Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.02.2016

"Қўқон-1912" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 181
"Қўқон-1912" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди

Жамоамиз Тошкент йиғинидаги учинчи назорат учрашувини ўтказди. “Қўқон-1912”нинг бу галги рақиби биринчи лига етакчиси – “Оқ-тепа” жамоаси бўлди. “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтган ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Отабек Ҳайдаров рақиб дарвозасига тўп киритган бўлса, иккинчи бўлимда Наврўз Алимов ва Ориф Мамажоновлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Мазкур ўйинда Отабек Зокиров ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди.

Одатдагидек икки таймда икки хил таркиб майдонда ҳаракат қилди.

Жамоамиз Тошкент йиғинида шу унга қадар иккита назорат учрашувини ўтказган эди. Ўйинларнинг биринчисида “Сўғдиёна” (3:2) доғда қолдирилган бўлса, иккинчи ўртоқлик учрашувида “Нефтчи”га (1:2) имконият бой берилган эди.

Йиғин доирасида охирги назорат ўйини 20 февраль куни “Олмалиқ”қа қарши бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви

“Оқ-тепа” – “Қўқон-1912” 1:3 (1:1)

“Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Зоҳид Раупов, Анвар Раҳимов, Асил Бегимқулов, Фарҳод Мирааҳматов, Арайк Бобоев, Собир Усмонхўжаев, Илдар Магдеев, Суҳробжон Саримсоқов, Нодир Ибрагимов, Виктор Клишин.

“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Жалил Кимсанов, Ойбек Нурбоев, Иля Илин, Миржалол Қурбонов, Отабек Зокиров, Баҳодир Акрамов, Абдуллоҳ Олимов, Фурқат Ҳасанбоев, Наврўз Алимов, Отабек Ҳайдаров.

Захирада : Азиз Ашуров, Ғайрат Ҳасанов, Достон Турсунов, Маъруф Зокиржонов, Ориф Мамажонов, Азизхон Ибрагимов, Сардор Қаҳҳоров, Абдул Азиз Юсупов, Алишер Зиявиддинов, Шавкат Раҳматов.

Жамоамиздан голларни : Отабек Ҳайдаров, Наврўз Алимов, Ориф Мамажоновлар киритишди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar