Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

ЕЧЛ. «ПСЖ» дастлабки ўйинда «Челси»ни мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 185
ЕЧЛ. «ПСЖ» дастлабки ўйинда «Челси»ни мағлуб этди

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичига старт берилди. Ушбу босқичнинг дастлабки ўйинлари доирасида бугун 2та баҳс бўлиб ўтди.
"ПСЖ" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилди. Томонлар ўйин бошида бир-бирларидан хайиқиб ҳаракат қилишди. Биринчи бўлим тугашига 6 дақиқа қолганидан парижликлар "стандарт"дан ҳисобни очишди. Иброҳимович йўллаган зарба жонли девордаги Жон Оби Микелга тегиб, тўрга бориб тушди. Орадан кўп ўтмасдан, биринчи бўлим тугаш арафасида лондонликлар ҳам стандарт вазиятни голга айлантиришди. Бурчакдан етказилган узатмани Оби Микел қабул қилди ва яқин масофадан дарвозага жойлади.
Йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаган "ПСЖ" иккинчи бўлимни юқори савияда ўтказди. Жамоа кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. Комбинациялар асосан Анхель ди Мария орқали вужудга келтирилди. Айнан аргентиналик ярим ҳимоячининг идеал узатмасидан кейин захирадан майдонга тушган Эдисон Кавани яккама-якка вазиятга чиқди ва Куртуани доғда қолдирди.
Шу тариқа, Лоран Блан шогирдлари дастлабки учрашувни 2:1 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилишди.
"Бенфика" ва "Зенит" ўртасидаги ўйин тақдири эса сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ҳал бўлди. Жонас бош билан зарба бериб, руслар дарвозасини ишғол қилди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, дастлабки ўйин
ПСЖ Франция – Челси Англия 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 39 Иброҳимович, 1:1 – 45 Оби Микел, 2:1 – 78 Кавани.
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Максвелл, Маркиньос, Давид Луиз, Матюиди (Пасторе, 81), Мотта, Ди Мария, Верратти (Рабьо, 81), Лукас (Кавани, 74), Иброҳимович.
Челси – Куртуа, Кэйхилл, Баба, Аспиликуэта, Иванович, Фабрегас, Оби Микел, Виллиан, Педро, Азар (Оскар, 71), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Иброҳимович (19), Оби Микел (38), Педро (67), Лукас (70), Давид Луиз (71).

Бенфика Португалия – Зенит Россия 1:0 (второй тайм)
Гол: 1:0 – 90 Жонас.
Бенфика – Жулио Сезар, Линделеф, Элизеу, Андре Алмейда, Жардел, Пицци (Карсела-Гонсалес, 71), Саншеш, Самарис, Гайтан, Жонас, Митроглу (Хименес, 63).
Зенит – Лодигин, Гарай, Кришито, Анюков, Ломбертс, Шатов (Жирков, 81), Гарсия, Витцель, Данни (Маурисио, 87), Халк, Дзюба (Кокорин, 74).
Огоҳлантиришлар: Андре Алмейда (16), Витцель (32), Жардел (35), Пицци (43), Гарсия (59), Кришито (67), Жонас (90).
Четлатиш: Кришито (90).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar