Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.02.2016

Ҳавьер Ривас “Ал-Иттиход”га ғалаба келтирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 151
Ҳавьер Ривас “Ал-Иттиход”га ғалаба келтирди

Кеча Саудия Арабистони Про-лигасида 16-тур беллашувларига якун ясалди. Унда “Локомотив”нинг 23 февраль кунги рақиби иродали ғалабани қўлга киритди.

Турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турган “Ал-Файсали” меҳмони бўлган жиддаликлар 64-дақиқага келиб ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишди. Мезбонларнинг гвиеналик футболчиси Ҳавьер Балбоанинг пасини бразилиялик Адриано де Паула голга айлантира олди.

Шундан кейин устунлик “Ал-Иттиход” томонига ўтди. Ўтказиб юборилган голга тўрт дақиқа тўлиши билан венесуэлалик Ҳавьер Ривас шериги Абдулфаттоҳ Асирига голли пас узатди. Легионер қолган дақиқаларда ҳам яхши ҳаракат қилиб, меҳмонларнинг ғалабасига беназир ҳиссасини қўшди.

Жумладан, 82-дақиқада Ривас белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, “Ал-Иттиход”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 88-дақиқада дублини расмийлаштириб, ўйинга мантиқий якун ясаб берди. Ривас Осиё чемпионлар лигасининг плей-оффида ҳам гол уриб, жамоасининг гуруҳ босқичига қўшилишига ёрдам берганди.

Шу куни “Ал-Иттиход” сафида Ривасдан ташқари руминиялик Лусиан Санмартин, ганалик Салли Мунтари ҳамда Амирликлардан бўлган Мажид Ал-Ҳайбари каби легионер йигитлар ҳам ҳаракат қилишди. Мазкур ғалабасидан кейин клуб очколари сонини 35 тага етказиб, турнир жадвалида учинчи бўлиб турибди. Пешқадам “Ал-Ҳилол” ҳисобида 40, кейинги ўриндаги “Ал-Аҳли”да 38 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Локомотив” Дубайдаги навбатдаги ўртоқлик ўйинини Хитой Супер лигаси вакили “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўтказади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar