Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.02.2016

Луис Суарес: «Месси ва Неймерга ҳасад қилмайман. Жамоада бунга ўрин йўқ»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 178
Луис Суарес: «Месси ва Неймерга ҳасад қилмайман. Жамоада бунга ўрин йўқ»

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Ливерпуль" жамоасидаги собиқ шериги, айни вақтда телеканал ходими сифатида ишлаётган Жейми Каррагерга берган интервьюсида каталонияликлар жамоасига мослашиши қандай кечгани ҳақида айтиб ўтди.

"Айтсам, ишонмаслигинг мумкин. Футболда ва ҳаётда ҳам шундай тез ўзгаришлар содир бўлиши мумкин экан. Мен ҳамиша танқидлар нишонида бўлган ёмон йигитдан муҳим ўйинларда доимий равишда гол урадиган тартибли футболчига айландим.

Ҳамиша вазиятни ўзгартириш учун имкон бўлади. Тақдир тинимсиз зарбаларга йўлиқтирса-да, мен қайта олдим. Бу мени қаноатлантирадиган энг муҳим жиҳатдир", дейди футболчи.

- Сен "Барселона"даги муҳитга мослаша олмаслигинг мумкинлигидан хавотир олганмидинг?

"Ҳа. Аввалига мен "Барселона"нинг асосий таркибига бу қадар осон кираман деб ўйламагандим. Жамоа тики-таки услубида ўйнар, мен учун эса бундай услубда эркин ҳаракатланиш учун ҳудуд бўлмаслиги ёқмас эди. Мен ташвишда эдим. Аммо Луис Энрикенинг мени "тўққизлик" ҳужумчи сифатида ўйинга тушириши ва ҳужум чизиғидаги шерикларимнинг ёрдами менга ўзимни қулай ҳис қилишимда ёрдам берди.

Менинг Месси ва Неймар билан муносабатларим аъло даражада. Улар жамоани олға бошлаб юрадиган футболчилардир. Шунингдек, бизда Иньеста бор. Унинг қандайлигини мен айтмасам ҳам ҳамма билади. Биласизми, майдон ташқарисидаги муносабатлар майдондаги ўйинга таъсир кўрсатади. Улар менинг келишимни хурсандчилик билан кутиб олишганди. Улар менга ўзларига рақобатчи сифатида қарашмаганди", дея жавоб беради Суарес.

- "Валенсия"ни 7:0 ҳисобида енгганларингизда сен 4та, Месси эса 3та гол урди. Неймар эса пенальтидан гол ура олмаганди, у сизларнинг голларингизни хурсандчилик билан нишонладими?

"Мен ҳам ўз имкониятларимдан фойдалана олмаган кунлар бўлади. Биз ҳеч қайсимиз бундай бўлишини олдиндан режалаштириб қўймаймиз. Лекин ўзимиз учун омадсиз кечган ўйинларда шерикларимизнинг омади келади ва биз биргаликда хурсандчилик қиламиз.

Мен Мессига ҳам, Неймарга ҳам ҳасад қилмайман. Бундан менга нима фойда? Биласизми, агар жамоанинг кийим алмаштириш хонасида шундай ҳолат бўлса, бу натижаларга салбий таъсир кўрсатади. Мен ўз кучимни яхши баҳолайман. Шерикларимнинг ҳам имкониятларини яхши биламан. Биз барчамиз жамоа манфаати йўлида ўйнамоқдамиз. Биламиз, Месси орамиздаги энг кучли футболчи. У "Барселона"га кўп ғалабалар олиб келган.

Қачондир жамоада футболчилар бир-бирларига ҳасад қилиб, бир-бирлари билан баҳслашган ёки жанжаллашишгандир. Лекин ҳозир бунақа бўлишини тасаввур қилиб ҳам бўлмайди", дейди у.

- Сени олдинга бошлайдиган куч нимада? Одамларга Суарес зўр ўйинчи эканини кўрсатиб қўйишми?

"Ҳа. Биламан, кўпчилик футбол мухлислари хотирасида ёмон футболчи сифатида қолганман. Лекин мен ўтган ишларни ўзгартира олмайман. Лекин мени ёмон футболчи сифатида эслаб юришларини истамайман", дейди уругвайлик футболчи.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar