Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.02.2016

Артур Юнусов: «Биз кеча мухлислар учун ўйнадик»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 255
Артур Юнусов: «Биз кеча мухлислар учун ўйнадик»

Айни дамда пойтахтимизда ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари айни қизғин палласига кирди.

Кеча "А" гуруҳи 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Ливан футзалчиларига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу орқали эса терма жамоамиз чорак финалга гуруҳ босқичидан 3та ғалаба билан чиқди.

Терма жамоамиз сардори Артур Юнусов эса Ливанга қарши кечган матч борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашув осон ўтгани йўқ. Ливанлик футзалчиларга 3-турда фақат ва фақат ғалаба керак эди. Шу боисдан улар ўйин аввалиданоқ олдинга ўтишди. Бизнинг эса гуруҳдан чиққанимиз олдиндан маълум эди. Шундай бўлса ҳам биз мухлисларимизни хушнуд этишни мақсад қилгандик.

Якунда кучли рақиб устидан ғалаба қозона олганимиздан шодмиз. Биз гуруҳдан юз фоизлик натижа билан чиқдик. Ўйлашимча, қайд этган натижамиздан барча хурсанд бўлди. Энди олдинда бизни янада масъулиятлироқ ўйинлар кутмоқда.

Ироқ билан бўладиган ўйин ҳақида ҳозирча бирор тайинли гап айта олмайман. Чунки ҳали бу ўйингача бироз вақт бор. Биз эса унгача тикланиш жараёнини олиб борамиз. Сабаби таркибда бир нечта футзалчиларимиз шамоллаб қолишди. Аммо Ироқ билан бўладиган ўйингача ҳамманинг яна формага қайтиб олишига ишонаман. Насиб этса, чорак финал учрашувига ҳам яхши тайёргарлик олиб борамиз", — дейди маҳоратли футзалчи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar