Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

Абрамович сотқинларга тўламайди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 145
Абрамович сотқинларга тўламайди

Футболда энг яхшилар бу ўйинчилар деб кўп гапиришади. Аммо худди Жозе Моуриньо ва унинг жамоасида бўлгани сингари томонлар ўртасида ихтилоф келиб чиқса, улардан бирини танлашга тўғри келади. Футбол бу Жорж Лукас[1]нинг олами эмас, бу ерда ёруғлик ва зулмат кучлари йўқ, умумий манфаат йўлида ўзаро тил топишиши лозим бўлган одамлар бор, холос. Бундай бўлмаган тақдирда, муаммони ечишнинг икки йўли бор: ё бир бутун жамоани бўшатиш ёки бўлмаса, ундан ҳам ўнғайроқ ечим — бир кишининг бошини кундага қўйиш.

Шунга қарамай «Челси» ижрочи директори Майкл Эменалонинг сўзлари ҳамманикидан тўғрироқ бўлди. У «Беназир»нинг ишдан бўшатилишини оқлар экан, шундай деди: «Клубда муаммолар бор». Албатта, Моуриньони нимададир айблашга тўғри келади. Масалан, физиотерапевт Эва Карнейрони ишдан ҳайдаб, онгли равишда жамоавий бирдамликка путур етказганликда ёки бўлмасам ўтган мавсумда Премьер-лигани ва мамлакат кубогини ютган ўйинчиларига тотализаторда пул тикканликда айблаш мумкин. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас: кийимхонада юз берган, тренердан норозиликни намоён этувчи “Коринтианс демократияси”[2]ни ғирромлик эмас дейишга тил бормайди. Моуриньо бирон-бир ишни ҳақиқатан ҳам қойилмақом бажараётган бўлса, фақат мураббийликни қойиллатаяпти — унинг етакчилик ёки мулоқот стретегияси, интеелектуал ўйинлар ёки рақибни ҳурмат қилмаслигига қўшилмаслик мумкиндир. Аммо мен кимдир қачондир Моуриньо машғулот майдончасида ёмон ишлайди деганини эслолмайман. У футболчилари бўзболадек ҳимояланаётган, бели “бўшаган” (хотинли) йигитлардек ҳужум қилаётган, ҳар якшанба то эрталабдан йиғилиб, тўпнинг ортидан қувиб юрадиган ҳаваскорлардан яхшироқ аҳволда бўлмаган бугунги “Челси”нинг ўйинига етарлича баҳо бера олади.

Роман Абрамович масалага кўпчилик тахмин қилгани каби якун ясашга қарор қилди. Жамоа ўйнамаяпти, чунки ўйинчиларнинг кўпчилиги айнан ушбу мураббий қўл остида ўйнашни хоҳлашмаяпти. У муаммога қурби етганича ечим топди… ҳеч бўлмаганда ҳозирча, вақтинча. Бироқ Эменало «Челси»нинг кўнгилсизликлари ҳақида гапирганда нафақат жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнини пеш қилади. Балки уларни келгусида нималар кутаётганига урғу беради, мана, энг катта муаммо қаерда. Мобомики, Рим консули Квинт Цепион[3] Вириат[4]нинг қотилларини мукофотлашни рад этгани каби Абрамович ҳам сотқинларга беҳудага хизмат ҳақи тўлайдиганлардан эмас.

Антониу Тадейя

Tafsilot.uz изоҳи:

Inosmi.ru сайтидан олиб таржима қилинган ушбу мақола Португалияда 1864 йилдан буён чоп этилиб келаётган “Diario de Noticias” газетасида эълон қилинган. Мақола муаллифи — Антониу Тадейя бўлиб, унда илгари сурилган фикрлар португалиялик журналистнинг субъектив қарашлари маҳсулидир.

—————————————

[1] Жорж Лукас — америкалик кинорежиссёр, сценарийнавис, продюсер; “Lucasfilm Ltd”, ва “American Zoetrope” компанияларининг асосчиси. “Индиана Жонснинг саргузаштлари”, “Юлдузлар жанги” каби фантастик йўналишдаги фильмлари билан танилган.

[2] “Коринтианс демократияси” —1910 йили Бразилияда ташкил этилган “Коринтианс” футбол жамоаси номи билан боғлиқ. 1982–1984-йиллар клуб тарихида “Коринтианс демократияси” даври деб аталади. Бу даврда ҳамма масалалар, масалан, жамоага кимни ишга олишдан тортиб, даромадларни тақсимлаш, жамоат жойларда спиртли ичимлик ичишгача тенг ҳуқуқли овоз бериш йўли билан аниқланган. Оддий хизматчи, уқаловчи ёки физиотерапевтнинг овози жамоа маъмурлари ёки юлдуз футболчиларники билан тенг кучга эга бўлган. Жамоани бундай “ўзини ўзи бошқариш” усули ўша пайтда Бразилияда амалда бўлган диктаторлик режимидан яққол ажралиб турган.

[3] Квинт Цепион — қадимги Рим империяси давлат арбоби ва саркардаси, милоддан аввалги II асрда яшаб ўтган. Мил. авв. 140—139-йилларда Узоқ Испания провинциясига ҳокимлик қилган, Лузитан уруши (ҳозирги Португалия ва Испания ҳудудларида мил. авв. 159 йили маҳаллий аҳолининг Рим империясига қарши қўзғолонидан бошланиб, мил. авв. 139-йилгача давом этган)да ғалабани таъминлаган, қўзғолончилар сардори Вириатнинг ҳаётига суиқасд қилишни уюштирган шахс.

[4] Вириат (шунингдек, Вириаф ҳам дейилади) — лузитан қабиласи (Пиреней яриморолининг ғарбийда яшаган, асли ҳинд-европача қадимий қабила)нинг йўлбошчиси, Лузитан урушида хоинларча ўлдирилган: у тинчлик сулҳи тузиш учун уч нафар дўсти — Авдас, Диталкон ва Минурни римликлар ҳузурига элчи қилиб юборади. Аммо улар римликларга сотилишади ва Квинт Цепионнинг ваъдаларига учиб, ўз сафдошларини тунда бўғизлаб ўлдиришади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar