Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.02.2016

Санжар Турсунов: «Фаолиятимни қачон тугатиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадим»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 191
Санжар Турсунов: «Фаолиятимни қачон тугатиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадим»

Қатар Юлдузлар Лигасида тўп сурадиган ҳамюртларимиз сони икки нафарга етди. Сардор Рашидов билан бир қаторда Санжар Турсунов ҳам Қатар чемпионатида фаолият олиб бормоқда.

Украинанинг “Ворскла” клубини “Умм Салал”га алмаштирган ҳамюртимиз аллақачон янги жамоаси сафида бир нечта ўйинда майдонга тушишга ҳам улгурди. Хўш, тажрибали ярим ҳимоячининг Юлдузлар Лигасидан илк таассуротлари қандай? Буни билиш мақсадида Санжар Турсунов билан боғландик…

— Санжар ака, “Умм Салал” таркибида аллақачон 3 та учрашув ўтказишга улгурдингиз. Қатар чемпионатидан илк таассуротларингиз қандай?
— Таассуротларим – ажойиб. Мени бу ерда яхши қабул қилишди. “Умм Салал” – яхши шаклланган жамоа экан. Қатар чемпионати эса кундан-кунга ривожланиб бораётгани кўриниб турибди. Охирги ўринда бораётган жамоалар ҳам етакчи клубларни кутилмаганда мағлуб этиб қўйиши тез-тез кузатилар экан. Шу сабабдан ҳам ўйинларнинг томошабоплигини ва чемпионатнинг қизиқ кечаётганини таъкидлай оламан.

— Илгари Россия ва Украинада ўйнагансиз. Қатарга кўчиб ўтгач кўрсатиладиган ўйин борасида қандай фарқни сездингиз?
— Ҳамма чемпионатларнинг ҳам ўзига яраша ўйин услуби бор. Шу жумладан, Қатарда ҳам. Бу ерда жисмоний курашга эмас, балки асосан техника ва тактикага асосланган ҳолда ўйин намойиш этиларкан. Россия ва Украинада эса бироз тажовузкорроқ ўйналади.

— Ўзимизнинг миллий чемпионатимизда бир муддат фақат “Локомотив” таркибида ўйнадингиз. Қачондир фаолиятингизни Ўзбекистон жамоаларидан бирида тугатиш режангизда борми?
— Ростини айтадиган бўлсам, ҳали фаолиятимни тугатиш ҳақида умуман ўйлаганим йўқ. Шу боисдан ҳам катта футболдан қачон ва қайси жамоа таркибида кетишимни ҳозирдан айта олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади…
Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar