Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.02.2016

Риёд Маҳрез Премер-лигага келишни хохламаган экан-а!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 205
Риёд Маҳрез Премер-лигага келишни хохламаган экан-а!

«Лестер»нинг 24 ёшли вингери Goal.comга интервью бериш чоғида Франциядан Англияга кўчиб ўтиши ҳақида гапирди. Шунингдек, тез орада «Барселона» билан келишувга эришиши борасидаги гап-сўзларга муносабатини билдирди.

«Манчестер Сити»га қарши баҳсда чап қанотдан марказга кириб бориб, Мартин Демикелисни алдаб ўтиб, Жо Хартни доғда қолдирган Риёд Маҳрез нафақат ўйин тақдирини ҳал қилди, балки «Лестер»нинг чемпионлик учун астойдил курашмоқчилигини кўрсатди. Айнан шу баҳсдан сўнг «тулкилар»нинг мусобақа фаворитига айланганликларини кўпчилик тушуна бошлади.

Париж чеккасидаги шаҳарчада туғилган футболчи билан ҳозирда нафақат премьер-лига етакчилари, балки Европанинг тенгсиз клуби - «Барселона» ҳам қизиқмоқда. Маҳрез ўзининг тезкорлиги орқали Анг­лия чемпионатидаги энг яхши ўйинчилар қаторига қўшилди. Энди эса ўзини кўк-анорранг либосда, энг яхши кўрган футболчиларидан бири - Лионель Мессининг ёнида тасаввур қилишдан асло ийманмаяпти.

- Гап менинг мақсад ёки орзуларим ҳақида кетмаяпти, шунчаки, ҳар бир футболчи Месси билан ёнма-ён тўп суришни хоҳлайди. Балки бир кун шу ниятим амалга ошар, - деди Риёд. - Кимнидир кумирим сифатида кўрсатолмайман, аммо илгарилари Зайниддин Зидан, Дидье Дрогба, Лионель Месси ҳамда бразилиялик Роналдонинг ўйинларини кузатишни ёқтирардим.

Жазоир терма жамоаси вакилининг ўсиш жараёни худди Жейми Вардиникига ўхшаш. Ҳар иккисининг тақдири 2009 йилдан бошлаб Англиянинг учинчи дивизионидан премьер-лига етакчилигигача бўлган йўлни босиб ўтган «Лестер» билан узвий боғлиқ. Эндиликда жорий мавсум якуни тобора яқинлашаётган бир паллада жамоа Клаудио Раньери бош мураббийлиги остида чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

Раньерининг катта футболга қайтиши кўпчиликни хурсанд қилди. Айниқса, унинг Греция термасидаги омадсиз фаолиятидан сўнг бу ҳолат муҳим аҳамият касб этарди. 24 ёшли вингер италиялик мутахассис ҳақида гапираркан, унинг доимо ўзлигини сақлаб қолишга интилиши, ҳамиша қувноқликка урғу беришини алоҳида ажратиб кўрсатди. Ўз навбатида, Раньерини «тулкилар»нинг собиқ устози Найжел Пирсон билан таққослашни хоҳламади. Айнан шу мураббий Маҳрезни ҳозирги клубига олиб келганди.

Риёд учун чўққи сари йўл «Лестер» чемпионшипга чиққан палла - 2009 йилдан бошланди. Маҳрез 2010 йили «Кемпер» (Франция тўртинчи дивизиони вакили)дан «Гавр»га ўтгач, маълум муддатдан сўнг «тулкилар» сафига қўшилди ва биринчи йилнинг ўзидаёқ жамоаси билан АПЛ йўлланмасини қўлга киритди.

Ваҳоланки, қаҳрамонимиз премьер-лига ва Британия футболининг бир қисмига айланишни орзу қилмаганди. «Арсенал», «Челси» ёки «МЮ»га рақиблик қилишдан кўра, «ПСЖ» «Марсель» ҳамда «Монако»га қарши тўп суриш унинг учун маъқулроқ эди.

- «Гавр»дан кетганимдан сўнг премь­ер-лигага келишни хоҳламадим, менга Лига 1 кўпроқ ёқарди, - дейди Маҳрез. - Туманли ўлкага ташрифимдан кейингина Англия чемпионатига меҳр қўйдим. Бунга қадар қарашларим мутлақо ўзгача эди.

Риёд «Кинг Пауэр Стэдиум»даги ўйинлари орқали терма жамоадан чақирув олиб, 2014 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш шарафига муяссар бўлди. 2015 йилда эса Жазоирда йил футболчиси номини қўлга киритди. 2016 йил Маҳрезга янада кўпроқ қувонч бахш этиши мумкин - «Лестер»да мавсумни чемпион сифатида якунлаш учун барча нарса етарли.

Аммо футболчи премьер-лига ғолиблиги мавзусига ортиқча тўхталишни хоҳламади. Ахир жамоа биринчи навбатда, диққатни бир ерга жамлаб, ўйиндан роҳатланиши лозим. «Лестер»нинг чемпионликка эришиши ҳақидаги саволга жазоирлик вингер «Билмадим, ҳаммасини вақт кўрсатади», деган жавобни берди.

- Мавсум аввалида 40 очко тўплашни мақсад қилгандик, бу ёғига ўз ишимиздан роҳат олмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпмиз.

«Тулкилар» ниятларига етишадими-йўқми - тез орада буни футбол майдонида кўриб оламиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar