Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

Лоран Блан: «Бу бизнинг мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 186
Лоран Блан: «Бу бизнинг мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди»

«ПСЖ» бош мураббийи Лоран Блан ЕЧЛ нимчорак финал босқичи доирасида «Челси»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Танаффусда асабим бузилганди, боиси бўлим тугашига атиги бир неча сония қолганида гол ўтказиб юбордик. Бугун бизни энг кўп асабийлаштирган ҳолат шу бўлди. Биз тўпни ўзимизда сақлаб туришимиз мумкин эди, аммо уни осонлик билан рақибга бериб қўйдик. Кейинчалик дарвозамиз олдида 2та бурчак тўпи белгиланди. Кейин эса гол ўтказиб юбордик. Лекин мен мен футболчиларга ўз футболни ўйнашда давом этишимиз кераклигини таъкидладим.

Ўз услубимизга содиқ қолдик ва рақибни ўз ўйинимизга мослаштира олдик. Сўнгги пайтларда бу нарсани амалга ошира олмаётган эдик. 2:1 ҳисоби, албатта, катта устунлик эмас, аммо биз яхши ўйин ўтказдик. Катта эҳтимол билан жавоб ўйини ҳам бугунгисига ўхшаш бўлади. Боиси, ҳар иккала жамоа ўзларининг энг яхши жиҳатларни намойиш қиладилар.

Парадокс шундан иборатки, ўз уйингда ўйнаётганингда ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, рақибга меҳмонда гол уриш имкониятини бермаслигинг лозим. Энди кескин кураш кечади, "Челси" сафарда гол урди. Лекин барчаси бизнинг қўлимизда. Биз шундай иштиёқ билан ўйнаб, «Стэмфорд Бриж»да гол уришга ҳаракат қилишимиз керак. Биз ҳимояни ҳам унутмаслик кераклигини инобатга олсак, қийин бўлади. Лекин биз буни амалга ошириш учун етарлича маҳоратга эгамиз.

Тан олиш керак, «Челси» бир нечта голли имкониятга эга бўлди. Трапп икки ажойиб сэйвни амалга оширди. Шунга қарамай, биз жуда яхши ўйнадик ҳамда битта тўп устунлигини адолатли натижа деб аташ қийин. Албатта, рақибимиз ўз ўйинини кучайтирди. «Челси» 2-3 нафар футболчилар борки, улар ўйин темпини белгилаб беришади. Мен бунақасига кўп гувоҳ бўлмаганман.

«Челси» жавоб учрашувида ўз ўйинини ўзгартиради деб ўйламайман. Биз ҳам ўз ўйинимизга жиддий ўзгартириш киритмоқчи эмасмиз. Шу боис бизни голли вазиятларга бой очиқ футбол кутмоқда. Умид қиламан, мухлислар голлар кўришади.
Бу бизнинг мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Энг яхши ўйин эса, фикримча, "Реал"га қарши сафар баҳси бўлганди. «Челси» ҳудудий устунликни бизга беришга қарши эмас, мадридликлар эса тўп ўзларида бўлишини хоҳлашади.
Бугунги ўйин бизни янада кучлироқ қилади. Демак, биз тўғри йўлдан кетяпмиз ва бундан кейин ҳам барчаси яхши бўлиши керак», – деди Блан.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar