал» дуранг ўйнади ва «Барселона» 9 очко ортда қолмоқда

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
Ла лига. «Реал» дуранг ўйнади ва «Барселона» 9 очко ортда қолмоқда

Мадриднинг "Реал" жамоаси, кутилмаганда, Испания чемпионатидаги навбатдаги ўйинда очко йўқотди. Зидан шогирдлари "Малага" майдонидан бор-йўғи билан 1 очко билан қайтадиган бўлишди.
Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси ичида томонлар икки марта голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олишмади. Биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Жаримадан етказилган узатмани яққол офсайдда турган португалиялик ҳужумчи бош билан дарвозага жойлади. Ҳакамлар голни инобатга олишди.
Орадан 1 дақиқа ўтиб Роналдунинг ўзи пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Криштианунинг 11 метрли жарима зарбасини Карлос Камени қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмасдан мезбонлар футболчиси Дуйе Чоп бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам "Реал" ҳимояда ишончсизроқ ўйнашда давом этди. "Малага" бурчак тўпини ўйинга киритиб, ташкил қилган ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Альбентоса ҳисобни тенглаштирди. Бу пайтда ўйиннинг 66-дақиқаси ўтиб бораётганди.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида жамоалар яна бир мартадан голга тортадиган вазият яратишди, аммо посбонлар яхши ҳаракат қилишди.
Ушбу дурангдан кейин "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги фарқ 9 очкога етди. "Атлетико" бугун ғалаба қозонса, ҳамшаҳарларидан 3 очко олдинга ўтиб олади.
Испания Ла лигаси, 25-тур
Малага – Реал Мадрид 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 33 Роналду, 1:1 – 66 Альбентоса.
Малага – Камени, Альбентоса, Торрес, Росалес, Велигтон, Аньор (Дуда, 89), Ресио, Камачо, Орта (Форнальс, 63), Шарлес, Чоп (Санта Крус, 81).
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич, Кроос, Иско (Хамес, 75), Модрич, Хесе (Васкес, 61), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Торрес (2), Марсело (24), Велигтон (35), Шарлес (41), Камачо (55), Модрич (71), Камени (90).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar