Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.02.2016

Франсиско Араухо: «Ўзбекистонни ютишдан бошқа иложимиз йўқ»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 122
Франсиско Араухо: «Ўзбекистонни ютишдан бошқа иложимиз йўқ»

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 2-тури доирасида Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари кеча ўзаро дуранг ўйнашди (3:3). Ўйиндан кейин ливанликлар бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бугунги ўйинда қандайдир футболчиларим чарчаб қолишгандек кўринди. Бунга таомлар ёки бошқа нарса сабаб бўлса керак. Ҳал қилувчи қарор қабул қилиш чоғида шогирдлари тез қарор қабул қила олишмади. Бу чарчоқдан бўлиши керак. Жамоамни яхши биламан. Бугунги ўйинда ўзимизга ўхшамадик. Бундан хавотирдаман.
— Бунга Қирғизистон билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган гол ва қўлдан чиқарилган ғалаба сабабдир.
— Бундай деб ўйламайман. Футзалда бундай нарсалар бўлиб туради. Йигитларнинг руҳий ҳолати жойида эди. Иккита ўйиндаги дуранг бўйича масъулиятни бўйнимга оламан. Футболчиларга ҳамиша олдинга бориш ва керак пайтда зарба бериш кераклигини айтгандим, аммо улар буни амалга ошира олишмади.

— Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси қизил карточка олганида сиз тайм-аут олдингиз. Ўша пайтда футболчиларга қандай кўрсатма бердингиз. Бир киши кўп бўлиб ўйнаб, гол уриш учун нима етишмади?
— Футзалчилар бироз дам олишларига имконият яратиш мақсадида тайм-аут олдим. Улар чарчаганидан сўзлашга ҳам мадори қолмаганди. Уларга дам бериб ўйинни ўзгартириш учун керакли кўрсатмаларга беришга ҳаракат қилдим. Аммо ўйинимиз чиқмади.
— Бу иккинчи ўйин бўлса, ҳозирданоқ чарчоқ ҳакида гапиряпсизми?
— Чарчоқ деганда жисмоний чарчоқ эмас, организм керакли озуқаларни ола олмаётганини назарда тутдим. Футзалчилар ўзлари истаётган овқатни ея олишмаётган бўлиши мумкин. Профессионал жамоалар ўзлари билан ошпаз олиб юришади.
— Ўзбекистонга қарши бўладиган учинчи ўйин борасида фикрларингиз.
— Кейинги ўйинда бизда фақат битта режа бор. Биз ғалаба қозонишга мажбурмиз, бўлмаса мусобақани тарк этишга мажбур бўламиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar