Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.02.2016

Иферманс: «Ўзбекистонлик мухлисларнинг Саудияга мухлислик қилиши ақлбовар қилмас даражада бўлди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 145
Иферманс: «Ўзбекистонлик мухлисларнинг Саудияга мухлислик қилиши ақлбовар қилмас даражада бўлди»

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 2-тури доирасида Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари ўзаро дуранг ўйнашди (3:3). Ўйиндан кейин саудияликлар бош мураббийи Иферманс ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Йигитлардан жуда ҳам хурсандман. Улар ақлбовар қилмас ўйин намойиш қилишди. Мусобақадан олдин Саудияни кўпчилик турнирдаги энг кучсиз жамоа деб ўлайшганди. Таркибимизда 19, 20, 21 ёшдаги футболчилар тўпланган. Улар кучли жамоаларга қарши ўйнашяпти. Улар билан фахрланаман.
— Аввалги ўйинга нисбатан бугунги ўйинда жамоангизда қайси жиҳатлар яхшиланди.
— Аввалги ўйинда ҳам, бугун гол уришда муаммоларга дуч келдик. Бунда тажриба катта аҳамиятга эга. Бугун яхшироқ ўйнадик. Кўрамиз, кейинги ўйинда қандай ўйнар эканмиз.

— Бугун ўзбекистонлик мухлислар Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашди. Бу жамоангизга ёрдам бердими?
— Албатта. Бу ақлбовар қилмас даражада мухлислик қилишди. Лекин фақатгина биз бунга таяниб қолмаганмиз. Ўзбекистонга қарши ўйинда мухлислар Ўзбекистонни қўллаб қўвватлашганда ҳам ўзимизни йўқотиб қўймагандик. Бизнинг мақсадимиз бошқа эди, ўз мақсадимиз йўлида ҳаракат қиляпмиз.
— Ҳакамлик ҳақида фикрингиз.
— Ҳакамлар ўз ишини қилишди. Ўйинда ҳис ҳаяжон, асабийлик бўлади. Ҳозир ҳаммаси жойида. Бугунги карточкалар орқали икки футболчимиз кейинги турда бизга ёрдам бера олишмайди. Лекин ҳакамлар ўз ишини қилишди, биз ўз ишимизни бажардик.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar