Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.02.2016

Ла лига. «Барселона» қийинчилик билан ғалабани сақлаб қолди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 221
Ла лига. «Барселона» қийинчилик билан ғалабани сақлаб қолди

Испания чемпионатининг 25-тур учрашувини "Барселона" сафарда "Лас-Пальмас"га қарши ўтказди ва қийин ғалабага эришди.
Учрашув иккита тезкор голлар билан бошланди. 6-дақиқада Иньеста-Альба-Суарес комбинациясини уругвайлик ҳужумчи гол билан якунлаган бўлса, орадан атиги 4 дақиқа ўтиб Виллиан Жозе жамоадоши товон билан етказган узатмани голга айлантирди. Биринчи бўлим тугашига 6 дақиқа қолганида каталонияликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Мессининг зарбасини Варас қайтарди, Неймар такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда "Барселона"нинг ўйини унчалик қовушмади, улар тез-тез тўпни йўқотаверишди. Шунга қарамай, Луис Суарес икки марта дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.
Ўз навбатида "Лас-Пальмас" камида иккита қулай вазиятни голга айлантира олмади. Мезбон футболчилари зарба беришда бироз ноаниқликка йўл қўйишди. Агар улардан бирортасидан фойдалана олишганида, "кўк-анорранглилар" бугун очко йўқотишлари ҳеч гап эмасди. Аммо Энрике шогирдларига 3 очко насиб этди ва улар якка пешқадамлик қилишда давом этишади.
Испания чемпионати, 25-тур
Лас-Пальмас – Барселона 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 6 Суарес, 1:1 – 10 Виллиан Жозе, 1:2 – 39 Неймар.
Лас-Пальмас – Варас, Артилес, Гарридо, Гарсия Сантана (Нили, 87), Бигас, Меса, Момо, Домингес, Эл-Жар (Араухо, 76), Виера (Лемос, 66), Виллиан Жозе.
Барселона – Браво, Матье, Альба, Дани Алвес, Сержи Роберто (Вермален, 70), Туран (Ракитич, 46), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Туран (33), Меса (84), Дани Алвес (86).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar