Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари ТОП-10

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 223
Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари ТОП-10

Деярли ҳар куни қайсидир футболчининг қанчадир миқдордаги сумма эвазига янги жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кетма-кетлиги тинмаяпти. Биз Ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳам нархлари қанча эканлигига қизиқиб кўрдик. Шу боис transfermarket.de сайтида терма жамоамиз футболчиларига қўйилган нархлар асосида Ўзбекистонлик энг қиммат футболчилар ўнлигини тузиб чиқдик.
9-10. Фозил Мусаев – 400 минг евро
Эроннинг “Сепахон” жамоасида тўп сураётган Мусаевнинг нархи 400 минг евро этиб кўрсатилган. Фозил ўз клубининг энг қиммат футболчилари рўйҳатида 7-ўринда турибди. Мусаевнинг нархи ўтган йилгидан ўзгармаган.
9-10. Анзур Исмоилов – 400 минг евро
Хитойнинг “Чангчунг Ятай” клубида ҳаракат қилаётган Исмоиловнинг нархи ҳам 400 минг еврони ташкил этмоқда. “Чангчунг”да Анзурдан қиммат бўлган фақатгина икки футболчи бор эканлигини инобатга олсак, унга қўйилган нарх чакки эмас.
7-8. Александр Гейнрих – 500 минг евро
31 ёшли Сашанинг нархи ярим миллион. Қозоғистоннинг “Ал-Шабаб” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Гейнрих жамоанинг 4-рақамли қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди. Ҳужумчининг нархи бундан кейин пастлаб бошласа ажаб эмас.
7-8. Азизбек Хайдаров – 500 минг евро
Хайдаровнинг нархи ўзгармади. БААнинг “Ал Шабаб” жамоасида ўйнаётган Азизнинг ҳам нархи Гейнрихники сингари 500 минг евро этиб белгиланган. У ўз жамоасидаги энг қиммат футболчилар рўйҳатида 3-ўринни банд этиб турибди.
5-6. Санжар Турсунов – 1 млн.евро
Турсуновнинг нархи ўтган йилгига қараганда 200 минг еврога арзонлашган. 29 ёшли ярим ҳимоячи бу йил Украинанинг “Оболон” жамоасидан Қатарнинг “Ум Салал” клубига 600 минг еврога трансфер қилингани ҳақида маълумотлар бор.
5-6. Игнатий Нестеров – 1 млн.евро
Терма жамоамиз тарихида энг кўп учрашув ўтказган дарвозабон Нестеровнинг нархи олдинги йилгидек 1 млн.евролигича қолган. Тошкентнинг “Локомотив”и дарвозасини қўриқлаётган Игнатий Осиёнинг энг қиммат посбонлари ўнлигидан жой олгани ҳам диққатга сазовордир.
3-4. Сервер Жепаров – 1,3 млн.евро
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Жепаров 1,3 млн.еврога бахоланган. Сервер бу йили Жанубий Кореянинг “Улсан” жамоасидан Тошкентнинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтди.
3-4. Сардор Рашидов – 1,3 млн.евро
Рашидовнинг нархи 1 йил ичида 9 баробарга кўпайди. Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоасида тўп сураётган 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз клубидаги энг қиммат футболчилар рўйҳатида 4-ўринни банд этиб турибди.
2. Виталий Денисов – 7 млн.евро
Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдирган Денисовнинг трансфери 7 млн.еврога бахоланган. Россиянинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Виталийнинг нархи ўтган йили билан солиштирганда 1 млн.га қимматлашган. Аҳамиятли жиҳати “темирйўлчилар”да Денисовдан қиммат фақатгина бир футболчи бор холос.
1. Одил Аҳмедов – 8,5 млн.евро
Аҳмедов мана бир неча йилдирки Ўзбекистонлик энг қиммат футболчи номини бегона қилмай келмоқда. Россиянинг “Краснодар” клубида фаолият юритаётган Одилнинг нархи 8,5 млн.еврога тенг. 29 ёшли ярим ҳимоячи ўз жамоасида энг қиммат футболчилар орасида 3-ўринда қайд этилган.
Фурқат Юсупов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar