Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.02.2016

"Қўқон-1912": Вилоят дербисида мағлуб бўлдик

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 314
"Қўқон-1912": Вилоят дербисида мағлуб бўлдик

Бугун Мурод Исмоилов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент йиғинидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Вакилларимизнинг навбатдаги рақиби-“Нефтчи” бўлди. Вилоят дербиси номини олган мазкур учрашув кутилганидек шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаги фарғоналиклар икки марта дарвозамизни аниқ нишонга олишди. Аввалига Аббос Махситалиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи гол Отабек Исроилов ҳисобига ёзилди.

Иккинчи бўлим бошида жамоамиз сафида бирданига етти нафар футболчи алмашди. Бунинг натижасида вакилларимиз ўйини янада жонланди. Учрашув якунланиши арафасида Фурқат Ҳасанбоев жарима тўпини аъло даражада ижро этиб ҳисобни қисқарди – 1:2. Айтиш жоизки, жамоамиз икки тайм давомида икки хил таркибда майдонда ҳаракат қилди. Мураббийлар штаби биринчи бўлимда ёшлар ва синовда бўлиб турган футболчиларни майдонга тушиширди.

77-дақиқада Илья Ильин ҳакам томонида қизил карточка билан жазоланди ва қолган дақиқаларда бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлдик.

Шу тариқа “Қўқон-1912” иккинчи назорат баҳсида мағлубиятга учради.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 18 февраль куни “Қизилқум”га қарши бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”

Хакамлар: Ш. Косимов, А. Усмонов, С. Шоюсупов.

Қўқон-1912”: Ғайрат Ҳасанов, Ойбек Нурбоев, Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Маъруф Зокиржонов, Ориф Мамажонов, Баҳодир Акрамов, Шавкат Раҳматов, Азизхон Ибрагимов, Азиз Тўхтабоев, Абдул Азиз Юсупов.

Захира: Азиз Ашуров, Андрей Бакланов, Ойбек Рустамов, Илья Ильин, Жалил Кимсанов, Абдуллох Олимов, Алишер Зиявиддинов, Отабек Зокиров, Фурқат Ҳасанбоев, Наврўз Алимов, Отабек Ҳайдаров.

Нефтчи : Сергей Смородин Алишер Саматов, Шукурали Пўлатов, Муҳсин Убайдуллаев, Дилёр Эрматов, Бахтиёр Ёкубов, Умид Қодиров, Жавоҳир Расулов, Аббосбек Махситалиев, Илҳом Бойдадаев, Отабек Исроилов.

Назоратчи : А Абдуллаев.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar