Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Сампаоли «Челси» бош мураббийлиги учун асосий номзодлар қаторида қайд этилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 111
Сампаоли «Челси» бош мураббийлиги учун асосий номзодлар қаторида қайд этилди

Чили терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, ўтган йил якунлари бўйича Жанубий Американинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган Хорхе Сампаоли «Челси» жамоаси бошқарувига келиши мумкин бўлган асосий номзодлар қаторидан жой олди.

Лондонликлар жамоаси раҳбарияти ушбу 55 ёшли аргентиналик мутахассис номзодига жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинган.

Англиядаги энг ишончли нашрлардан бири бўлмиш The Telegraph нашри хабарига у билан биргаликда Диего Симеоне («Атлетико»), Массимилиано Аллегри («Ювентус») ва Антонио Конте (Италия терма жамоаси) ҳам лондонликларнинг шорт-листида қайд этилган.

«Челси» жамоаси хўжайини Роман Абрамович Сампаолининг юқори даражали прессинг устига қурилган ўйин услубини самарали деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, «Челси»га келиши мумкин бўлганлар орасида Клаудио Раньери («Лестер»), Марк Хьюз («Сток Сити») ва Эдди Хау («Борнмут») ҳам санаб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 17 декабрида қониқарсиз натижалар туфайли Жозе Моуриньо ишдан бўшатилгач, унинг ўрнига мавсум якунига қадар жамоани бошқариб туриши учун Гуус Хиддинк олиб келинганди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar