Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.02.2016

Чин юришми ёки талваса?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 221
Чин юришми ёки талваса?

Яқинда Португалия профессионал футбол лигаси Хитойнинг лампалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияси билан ғайритабиий келишувга эришди. Имзоланган ҳужжатга биноан, Португалия иккинчи дивизиони янги мавсумдан ана шу компания номи остида фаолият юритади. Асосийси, лиганинг етакчи 10та жамоаси ўз таркибига лоақал бир нафар хитойлик футболчини киритиши шарт. Бундай ажабтовур ғоянинг моҳияти нима?

Хитой футболи етакчи ўринга кўтарилиши керак

Чин юришми ёки талваса?

Гап шундаки, бундан тахминан бир йилча аввал Хитой ҳукумати раиси Си Цзиньпин раҳбарлиги остида футболни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилганди. Маълум бўлишича, дунёдаги энг кўп аҳолини ўз бағрига жо қилган салтанат раҳбари бу спорт турининг ашаддий мухлиси. Энг асосийси, у Хитой футболининг бугунги мавқеидан асло қониқмаётган экан. Вазиятни тубдан ўзгартириш учун йирик сармоялар ажратилди, барча имкониятлар ишга солинди. Яқин йиллар ичида ЖЧни Хитой ҳудудида ўтказиш, мамлакат терма жамоасининг мундиал ва Олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш дастлабки вазифалар сифатида олинди. Пировардида хитойликлар жамоаси дунёнинг энг яхши термасига айланиши шартнома белгилаб қўйилди.

Мазкур дастурни амалга ошириш учун турли усуллардан фойдаланилмоқда. Жумладан, асримизнинг дастлабки йилларида бир гуруҳ хитойликлар малака ошириш мақсадида Бразилияга йўл олишганди. Ҳозир ҳам шундай саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Фақат унинг мазмуни ва кўлами ўзгариб бормоқда. Бундан 15 йил аввал катта маблағлар эвазига Хитойда замонавий стадионлар, академиялар, мактаблар бунёд этилди. Аммо лойиҳа кутилган самарани бермади - маҳаллий футболдаги ривожланиш талаб даражасида бўлмади. Хусусан, хитойликлар миллионлар ўйинида Ж.Корея ва японияликлардан ўзиб кетолмадилар. Тўғри, миллий жамоа 2002 йили Бора Милутинович раҳбарлиги остида ўз тарихида илк марта ЖЧ финал босқичида иштирок этди. Лекин ҳозиргача бу муваффақиятни яна такрорлашнинг иложи топилмаяпти. Албатта, кўплаб хорижлик мутахиссислар ўз билим-тажрибалари билан ўртоқлашишди, иқтидорли авлодни шакллантиришга уринишди, легионер юлдузлар Хитойнинг шинам стадионларида ўз маҳоратларини намо-йиш қилишди. Аммо олдинга силжишдан дарак йўқ. Табиийки, миллий жамоанинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этолмаётгани, ФИФА рейтингидаги камтарона мавқеси, мамлакат футболидаги коррупция ва турли можаролар мутасаддиларни турли ўйга толдирди. Бир ёқда нақ 600 миллионли мухлислар армияси ҳам мамнун эмас. Ваҳоланки, мамлакатда футболга нисбатан қизиқиш анча юқори - ҳар бир учрашув ўртача 20000 ишқибознинг бевосита кузатуви остида ўтади.

Чин юришми ёки талваса?

Футболдаги ислоҳотларга бошчилик қилиш илк марта йирик давлат арбоби - сиёсий бюро аъзоси Лю Яньдун зиммасига юклатилди. Унинг бевосита раҳбарлиги ва доимий назорати остида Хитойда 2025 йилга қадар 50000та (!) футбол мактаби ва академияси барпо этилади. Масалан, Пекиннинг Фэнтай туманида умумий майдони 1,5 млн. квадрат метрга тенг футбол шаҳарчаси қад ростлайди. Унда халқаро стандартларга жавоб берадиган 65та тўлақонли, шунингдек, 5х5 ва 7х7 кўринишида баҳслашиш учун мослашган бир қанча майдон бунёд этилади.

Испанияга бош суқиш

Чин юришми ёки талваса?

Ғарбий ва Шарқий Европадаги хорижий клублар акцияларини харид қилиш ҳам ривожланиш дастуридан жой олган. Масалан, Испанияда «Атлетико», унинг ортидан «Эспаньол» қисман хитойликлар жамоасига айланди. Бу клублар акциясининг каттагина қисмини электрон ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания сотиб олди. Дейлик, Каталония клубининг 50 фоиздан кўпроқ акцияси компаниянинг Гонконгдаги филиали томонидан харид қилинди. Келишувнинг қиймати - 143-178 млн. евро атрофида. Бундан ташқари, жамоанинг ривожланиши учун ҳар йили 40-45 млн. евро ажратилади. «Атлетико»нинг янги соҳиби эса ҳозирда 90 нафар иқтидорли болани Испанияга жўнатиш тадорикини кўрмоқда. Хитойлик болакайлар «Атлетико»дан ташқари, «Валенсия» ҳамда «Вильярреал» жамоаларида 3 йил таҳсил оладилар.

Хитойнинг бошқа бир компанияси «Сабадел» клуби билан ҳамкорликни бошлади. Ушбу жамоа икки нафар хитойлик ёш футболчини ўз қарамоғига олади. Қолаверса, жорий йил «Сабадел» қисман ёки тўлалигича хитойликлар ихтиёрига ўтади. «Бизнесмен сифатида мамлакатимиз футболидаги ҳозирги вазиятни ўзгартиришга қурбим етмайди, - дейди компания президенти Хю Цзюнь. - Лекин иқтидорларни кашф этиш йўлида бор имкониятларимни ишга соламан». Мазкур ихчамгина баёнот хитойликлар томонидан амалга оширилаётган улкан лойиҳанинг мазмун-моҳиятини яққол акс эттиради.

Испанияликлар эса Хитойда ўз ваколатхоналарини очмоқдалар. Дейлик, профессинал лига Шанхайда янги офисини очди, «Барселона» 6 йилга мўлжалланган бизнес-лойиҳани амалга ошира бошлади. Бундан ташқари, жамоа Хитойдаги ижтимоий тармоқларни эгаллаш мақсадида маҳаллий интернет гиганти билан шартнома тузди. «Валенсия» вакиллари ҳам ноябрь ойида Шанхайга сафар уюштирдилар ва шаҳар маъмурияти билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатлашиб олдилар. «Реал» эса «Гуанжоу» билан келишувни расмийлаштирди. Унга кўра, мадридликлар даромад миқдорини оширадилар, хитойликлар эса «Қироллик клуби»нинг машғулотлари ёрдамида ўз футболчиларига сабоқ бериш ниятидалар. Ҳозир Циндаода «Барселона»нинг бир ойлик қишки лагери фаолият юритмоқда, 2018 йилга бориб, жамоа 300 нафар тарбияланувчига мўлжалланган мактаб очади. AS газетасининг маълумотига кўра, ҳозирда Хитой томони Ла-лиганинг нақ 16та жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бир йиллик умумий сармоя эса 100 млн. еврони ташкил этмоқда.

«Милан» Хитой тилида гапиради

Чин юришми ёки талваса?

Хэнань провинциясида футбол мактабини очган «Милан» ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоқда. Энди навбат Шэньяндаги ўқув-базасига келди. Бу ерда италиялик мутахассислар иш олиб борадилар. 3 йил ичида ҳаммаси бўлиб, 350 нафар мураббий Хитойнинг 20та шаҳридаги 200та мактабда ёшларга устозлик қилади. Улар тахминан 10000 ёш футболчига сабоқ бериб, 1600 нафарга яқин мутахассисни тайёрлайдилар. Тез орада «Милан» акцияларининг чамаси 50 фоизи хитойликлар итиёрига ўтиши мумкин. Шунингдек, сўнгги пайтларда молиявий муаммоларга дуч келаётган «Лацио» президенти Клаудио Лотито ҳам Шарққа умид билан кўз тикмоқда.

Германия билан ҳамкорлик

Чин юришми ёки талваса?

Давлат тасарруфидаги «Синхуа» агентлиги «Бавария» юлдузларидан Филипп Ламга ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Келишувга кўра, фахрий ҳимоячи агентлик сайтида футболга оид барча масалаларни ёритиб боради. Шунингдек, немислар бир пайтлар ўз колониялари ҳисобланган Циндаога қайтиш ниятидалар. Йўқ, аввалгидек пиво ишлаб чиқариш эмас, балки у ерда футбол базасини ташкил этиш ва хитойлик ёшларга немисча услубда сабоқ бериш учун.

Инглизлар ҳам бефарқ эмаслар

[img]http://cdn3.gbtimes.com/cdn/farfuture/24W1PdHZZmTuObighgrXW4R_6q2lORaglGGg1O-1OFY/mtime:1387216931/sites/default/files/styles/1280_wide/public/2013/03/20/beckham_china8.jpg?itok=uKogBYQC[/img]

Сердаромад иш ўринларига бой саналган Хитой англиялик мутахассисларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти. Масалан, Шанхайда ташкил этилган 280та жамоадан иборат мактаб лигасини олайлик. Эндиликда «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм»даги мутахассислар мазкур лойиҳада иштирок этиш истагини билдиришди. Улар шаҳарнинг барча туманларида турли ёш тоифасидаги жамоаларда техник директор, бош мураббий, ёрдамчи ва дарвозабонлар устози лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

Чин юришми ёки талваса?

Чехия ва Голландия ҳам фаол

Хитойнинг энергетика компанияси «Славия» клубининг 60 фоиз акциясини сотиб олиш билан чекланиб қолмай, Чехия терма жамоасига ҳам 10 млн. крона сармоя ажратди. Эвазига чехияликлар хитойликларга ўз тажрибалари, методик қўлланмалари билан ёрдам берадилар.

Чин юришми ёки талваса?

Голландиянинг «Адо Ден Хааг» клуби яқинда Пекиндаги компаниялардан бирининг тасарруфига ўтганди. 2015 йилнинг охирида Хитой пойтахтидаги сармоядорлар «Херенвен»га қизиқиш билдиришди ва уни сотиб олиш учун 35 млн. евро таклиф этишди. Кўчмас мулк савдоси билан шуғулланадиган корпорация эса Роттердамнинг «Спарта»си билан ҳамкорликни йўлга қўйди - жамоанинг 3 нафар мураббийи Гуанжоуда кўргазмали машғулотларни ўтказишади, қолаверса, хитойлик касбдошлари билан тажриба алмашишади.

Мендешнинг қулоқлари динг!

Чин юришми ёки талваса?

Футбол оламининг биринчи рақамли агенти - Жорже Мендеш ҳам Хитойдаги мўмай даромад манбаларини аллақачон пайқаб улгурди. Яқинда у хитойликлар билан агентлик хизмати, футболчиларни топиш, уларнинг имиджидан самарали фойдаланиш бўйича шартнома имзолади. Таниқли агентга Хитой сафарида Жозе Моуриньо ҳамроҳлик қилди. Луиш Фигу эса Чэндуда ўз мактабини очадиган бўлди.

«Сошо» тўла-тўкис сотилди

Чин юришми ёки талваса?

Франциядаги автомобиль концерни «Сошо» клуби билан ҳамкорликни тўхтатди. Бундан фойдаланган Хитой компанияси жамоани 7 млн. еврога сотиб олди. Шу тариқа «Сошо» Европа клублари орасида биринчи бўлиб, бутунлай хитойликлар ихтиёрига ўтди.

Путунхуани ўрганинг

Чин юришми ёки талваса?

Албатта, Ғарбий Европа мамлакатлари чемпионатларида Хитойнинг расмий тили ҳисобланган путунхуа ибораларини эшитишнинг иложи йўқ. Ҳаттоки, Европа клублари сайтларининг баъзи саҳифалари бир неча йилдан буён шу тилда юритилаётган бўлса ҳам. Лекин Хитойнинг футбол салтанати томон уюштирган юриши тўхтамайди. У фақат кўзланган мақсадга тўла эришилган тақдирда ёки буни амалга оширишнинг умуман иложи йўқлиги аниқ бўлганидагина тўхташи мумкин. Айниқса, ҳозирги молиявий инқироз даврида футбол борасида юксак салоҳиятга эга давлатлар, улардаги малакали мутахассислар бундай қулай имкониятлардан имкон қадар самарали фойдаланишга интиладилар.

«СЭ» нашри, С.РАҲМОНОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar