Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.02.2016

Саросимага ҳожат йўқ ёки мантиқга зид транферлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 191
Саросимага ҳожат йўқ ёки мантиқга зид транферлар

Трансферлар бозорининг охирги куни одатда ақлга сиғмас, қандайдир мантиққа тўғри келмайдиган келишувлар амалга оширилади. Лекин истисно ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Мана, қуйида бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Зеро, ушбу рамзий жамоа трансферлар дедлайни (охирги муҳлат)даги саъй-ҳаракатлар самарасидир. Яъни у айнан сўнгги лаҳзаларда ўз клубларини ўзгартирган футболчилардан тузилган.

1. Жек Батлэнд

Қаердан|қаерга? «Бирмингем»дан «Сток Сити»га

Қачон? 2013 йили

Масала баҳоси? 4 млн. фунт

Жек Батлэнд 2013 йилги дедлайнни абадий эсда сақлаб қолса, ажабмас. Зеро, ўша куни уни АПЛ клуби - «Сток Сити» сотиб олди. Натижада футболчи кейинроқ Англия миллий жамоаси даражасига чиқди. Аслида умидли Батлэнднинг «Сток»ка ўтишини кўпчилик кутган эмасди. Аммо инглиз йигитининг шу клубда ҳам асосий таркибга кириш учун кўп тер тўкишига тўғри келди. Хусусан, бир неча марта ижара асосида бошқа жамоаларга йўл олди. Мана, Жек «Сток»ка анча кучли ва тажрибали кипер сифатида қайтди. Ҳарқалай, жорий мавсум грандлар унга яна эътибор қарата бошлашди.

2. Начо Монреаль

Қаердан|қаерга? «Малага»дан «Арсенал»га

Қачон? 2013 йили

Масала баҳоси? 8,5 млн. фунт

«Канонирлар» мухлислари Начони илиқ қабул қилишмади. Улар трансфернинг жуда кеч амалга оширилганидан норози эдилар. Қарангки, жароҳатланган Гибсга ўринбосар сифатида шошма-шошарлик билан харид қилинган Монреаль бир нафасда асосий таркибдан жой олди. У ортда қолган вақт давомида «тўпчилар» сафидаги ўйинлари сонини аллақачон 100тадан оширди. Қолаверса, «Арсенал»нинг 2 марта Англия кубоги эгасига айланишида катта роль бажарди.

3. Майкл Доусон

Қаердан|қаерга? «Ноттингем Форест»дан «Тоттенхэм»га

Қачон? 2005 йили

Масала баҳоси? 4 млн. фунт

2005 йилнинг 31 январь куни «Тоттенхэм» ўз таркибини Майкл Доусон ва Энди Рид билан тўлдирди. Улардан биринчиси «шпорлар» учун муҳим харидга айланиб, жамоанинг алмаштирилмас аъзоси даражасига етди. Ҳарқалай, «Тоттенхэм» либосида 300 мартадан кўп майдонга тушиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. «Милан» устидан қозонилган тарихий ғалаба ва 2008 йили Лига кубогининг қўлга киритилишида айнан Майкл катта жонбозлик кўрсатган эди.

4. Жон Стоунз

Қаердан|қаерга? «Барнсли»дан «Эвертон»га

Қачон? 2013 йили

Масала баҳоси? 3 млн. фунт

Стоунзни тўлиқ шаклланиб улгурган футболчи сифатида таърифлаш ноўрин. Умуман, келишув амалга ошган пайт у энди-энди намоён бўлаётганди. Аввалги ёзда «Челси» шу футболчи учун 40 млн. фунт таклиф қилганини таъкидлаш жоиз. Эътиборлиси, Англияда Стоунзни кўпинча бетакрор Рио Фердинанд билан қиёслашади. У ҳозиргача «Эвертон» учун 80тадан ортиқ ўйин ўтказди. Шунингдек, мамлакат терма жамоаси сафида ҳам бир неча марта майдонга тушди.

5. Микель Артета

Қаердан|қаерга? «Реал Сосьедад»дан «Эвертон»га

Қачон? 2005 йили

Масала баҳоси? Ижара келишуви

Аввалига ижара асосида олинган Артетанинг «Эвертон»да Томас Гравесенга ўринбосар бўлиши кутилганди. Қарангки, у ўзини кўрсатишни пайсалга солмай, дарҳол «Эвертон» ўйинига киришиб кетди. Ливерпулликлар учун 162та ўйинда 27та гол ургани барчасини айтиб турибди. Умуман, испан йигити тез орада жамоа сардорига айланди, аммо уни «Қизил фурия»га чақиришмади, барибир. Артета кейинчалик «Арсенал» сафига қўшилган бўлсада, унинг энг яхши жамоаси сифатида доимо айнан «Эвертон» тилга олинади.

6. Хавьер Маскерано

Қаердан|қаерга? «Вест Хэм»дан «Ливерпул»га

Қачон? 2007 йили

Масала баҳоси? Ижара келишуви

Кўплаб мисолларга қарасак, «Аввал ижарага ол, кейин бутунлай харид қил» тактикасида қандайдир донолик бор. «Ливерпул»га ўтган Маскерано аввалига клуб учун бош оғриғи бўлди: ҳисобсиз қоғозбозликлар, можаролар... 2008 йили эса аргентиналик футболчи жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди ва унинг роли кескин ошди. Ҳарқалай, Хавьернинг Ливерпуль клуби олдидаги хизматларини баҳолаш жуда қийин. «Қизиллар» ЧЛ финалида «Милан»га имкониятни бой беришган ўйинда айнан Маскерано энг яхши футболчи номини олганди. Асосийси, у мавсум - 2008|2009да клубининг ижобий натижалар қайд этишига мислсиз ҳисса қўшди. 2010 йилга келиб, аргентиналик барқарор футболчи «Барселона»га йўл олди. Каталонияликлар унинг учун «Ливерпул»га нақ 18,5 млн. фунт санаб беришди.

7. Чарли Адам

Қаердан|қаерга? «Рейнжерс»дан «Блэкпул»га

Қачон? 2009 йили

Масала баҳоси? Ижара келишуви

Яна бир ижара шартномаси, лекин буниси ғоят муҳим. Чарли Адам 16та гол уриб, клубининг АПЛга чиқиш учун «плей-офф» ўйинларида қатнашишига катта ёрдам берди. Табиийки, у «Блэкпул»нинг чинакам юлдузига айланди. Зеро, жамоа айнан Адам туфайли юқори дивизионга чиқди. Қолаверса, футболчи АПЛнинг 35та ўйинида 12та гол урди. Шундай самарадорлиги ҳам клубнинг премьер-лигада қолишига камлик қилди. Натижада Адам 2011 йили «Ливерпуль» билан шартнома тузди.

8. Андрей Аршавин

Қаердан|қаерга? «Зенит»дан «Арсенал»га

Қачон? 2009 йили

Масала баҳоси? 15 млн. фунт

Айнан энг сўнгги лаҳзада сотиб олинган футболчи - бу Андрей Аршавин. Ҳарқалай, АПЛ раҳбарияти ҳаттоки, трансферни тасдиқлаш учун ҳужжатларни алоҳида текшириб ҳам кўрганди. Россиялик ҳужумчи гарчи кейинчалик суръатни пасайтирган ва ортига қайтарилган бўлсада, «Арсенал»да бир қанча эсда қоладиган воқеаларни бошдан кечирди. Дейлик, дастлабки икки мавсумда «Арсенал»нинг муҳим футболчиси саналди, «Ливерпул»га қарши баҳсда кўрсатган феноменал ҳунари (4та гол урганди) билан эса клуб тарихига кирди. Яна «Барселона» билан баҳсда ғалаба голига айнан Аршавин муаллифлик қилганини эслаш жоиз.

9. Деле Алли

Қаердан|қаерга? «МК Донс»дан «Тоттенхэм»га

Қачон? 2015 йили

Масала баҳоси? 5 млн. фунт

Қоидага кўра, футболчига лоақал 2та мавсум якунига қараб, баҳо бериш мумкин. Лекин Деле Алли дарҳол чинакам кашфиёт номини олди. У «шпорлар» мухлислари кўзини қувнатишдан сира чарчамаяпти. Англия биринчи лигаси баҳсларини кузатганлар бундан ортиқча ҳайрон қолишгани ҳам йўқ. Зеро, Алли мавсум - 2014|2015да 16та гол уриб, жамоасининг чемпионшипга чиқишида чексиз хизмат кўрсатганди. Ҳозирга келиб, у Англия миллий жамоаси сафида 21 марта майдонга тушишга улгурди. «Тоттенхэм»нинг футболчига 2021 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф этгани бежиз эмас, ҳарқалай.

10. Жермейн Дефо

Қаердан|қаерга? «Вест Хэм»дан «Тоттенхэм»га

Қачон? 2004 йили

Масала баҳоси? 7 млн. фунт } Бобби Замора

«Шпорлар»нинг яна бир муваффақиятли келишувлари. Умуман, Жермейн 2 марта жамоанинг янги футболчиси сифатида таништирилди. У клуб сафида 2004 йили дебют қилиб, «Портсмут»га қарши баҳсда қойилмақом гол урди ва ҳисобнинг лондонликлар фойдасига 4:3 бўлишини таъминлади. Айнан «Тоттенхэм»да миллий терманинг асосий футболчиси даражасига кўтарилди. Мухлислар 2014 йили уни жамоанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этишди. Жермейн Лондондаги биринчи даврида жами 139та ўйинда иштирок этиб, 43та гол урди. 2008 йили эса «Портсмут» сафига қўшилди. Аммо бир мавсумдан сўнг ортига қайтиб, «Тоттенхэм» либосини яна 137 марта кийди.

11. Луис Суарес

Қаердан|қаерга? «Аякс»дан «Ливерпул»га

Қачон? 2011 йили

Масала баҳоси? 22,8 млн. фунт

Агар Суареснинг Англиядаги фаолиятини триллерга қиёсласак, Голландиядаги ўйинларига трейлер нисбатини бериш керак. Уругвайлик ҳужумчи ўшандаёқ «тишлаш» саҳнаси учун дисквалификацияга учраган, аммо 110та ўйинда 81та гол урганди. Бундай футболчи деярли 23 млн. фунтга арзийди. Хуллас, «Энфилд» Суарес ижросидаги мўъжизалардан роса завқ олди. Томоша янги қопоғонлик, ақл бовар қилмас голлар, кетиш чоғидаги можароларни ўз ичига олди. Энг асосийси, уругвайлик голеадорнинг сермаҳсул ўйинлари эвазига «Ливерпуль» ўз орзусидаги чемпионликка жуда яқин келди. Ўша мавсум Луис 31та гол уриб, «Олтин бутса» лауреатига айланди, шунингдек, кўплаб индивидуал совринларни ютди. ЖЧ-2014даги жанжалдан кейин эса ҳавас уйғотадиган нарх - 75 млн. фунт эвазига «Барселона»га сотилди. Қисқаси, у «Ливерпул»га ҳам моддий томондан, ҳам спорт нуқтаи назаридан катта наф берди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar