Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

Нўъмон Ҳасанов: «Биргина хато бизга қимматга тушди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 204
Нўъмон Ҳасанов: «Биргина хато бизга қимматга тушди»

Бугун Тошкентдаги “Бунёдкор” Стадионида Қаршининг "Насаф" ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашишди. Унда “аждарлар” учрашувнинг 39-дақиқасида Артур Геворкян томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабани тантана қилишди.

Ушбу учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб “Пахтакор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

— Бугунги ғалаба билан “Насаф” жамоасини табриклайман. Йигитларга раҳмат, бугун улар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Яна бир бор “Насаф” жамоасини табриклайман.

— Артур Геворкянни қўриқлаш вазифаси кимга топширилган эди-ю, вазифа қай даражада уддаланди?
— Бу ерда ҳеч кимни айбламайман, фақатгина ўша вазиятда Машариповнинг кеч қолгани бизга қимматга тушди.

— Игор Сергеевнинг ўйинига 5 баллик тизимда неча балл қўйган бўлар эдингиз?
— Игорь бугун курашди, интилди, аммо, тўғри очилишда хатога йўл қўйди, Сергеев ёмон ўйнамади.

— “Насаф”нинг бугунги ўйиндаги қайси жиҳатларини юқори баҳолайсиз?
— “Насаф”нинг тўп билан ишлаши, яқин ва узоқ масоафаларга тўп узатилганида футболчиларнинг яхши очилишини билар эдик. Биз бунга тайёр эдик. Бугун ўша ўйин бошидаги биргина хато қимматга тушди.

— Бугунги ўйин “Пахтакор”нинг чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинларида футболчиларга рухан таъсир қилмайдими?
— Таъсири бўлади, лекин олдинда ҳали кўплаб кучли жамоалар билан ўйнаймиз, улар орасида “Насаф” ҳам бор.

— “Пахтакор”да Сергеевдан бошқа тузукроқ хужумчи йўқми?
— Биз мавсумлар оралиғида кўплаб футболчиларни йўқотдик, айни пайтда Сергеевдан бошқа яхшироқ формадаги футболчи бизда йўқ.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar