Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.02.2016

«Барселона» «Сельта» дарвозасига 6та тўп йўллади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 149
«Барселона» «Сельта» дарвозасига 6та тўп йўллади

Испания чемпионатининг 24-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилди ҳамда биринчи даврадаги йирик ҳисобдаги мағлубият учун ортиғи билан қасос олди.
Ўйиннинг 28-дақиқасида Лионель Месси жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирди. Биринчи бўлим тугашига 6 дақиқа қолганида ҳакам "Барселона" дарвозасига пенальти белгилади ва уни Йон Гвиддети голга айлантирди.
Иккинчи бўлимда каталонияликлар ўз ўйинларини анча кучайтиришди. Тайм бошидаги чиройли комбинация натижасида Суареснинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Шундан кейин ҳам Энрике шогирдлари кетма-кет ҳужум ташкил қилган бўлсалар-да, тўп дарвозага киравермади. Фақатгина 59-дақиқага келиб Суарес Мессининг заргорана пасидан кейин яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.
Мезбонлар сўнгги 15 дақиқа давомида "Сельта" дарвозасига яна 4та гол уришди. Умуман олганда, ушбу ўйинда Суаресга хет-трикка эришган бўлса, Месси, Неймар ва Ракитич ўз ҳисобларига биттадан гол ёзишди.
"Барселона"нинг пенальтидан урган голига алоҳида тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Месси ҳимоячидан чиройли тарзда ўтиб кетди ва меҳмон футболчиси уни чалишга мажбур бўлди. Месси тўпни тўғри дарвозага эмас, бироз олдинроққа юмалатиб қўйди. Суарес жарима майдончасига кириб келди ва дарвозани ишғол қилди. Каталонияликлар мана шундай комбинация ташкил қилишди.
"Барса" биринчи даврадаги 1:4ни 6:1 қилиб қайтарди. Жамоа ўз очколарини 57тага етказди ва пешқадамлик қилишда давом этади.
Ла лига, 24-тур
Барселона – Сельта 6:1 (1:1, 5:0)
Голлар: 1:0 – 28 Месси, 1:1 – 39, пенальти Гвидетти, 2:1 – 59 Суарес, 3:1 – 75 Суарес, 4:1 – 81 Суарес, 5:1 – 84 Ракитич, 6:1 – 90 Неймар.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес (Алеиш Видаль, 61), Бускетс, Сержи Роберто (Ракитич, 61), Маскерано, Иньеста (Туран, 78), Неймар, Месси, Суарес.
Сельта – Альварес, Кабраль, Планас, Мальо, Кастро, Васс (Диоп, 83), Радоя, Эрнандес (Диас, 65), Бовю, Гвидетти (Дражич, 78), Хосеп Сенье.
Огоҳлантиришлар: Кабраль (11), Планас (26), Мальо (42), Хосеп Сенье (74).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar