Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

Фаолияти давомида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 164
Фаолияти давомида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

Роналду, Месси, Ибрагимович каби футболчилар мана 10 йиллардан буён сермаҳсул ўйин намойиш этиб келишмоқда. Биз айни пайтда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10 лигини тузиб чиқдик. Роналду, Месси, Ибрагимович каби футболчилар мана 10 йиллардан буён сермаҳсул ўйин намойиш этиб келишмоқда. Биз айни пайтда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10 лигини тузиб чиқдик.
10. Франческо Тотти. 806 ўйин – 309 гол
“Рома” (748-300), Италия т.ж (58-9)
Тотти фаолиятини фақатгина битта клубга бағишлад. У 24 мавсум давомида Римнинг “Рома” жамоаси учун роппа-роса 300 та гол урди. Италия термасида эса маҳсулдорлик борасида мақтна олмайди. “Рим императори” 2007 йили Италия “А” серияси тўпурарига айланиб, “Олтин бутса”ни қўлга киритди.
9. Уэйн Руни. 696 ўйин - 312 гол
“Эвертон” (77-17), “Манчестер Юнайтед” (510-244), Англия т.ж (109-51)
Руни ҳисобидаги голлар сони 312 тани ташкил этмоқда. Уэйн Англия миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида тарих саҳифаларидан ўрин эгаллаб бўлди. Энди навбат “МЮ”га. “Шрек” яна 6 гол урса “қизил иблислар” рекордчисига айланади.
8. Луис Суарес. 525 ўйин – 328 гол
“Насьональ” (34-12), “Гронинген” (37-15), “Аякс” (159-111), “Ливерпуль” (133-82), “Барселона” (79-64), Уругвай т.ж (82-44)
Уругвайлик футболчи ушбу мавсумда фаолиятидаги голлари сонини 300 тага етказиб олди. Суарес бу голларини 5 та клуб ва терма жамоа либосида киритишга муваффақ бўлган. Луис Уругвай терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ҳисобланади. Суарес фаолияти давомида Голландия ва Англия чемпионатлари тўпурарлигини қўлга киритган.
7. Диде Дрогба. 740 ўйин – 340 гол
“Ле Ман” (72-15), “Генгам” (50-24), “Марсел” (55-32), “Челси” (381-164), “Шанхай Шенхуа” (11-8), “Галатасарой” (53-20), “Монреал Импакт” (14-12), Котд’Ивуар т.ж (104-65)
Дрогба фаолиятини якунлаганига кўп бўлгани йўқ. Шу боис ҳам уни ушбу рўйҳатга қўшдик. Ивуарлик ҳужумчи фаолияти давомида Франция, Англия, Хитой, Туркия, Канада клублари ва миллий терма жамоаси либосида жами 340 та голга муаллифлик қилган. У бир марта Англия чемпионати тўпурарига айланган.
6. Давид Вилья. 701 ўйин – 351 гол
“Спортинг” Хихон (85-41), “Сарагоса” (94-39), “Валенсия” (225-129), “Барселона” (119-48), “Атлетико” (47-15), “Мелбурн Сити” (4-2), “Ню-Йорк Сити” (30-18), Испания т.ж (97-59)
Испания миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланадиган Вильянинг умумий голлари сони 351 тани ташкил этмоқда. Давид Ла Лигада 200 дан ортиқ гол урган бўлса ҳам, бирор маротаба тўпурарликни қўлга киритмаган. У Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионати ва жаҳон чемпионатида тўпурар бўлгани диққатга сазовордир.
5. Робби Кин. 840 ўйин – 374 гол
“Вулверхемптон” (87-29), “Ковентри Сити” (34-12), “Интер” (14-3), “Лидс Юнайтед” (56-19), “Тоттенхэм” (303-122), “Ливерпуль” (28-7), “Селтик” (19-16), “Вест Хэм” (10-2), “Лос Анжелес Гелекси” (141-94), “Астон Вилла” (7-3), Ирландия т.ж (143-67)
Кин фаолияти мобайнида 10 та клуб таркибида тўп сурган. Робби “Тоттенхэм” ва “Лос Анжелес” клублари тарихида ўчмас из қолдирган. Шунингдек у Ирландия терма жамоаси учун энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.
4. Самуэл Это’О. 777 ўйин – 378 гол
“Леганас” (30-4), “Реал Мадрид” (6-0), “Малорка” (165-69), “Барселона” (201-129), “Интер” (101-53), “Анжи” (71-36), “Челси” (34-12), “Эвертон” (20-4), “Сампдория” (18-2), “Анталяспор” (15-13), Камерун т.ж (118-56)
ЭтоО ҳам 10 та жамоа шарафини ҳимоя қилган. Самуэл Камерун терма жамоаси ва “Мальорка” клуби тарихидаги энг яхши тўпурар номини ўзиники қилган. 2006 йили у Испания чемпионати тўпурарига аталган “Пичичи” совринига эга чиқди. Айни пайтда Туркияда тўп сураётган ҳужумчи голлари сонини 400 тага етказиб олиш имкониятига эга.
3. Златан Ибрагимович. 769 ўйин – 431 гол
“Малмё” (47-18), “Аякс” (110-48), “Ювентус” (92-26), “Интер” (117-66), “Барселона” (46-22), “Милан” (85-56), “ПСЖ” (161-133), Швеция т.ж (111-62)
Ибрагимовичнинг голлари сони 400 тадан ошиб кетди. Златан Чемпионлар лигасида 6 та клуб либосида гол уриб рекорд ўрнатган. Шунингдек у Швеция терма жамоаси ва “ПСЖ” клуби тарихидаги энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Ибракадабра 2 мартадан Италия ва Франция чемпионатлари тўпурарига айланган.
2. Лионель Месси. 616 ўйин – 486 гол
“Барселона” (511-437), Аргентина т.ж (105-49)
Месси “Барселона” учун 437 та гол уриб, клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчи сифатида рекорд ўрнатиб турибди. Лео Испания чемпионати тарихида гол уриш борасида ҳам рекордчи ҳисобланади. У 3 марта Ла Лига тўпурари бўлиб, “олтин бутса”ни қўлга киритган. Месси терма жамоаси учун яна 7 гол киритса, бу борада ҳам рекордчига айланади. Ушбу мавсумда у ўз фаолиятидаги 500 голини уриши мумкин. (Месси ёшлар терма жамоаларидаги голларини ҳам ҳисоблаганда 500 лик маррани забт этди - изоҳ)
1. Криштиану Роналду. 776 ўйин – 523 гол
“Спортинг” (31-5), “Манчестер Юнайтед” (292-118), “Реал Мадрид” (330-345), Португалия т.ж (123-55)
Ҳозирда фаолият юритаётган футболчилар орасида энг кўп гол ургани Роналдудир. Кришнинг голлари 523 тани ташкил этмоқда. Роналду Португалия терма жамоаси ва “Реал” клуби тарихидаги энг зўр тўпурар мақомини олган. Криш бир марта Англия, уч бора Испания чемпионати тўпурари бўлган ҳолда, 4 та “олтин бутса”ни қўлга киритган. Дарвоқе, КриРо Еврокубоклар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам!
Фурқат Юсупов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar