Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.02.2016

"Реал"даги 19-рақам омадсизми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
"Реал"даги 19-рақам омадсизми?

Хорватиялик Лука Модричнинг «Реал»га келиб қўшилган пайти ўзи учун «19» рақамини танлаганида, кўпчилик бундан бироз хайрон қолган эди. Зеро «галактикос» сафида тўп сурган бир қатор футболчилар ушбу рақамда омадсизликка юз тутишганди. Бироқ Лука ана шу қора анъанага барҳам берди. Биз «Реал» сафида «19» рақамли футболкада омадсизликка юз тутган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
Николя Анелка
Амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган даври: 1999-2000
Натижаси: 33 ўйин – 7 гол
«Реал»даги 19 рақам эгалари омадсизлик сериясини Анелка бошлаб берган эди. 1999 йилда катта маблағлар эвазига «Арсенал»дан сотиб олинган футболчи кўпчилик кутган даражада ўйин намойиш эта олмади. У мавсум мобайнида чемпионатда атиги 2 та гол урди. Барча турнирларда урган голлари сони эса хаттоки 10 тага ҳам етмади. Шундан сўнг клуб раҳбарияти Николяни «ПСЖ»га сотиб юборишга қарор қилишди.
Эстебан Камбяссо
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган даври: 2002-2004
Натижаси: 65 ўйин – 1 гол
Аргентиналик футболчи «Реал» шарафини ҳимоя қилган пайтда жамоада жуда кучли рақобат мавжуд эди. Ярим ҳимояда Зидан, Фиго, Бекхем каби футболчилар билан рақобатлашиш эса осон эмасди. Шунга қарамай Камбяссо «Галактикос» сафида 2 мавсум тўп сурди. Ана шу даврда у 4 та совринга эга чиқди ва 2004 йилда «А» серияга йўл олди.
Валтер Самуэл
Амплуаси: Ҳимоячи
Ўйнаган даври: 2004-2005
Натижаси: 40 ўйин – 2 гол
Самуэлнинг айби «Реал»нинг «омадсиз даври»да тўп сурганидир. 2004-2005 йилги мавсумда «Бланкос» чемпионликни «Барса»га бой берди. Жамоанинг ҳимоя чизиғи эса олдинги йилларга қараганда анча кучсиз эди. Валтер бир мавсум давомида 40 та ўйинда майдонга тушди. Кейинги йил эса у Миланнинг «Интер» жамоасига ўтиб кетди.
Антонио Кассано
Амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган даври: 2005-2007
Натижаси: 29 ўйин – 4 гол
2005 йили «Реал» «Рома»дан Кассанони сотиб олади. Ўшанда Антонио 23 ёшли келажаги порлоқ ҳужумчи эди. Аммо унинг Мадриддаги ишлари юришмади. Жамоа бош мураббийи Капелло билан келиша олмай қолган Кассано захира ўриндиғига «мих»ланди. У 1,5 йил ичида Ла Лигада атиги 2 гол урди. Бундай паст кўрсаткич билан эса «Реал»да узоқ муддат тўп суриш деярли имконсиз. Ҳужумчи шундан сўнг «Сампдория»га ўди.
Хосе Антонио Рейес
Амплуаси: Вингер
Ўйнаган даври: 2006-2007
Натижаси: 38 ўйин – 7 гол
«Арсенал» сафида порлаган Рейес 2006 йилда «Реал» футболчисига айланди. Бироқ унга Мадридда омад клуб боқмади. Рейес жамоа бош мураббийи Капеллонинг ишончини оқлаб, клуб билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлса ҳам, унинг Мадриддаги сафари 1 йилдан узоққа чўзилмади. Футболчи шундан сўнг «Атлетико»га йўл олди.
Класс ян Хунтелаар
Амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган даври: 2009
Натижаси: 20 ўйин – 8 гол
2008/2009 йилги мавсумда «Реал»нинг асосий ҳужумчиси Ван Нистелроой жароҳат олиб сафдан чиққач, клуб мутасаддилари зудлик билан унга ўринбосар сифатида Рууднинг хамюрти Хунтелаарни сотиб олишди. Класс «Реал»даги дебютини чакки бошламади. Дастлабки 10 ўйинда рақиблар дарвозабонларини 8 марта хафа қилган Хунтелаар, кейинги 10 ўйинни «қуруқ» ўтказди. Шундан сўнг жамоа президентлигига қайтган Перез клубда «тозалаш» ишларини олиб борди. Натижада голландиялик футболчи «Милан»га кўчиб ўтди.
Эзекел Гарай
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган даври: 2009-2011
Натижаси: 31 ўйин – 1 гол
Гарай «Реал»да икки мавсум давомида тўп сурди. Дебют йили Эзекел учун ўртача келди. У мавсум мобайнида 23 та учрашувда майдонга тушди. Бироқ иккинчи мавсумда аргентиналик футболчи жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишончига кира олмади. Натижада 2011 йилда Гарай «Бенфика»га йўл олишига тўғри келади.
Фурқат Юсупов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar