Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.02.2016

Ла лига. «Реал» ўз майдонида «Атлетик»ни мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 236
Ла лига. «Реал» ўз майдонида «Атлетик»ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 24-тури доирасидаги марказий ўйин кутилганидан қизиқарли кечди. "Реал" ва "Атлетик" жамоалари мухлисларга ҳужум ўйин намойиш қилиб беришди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Криштиану Роналду ҳисобни очди. Бенземанинг узатмасидан кейин португалиялик футбочли жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб, олис юқори бурчакни аниқ нишонга олди. Орадан кўп ўтмасдан басклар Вараннинг хатосидан сўнг ҳисобни тенглаштиришди. "Реал" жарима майдончасига етказилган тўпни ҳимоячи Навас томон ноқулай узатди. Кейлорнинг қўлига теккан томон бироз ён томонга кетди, аммо Эрасо биринчи бўлиб етиб келди ва бўш дарвозани ишғол қилди, 1:1.

Шундан кейин ҳар иккала жамоа кетма-кет ҳужум ташкил қилди ва гол уриш учун имкониятларга эга бўлди. Жумладан, 29-дақиқада Данилонинг хатосидан кейин "Реал"ни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди. Чап қанотдан ерлатиб узатмани Баленсиага дарвоза томон бурди ва тўп тўсинга тегди.
"Реал" эса ўз имкониятларидан фойдаланиб, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Хамес Родригес жарима майдончаси ташқарисидан тўпни бурчакка жойлаган бўлса, Тони Кроос Роналдудан узатма қабул қилиб, 11 метрли нуқта устида дарвозани ишғол қилди, 3:1.

"Мадрид"га қарши ўйинда иккита тўп билан ортда бориш ҳар қандай рақиб учун жиддий муаммо. Боз устига Зидан шогирдлари иккинчи бўлимда ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилишди. Кроос томонидан йўл қўйилган ягонани хатони Навас бартараф этди. Адурис яккама якка вазиятда зарба беришга улгурмади.
Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида Рафаэль Варан иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилгани ҳам баскларга ёрдам бермади. Аксинча, Роналду 87-дақиқада "Атлетик" дарвозасини яна бир марта ишғол қилди ва Ла лига тўпурарлари орасида 21та гол билан пешқадам бўлиб олди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Элустондо бош билан дарвозани ишғол қилиб, бильбаоликларни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, "Реал" навбатдаги 3 очкони қўлга киритди ва камида бир кунга 2-ўринга кўтарилиб олди.
Испания Ла лигаси, 24-тур
Реал Мадрид – Атлетик 4:2 (3:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 3 Роналду, 1:1 – 10 Эрасо, 2:1 – 37 Хамес, 3:1 – 45 Кроос, 4:1 – 87 Роналду, 4:2 – 90 Элустондо.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Данило (Начо, 68), Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Ковачич (Иско, 72), Хамес (Васкес, 80), Роналду, Бензема.
Атлетик – Ирайсос, Лапорт, Эчейта, Баленсиага, Де Маркос, Эрасо, Итурраспе (Элустондо, 62), Сабин Мерино (Вигера, 80), Беньят, Иньиго Лекуэ (Муниаин, 69), Адурис.
Огоҳлантиришлар: Эчейта (14), Варан (16), Баленсиага (43), Модрич (71).
Четлатиш: Варан (83, иккинчи гогоҳлантириш).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar