Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.02.2016

Ману Фернандеш: «Гречка бўтқасини соғиндим»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 187
Ману Фернандеш: «Гречка бўтқасини соғиндим»

«Локомотив»нинг португалиялик легионери Ману Фернандеш Россия чемпионатининг энг яхши легионерларидан биридир. Аммо унинг бир камчилиги бор. Баъзида шундай ўйин кўрсатадики, жаҳон футболи юлдузларини лол қолдиради. Аммо барқарорлик унга бегона.

Яқинда россиялик журналистлар футболчи билан «Локомотив»нинг Туркиядаги йиғинида суҳбатлашишди.

— Ману, жиддий ва очиқ гапирадиган инсонсиз. Охирги йилларда сизни Буссуфага тенглаштиришаётганди. Яъни, икковингиз ҳам иқтидорли футболчисиз. Аммо «Локомотив»даги кўп вақтларингни бежизга ўтказиб юбординглар. Бунга жавобингиз борми?

— Биринчидан, мен Буссуфа эмасман ва қиёслаш нотўғри. Ишонинг, «Локомотив»нинг ҳар бир учрашувида ўз даражамни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Агар буни истамаганимда аллақачон бошқа клубга сотиб юборишларини сўраган бўлардим. Лекин Россияга ўз жамоамга ёрдам бериш учун келганман. Мотивация борасида муаммоларим борлиги ҳақидаги гаплар эса нотўғри. «Локомотив» учун чин қалбимдан ўйнайман. Билсангиз мен келгунимга қадар «Локомотив» саккиз йил соврин юта олмаган. Мен келгач эса жамоа Россия кубогини қўлга киритди. Тўғри, бу фақат менинг меҳнатим эвазига бўлмади. Совринни қўлга киритиш учун «Локомотив»нинг барча футболчилари жон куйдиришди. Лекин менинг ҳам ҳиссам бор. Умуман олганда, Россиядаги фаолиятимни йўқотиш, деб ҳисобламайман. Биринчи мавсум ёмон бўлмади. Ваҳоланки, ҳар қандай мамлакатга мослашиш учун вақт керак бўлади. Совуқ ҳаво шароити, жамоа ва чемпионатга мослашишим керак эди. Шунга қарамай, ажойиб ўйинларни ҳам ўтказдим ва рақиблар дарвозасини етти бор ишғол қилдим. Аслида эса, гол уриш менинг асосий вазифам эмас. Бироқ барчасини қўлимдан келганча бажаряпман. Одамлар ҳамиша ўзлари истаган нарсани кўришга одатланиб қолишган. Агар вазиятга объектив қарасангиз, Россиядаги фаолиятим унчалик ҳам ёмон ўтмаётганига гувоҳ бўласиз.

— Бизга «Реал», «Барселона», «Бавария» каби топ клубларда ўйнашга қодир футболчидек туюласиз. Аммо фаолиятингизни Европанинг ўртамиёна чемпионатларида давом эттиряпсиз. Демак, Ману Фернандеш ҳалигача ўзини кўрсата олмади?

— Шубҳасиз ҳар бир футболчи жаҳоннинг энг яхши клублари сафида ўйнашни истайди. Мен ҳам бундан мустасно эмас. Тўғри, фаолиятимда нотўғри қарор чиқарган вазиятларим ҳам бўлган. Лекин ҳозир бундан афсусда эмасман. У ёки бу клубга ўтишим - вазият тақозоси. Ҳа, йўлим ўзим ўйнашни истаган жамоа томон етакламади. Бу ерда топ-клубни назарда тутяпман. Лекин ўз даражам ва нималарга қодир эканлигимни яхши биламан. Ҳар доим футбол ўйнашни истайман. «Локомотив» учун.

— Туркиялик мухлисларга ниманидир исботлашни хоҳлайсизми?

— Йўқ. Ҳар бир ўйинда 200 фоиз куч билан ҳаракат қилганман. Қаердадир яхши чиққан бўлса, яна қаердадир ўхшамаган. Энг ачинарлиси, «Бешиктош» билан Туркия чемпионатида ғолиб чиқа олмадим. Ваҳоланки, бунга жуда яқин келгандик.

— Яна шу савол, фақат россиялик мухлислар ҳақида.

— Яширмайман, «Локомотив»да янада яхши ўйнашим мумкин. Лекин бунинг учун доимий равишда майдонга тушишим керак. Масалан, бирор бир учрашувда ўйиним қовушмаса, кейингисини захирада бошлайман. Бироқ асосий таркибнинг доимий ўйинчиси бўлиш учун меҳнат қилиш керак. Умид қиламанки, Игорь Геннадьевич менга ишонч билдиради.

— Петар Шкулетич интервьюларининг бирида яқинда унинг ҳақиқий юзини кўришимизни айтди. Сизникини қачон кўрамиз?

— Бу фақат менга боғлиқ эмас. Жорий мавсумда менга кам имконият беришди. Шундай дейишдан уялмаётганимнинг сабаби, кўпроқ ўйнашга ҳақли эдим, деб ҳисоблайман. Лекин барчасини мураббий кўриб туради. Агар имкон бўлса, ҳақиқий Ману Фернандешни кўрасиз. Умуман олиб қараганда, Россиядаги фаолиятим ёмон кетмаяпти.

— Европа Лигасида ғолиб чиқиш учун Ману Фернандешда мотивация етарлими?

— Бўлмасамчи. Россия кубогида ғолиб чиқиб, ўзимни бахтли ҳис қилдим. Нима учун ЕЛ хурсанд қилмас экан? Европа Лигаси кучли мотивация. Лекин бунинг учун аввал «Фенербахче» тўсиғидан ўтишимиз керак.

— Одатда одамлар олдин ишлаган ва яшаган мамлакатларига боришса хурсанд бўлишади. Лекин ҳозир Туркияга борадиган вазият эмас...

— Нима учун? Албатта, Россия ва Туркиянинг сиёсий қарашларидан хабарим бор. Лекин сиёсатга аралашишни истамайман. Бундан не наф? Нима қилган тақдирда ҳам менга ёрқин хотираларни тақдим этган мамлакатга қайтишдан хурсандман. Истанбулдек ажойиб шаҳарда яшадим, «Бешиктош»дек буюк клубда ўйнадим ва ёқимли инсонлар билан дўст­лашдим.

— Туркияда бирор марта бўлса ҳам хавфсизлик борасида муаммоларга дуч келганмисиз?

— Туркларнинг хулқ-атворини танқид қилиш ярамайди. Тўғри, бу юрт аҳолиси анча эҳтиросли. Баъзида ошириб ҳам юборишади. Лекин улар футболчиларни, атрофдагиларни ҳурмат қилишади. У ерда уч ярим йил ўйнаган бўлсам, бирор марта ҳам хавфсизлик борасида муаммога йўлиқмаганман. Тўғри, «Бешиктош» мухлислари билан можаро юзага келган. Бу ҳақда миллион марта айтган бўлсам керак. Аммо ягона ҳолат шу (2013 йилнинг 15 декабрь куни «Қосимпоша»га қарши учрашувда «Бешиктош» мухлислари Манунинг ўйинидан норози бўлиб, унга нисбатан ҳуштакбозлик қилишган. Фернандеш уларга ножўя тарзда жавоб қайтарган. Бундан ғазабланган 37 ёшли фанат Мустафо Озет майдонга тушиб, португалиялик футболчини урмоқчи бўлган. Аммо муштлашувнинг олдини олишга муваффақ бўлишган).

— Туркияда кўпроқ нимага ўрганиб қолгансиз?

— Бу мамалакатда инсонлар анча фаоллар. Россияда эса аксинча, хотиржамлик ҳукмрон.

- Сизга қайси модель яқинроқ?

— Ҳа, турклар ҳамиша тўхтовсиз гапиришади. Баъзида асабингизга ҳам тегади бу ҳолат. Ҳақиқатан ҳам, руслар ва туркларнинг ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Бу футболда ҳам сезилиб туради. Чунки Россияда футболга берилиб кетишмаган. Масалан Туркияда бирор-бир аутсайдер жамоа ўйинчисини ҳам кўчаларда танишади. Ҳатто, юришга ҳам қўйишмайди, қўлларида кўтариб юришади.

— Сизни ҳам кўтариб юришганми?

— Бунга қадар етиб бормаган. Лекин ҳамиша дастхатлар берардим, бирга суратга тушардим. Истанбулга биринчи келиб, «Бешиктош» билан шартнома имзолаганимни кўп эслайман. Мени кўпчилик кутиб олганди. 15 дақиқа фақат дастхат бергандим. Бу эса жуда ёқимли бўлганди.

— Туркия клубларида Россиядаги каби узоқ йиғинлар йўқ. «Локомо­тив»да «Бунча кўп машғулот ўтказишади?» деган фикр ўтмадими?

— Тўғрисини айтайми? Россиядаги каби узоқ машғулотларга ҳушим йўқ. Лекин профессионалман ва бундай шароитда формани узоқ ушлаб туриш шартлигини тушунаман.

— «Футбол Туркияда ўйин эмас, уриш», деганди Славен Билич. Шу фикрга қўшиласизми?

— Унчаликмас. Нима қилган тақдирда ҳам футбол барибир, ўйин. Лекин Билич нимани назарда туганини биламан. Ҳа, Туркия чемпионатида футболчилар юракдан ўйнашади. Натижада эҳтирослар қуюшқондан чиқиб кетади. Бу эса майдонда тўғри қарор қабул қилишингизга халақит беради. Бироқ умуман олиб қараганда, Туркияда футбол савияси юқори даражада.

— Сиз техник футболчисиз ва тўп билан финт қилишни яхши кўрасиз. Туркияда ҳимоячилар ортиқча ҳаракатингиз учун «қасос» олишганми?

— Ҳеч ким атайин жароҳат етказмаган. Агар жамоангиз 3:0 ҳисобида ютаётган бўлса, сиз атайин майдонда турли финтларни кўрсатишга ўтасиз. Албатта, бу ҳолат обрўингизни оширмайди. Финтлар футболнинг бир қисмидир. Аммо ҳаммасининг ўз меъёри бор.

— Бугунги кунда кўпчилик Неймарни масхараомуз финтлари туфайли муҳокама қилмоқда. Сиз унинг тарафдоримисиз ёки аксинча?

— Мухлис футбол учун чипта сотиб олганда шоу томоша қилишни истайди. Неймар сингари буюк футболчилар туфайли бу шоуни кўра олади. Бу бир томондан. Бошқа тарафдан эса, рақибни очиқ масхара қилиш ярамайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчи инсонлигича қолиши керак. Агар Неймар сизга нисбатан ҳурматсизлик қилган бўлса, уни шу заҳоти синдириш ярамайди. Биз майдонга ғалаба қозониш ва мухлисларга чиройли футбол туҳфа этиш учун тушамиз.

— «Бешиктош»даги мураббийингиз юмшоқ инсон бўлганини биламиз. «Локомотив»даги фаолиятингиз давомида кийиниш хонасида бутсалар учдими?

— Черевченко анча мулойим мураббий. Бақир-чақирлар қилмайди. Кучук ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Аммо у билан кўп бирга ишламаганман. Лекин тўхтовсиз бақирадиган мураббийнинг номини айтишим мумкин. Бу - Сёмин.

— Лекин сиз у билан «Локомо­тив»да бирга ишламагансиз-ку?

— Мен ўз жамоамиз ҳақида гапирмаяпман. Лекин Сёминнинг «Мордовия»си ва «Анжи»сига қарши ўйнадик. У кўринганга бақираверар экан. Ҳакамга, Самедовга, ўз ўйинчиларига. Сёмин - кучли мутахассис. Лекин кўп асабийлашади. Унинг жамоасига қарши ўйнасангиз фақат унинг овозини эшитасиз. Ҳаттоки, ярим метр узоқда турган жамоадошингизни ҳам эшитолмайсиз.

— Ўзингиздан жиддийроқ футболчини учратганмисиз?

— Йўқ. Ҳамма жойда энг жиддий футболчи бўлганман.

— 5 февраль куни 30 ёшни қарши олдингиз. Қачон туғилган кунингизни машғлотлардан ташқари кунда нишонлагансиз?

— Эслай олмайман. Бунга кўп бўлди. Ҳаттоки, «Бенфика» академиясида ҳам туғилган куним машғулотлар кунига тўғри келарди. Уйга кеч қайтардим. Чарчоқ туфайли хурсандчилик қилишга ҳам кўнглим чопмасди. Охирги марта туғилган кунимни 10 ёшлигимда нишонлаган бўлсам керак.

— Португалияда Москванинг нимасини соғинасиз?

— Уйимни. Яна гречкани. Клубимиз маъмури Португалиядаги йиғинимизга гречка олиб келди. Таъми оғзимда қолди. Москвада гречка бўт­қасини ейишни соғиндим.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar