Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.02.2016

“Қизилқум” Тошкентда “Оқтепа”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 216
“Қизилқум” Тошкентда “Оқтепа”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Шу кунларда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси пойтахтимизда янги мавсумга тараддуд кўрмоқда.

Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда йигирма беш нафар футболчи иштирок этаётир. Аввал хабар қилганимиздек, йиғинга янги ўйинчилардан Нодирхон Камолов (“Нефтчи”) ҳамда Элиёр Акбаров (“Цементчи”)лар келиб қўшилишди.

Кончилар йиғин доирасида дастлабки синов учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказиб 5:3 ҳисобида зафар қучганлигини хабар қилгандик. 15 февраль куни Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бу гал навоийликлар биринчи лига вакили Тошкентнинг “Оқтепа” вакиллари билан куч синашди. Аввалги ўйиндан фарқли ўлароқ, ушбу учрашувда кончилар мураббийлар штаби кўпроқ ёшлар ва янги ўйинчиларга имконият берди. Шиддатли ва қизиқарли кечган мазкур ўйин “Қизилқум”нинг ишончли ва йирик ғалабаси билан тугади — 5:1.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Назорат учрашуви. Тошкент

2016 йил 15 февраль

“Оқтепа” (Тошкент) — “Қизилқум” (Навоий) — 1:5 (0:3).

Бош ҳакам: Аҳмаджон Эргашев

“ОҚТЕПА”: Рустам Дадабоев, Мақсуд Ҳайитов, Фарҳод Мираҳматов, Асил Бегимқулов, Расул Раҳмонбердиев, Араик Бобоев, Собир Усмонхўжаев, Азиз Муродов, Нодир Ибрагимов, Сардор Соипов, Абдулатив Абдуқодиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Суҳроб Саримсоқов, Анвар Раҳимов, Зоҳид Раупов, Элдор Магдеев, Виктор Клишин, Карен Абрамов.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Файзулла Қамбаров, Георгий Квесиешвили, Ғайрат Жумаев, Сарваржон Холматов, Шерали Жўраев, Нодирхон Камолов, Бобир Маъмиров, Самандар Шодмонов, Алишер Холиқов, Бекзод Ғанижонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Рустамов, Азизбек Усмонов, Нодир Шахобиддинов, Элиёр Акбаров, Отабек Нарзуллаев.

Голлар: Алишер Холиқов (20), Бекзод Ғанижонов (36, 86), Бобир Маъмиров (45), Абдулатиф Абдуқодиров (52), Шерали Жўраев (77).

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги синов назорат баҳсини 17 февралда ўтказади. Шу куни навоийликлар Наманганнинг “Навбаҳор” футболчиларига қарши майдонга тушади.


“Қизилқум” Тошкентда “Оқтепа”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди


Шу кунларда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси пойтахтимизда янги мавсумга тараддуд кўрмоқда.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar