Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.02.2016

Холисликни кутамиз!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 176
Холисликни кутамиз!

17 февраль куни ”Бунёдкор” стадионида ПФЛ доирасидаги йилнинг дастлабки расмий учрашуви бўлиб ўтади. Ўтган мавсум Олий лигада олтин медалларни нақдлаштирган пойтахт жамоаси “Пахтакор” ҳамда тарихда илк бор Ўзбекистон Кубогини Сирдарё кўпригидан ғарбга олиб ўтган Қаршининг “Насаф” жамоаси ўзаро Ўзбекистон Суперкубоги учун кураш олиб боришади. Икки етакчи клуб иштирокидаги учрашув нафақат мухлисларнинг, балки футбол мутахассисларининг, шунингдек терма жамоалар мураббийларининг ҳам эътиборини тортиши муқаррар.

Хўш, ўша куни Самвел Бабаян баҳсни қай мақсадда кузатади?! Юртнинг бош жамоаси учун номзодларни кузатишдек муқаддас вазифани адо этаётган бош мураббийнинг нигоҳлари фақат бир жамоа томон қаратилган бўлишини олдиндан тахмин қилишимиз мумкин. Тўғри-да, йиллар давомида тузини тотиб, шу клуб учун жонини куйдириб, кундалик ташвишларини-да шу клуб билан ҳамоҳанг бошдан кечирган, клубдан кетишни сўраб баннер кўтарганларни “норасмий суд” қилишгача етиб борган мураббий, вақтинчалик ишни деб(гарчи шарафли юмуш бўлса-да), азалий рақиб жамоадан футболчини терма жамоага таклиф номзод қидирсинми?

Жамшид Искандаров, Владимир Козак, Максимилиан Фомин каби футболчиларни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф қилингани шунчаки оддий ҳолатлигига, асосий таркибга улардек муносиб иқтидорли футболчилар бошқа жамоаларда йўқлигига, уларнинг терма жамоа таркибига чақирилишидан ҳеч қанақа манфаат тутилмаганлигига ишонгимиз келади.

Ватаннинг бош жамоаси ишониб топширилган мураббий Ўзбекистондаги барча футбол клубларини, шу ўринда биринчи лига жамоаларини ҳам бир кўз билан кўриши, уларга нисбатан холисликни сақлаши керак. Одил Ҳамробековнинг соғлиғида муаммо сабаб терма жамоа таркибидан тушиб қолгани бошқа масала. Суперкубок баҳсида “Насаф” жамоаси ғалаба қозонсаю, терма жамоа бош мураббийи янги мавсумда ҳам жонажон жамоаси футболчиларига ишонч билдиришда давом этса, уларни тенгсиз деб топса, ўйлайманки, бош жамоамизнинг давомий ғалабалар узоққа чўзилмайди. Республикамиздаги ҳар бир клубда иқтидорлар пишиб етилмоқда. Тайёр “масаллиқлар”дан ажойиб “футбол таоми” пишириш фурсати етди.

Мавзудан четлашмасдан суперкубок баҳсига қайтсак. Жамоаларнинг янги мавсумда қай даражада тайёрлангани кўрсатиб берадиган, қайсидир маънода ОЧЛга тайёрлов вазифасини ўтайдиган ушбу ўйинда илк бор Бабаяннинг холис нигоҳларини кўришни, ҳар икки жамоанинг чиройли ҳаракатларига муносиб баҳо беришини терма жамоа мураббийидан кутиб қоламиз.

Мавзуга оид карикатурасини бизга тақдим этган Жавлон Назаровга миннатдорчилик билдирамиз:

Холисликни кутамиз!

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar