Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.02.2016

Футзал-2016. Ўзбекистон учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 167
Футзал-2016. Ўзбекистон учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳнинг сўнгги баҳсини ҳам ғалаба билан якунланди. Жамоамиз Ливанни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Ўйиндаги ҳар иккала гол биринчи бўлимда Ливан дарвозасидан ўрин олди. 9-дақиқадаги ливанликлар 6 метрли жарима зарбасини тепишга ҳуқуқига эга бўлди. Улар комбинация ташкил қилмоқчи бўлишганида Жавлон Аноров тўпни эгаллаб олди ва олдинги ўтиб, яккама-якка вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида Свиридовнинг узатмасидан кейин Абдумавлонов яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
Ливан гарчи дарвозамизни ишғол қила олмаган бўлса-да, жуда яхши ўйин намойиш қилди. Дарвозабонимиз Рустам Умаров бугун жуда ажойиб ҳаракат қилиб, учрашув қаҳрамонига айланди.
Параллел равишда кечган гуруҳимиздаги яна бир ўйинда Қирғизистон Саудия Арабистонини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва 4 очко билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финалда Ўзбекистон Ироқ билан, Қирғизистон эса Эрон билан баҳс олиб боради.
Футзал бўйича Осиё чемпионати, "А" гуруҳи, 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ЛИВАН 2:0
Голлар: Жавлон Аноров (9), Фарҳод Абдумавлонов (16)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов
Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 9.Андрей Шлёма, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Ҳазратқулов, 13.Клим Тюгаев
Ливан: 1.Ҳуссайн Ҳамадоний, 3.Карим Абу Зейд, 5.Аҳмад Хайр эл-Дийн, 8.Қоссим Куссан, 10.Али Тнейч
Захира: 2.Ғодий Аби Акл, 4.Мустафо Рҳем, 6.Али эл-Ҳомсий, 9.Муҳаммад Кобейсий, 11.Камол Элиас, 12.Ториқ Таббуш, 13.Али Даҳер, 14.Мустафо Серҳан

ҚИРҒИЗИСТОН - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 3:2

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar