Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Футзал-2016. Япония ЖЧга бормайдиган бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 229
Футзал-2016. Япония ЖЧга бормайдиган бўлди

Пойтахтимизда ўтаётган Осиё чемпионатининг энг катта сенсацияси — Япония терма жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмагани бўлди.
Мигель Родриго шогирдлари чорак финалда Вьетнамга ютқазиб қўйишган бўлса-да, уларда ЖЧнинг бешинчи йўлланмаси учун кураш имконияти сақланиб қолганди. Бу курашда айнан Япониянинг имконияти жуда юқори баҳоланаётганди. Аммо чорак финалдаги мағлубият уларга салбий кўрсатди, шекилли, Қирғизистонга қарши ўтиш баҳсини улар у қадар юқори савияда ўтказа олишмади.
Учрашув бошида японлар голга тортадиган 3та вазият яратишди, аммо Қирғизистон посбони Кирилл Ермолов жамоасини қутқарди. Умуман олганда, Ермолов ўйинни юқори савияда ўтказди. Полховский шогирдлари биринчи бўлимда бурчак тўпидан бир-бирига ўхшаш иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Кунчиқар юрт вакиллари иккинчи бўлимни тўлиқ бешинчи ўйинчи тактикасида ўтказишди. Бу тактика орқали жуда кўп вазиятларни юзага келтиришди, аммо улардан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйишди. Бу услуб орқали японлар иккита гол уришди, аммо ўз дарвозаларидан 4та гол ўтказиб юборишга ҳам мажбур бўлишди.
Шу тариқа, сўнгги 2та Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Япония бу сафар олтиликка ҳам кира олмади.
Бешинчи йўлланма учун иккинчи ўтиш баҳсида Австралия Ироқни 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Эртага Қирғизистон ва Австралия терма жамоалари ЖЧ йўлланмаси учун баҳс ўтказишади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати, 5-ўрин учун
ҚИРҒИЗИСТОН - ЯПОНИЯ - 6:2

АВСТРАЛИЯ - ИРОҚ - 5:3

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar