Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.02.2016

Футзал-2016. Ўзбекистон ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 220
Футзал-2016. Ўзбекистон ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 2-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди ҳамда чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қирғизистон терма жамоаси ўйин бошида ҳимоявий тактика танлаб, асосий эътиборга қарши ҳужумга қаратди. Натижада вакилларимиз уларнинг мудофаасини ёриб ўтишга қийналишди. Қарши ҳужумда рақиб футболчисининг зарбаси Умаров қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, Шлёма бирга бир вазиятда имкониятдан фойдалана олмади. Биринчи бўлим дуранг билан якунланаётгандек кўринган вазиятда қирғизларнинг ҳужуми пайтида терма жамоамиз дарвозани ишғол қилди. Раҳматов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва ўйинг оёқда зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди. Бу вақтда биринчи бўлим тугашига 1 сония вақт қолганди.

Иккинчи бўлим боши жамоамиз учун омадли бўлди. Дарвозабон Кирилл Ермолов 4 сония давомида тўпни ўйинга киритишга улгумарди ва уларнинг дарвозаси томон 6 метрли жарима зарбаси белгиланди. Ирсалиев етказган узатмани Дилшод Раҳматов дарвозага жойлади.
Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб қўшниларимиз аста-секин олдинга ўта бошлашди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида улар бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдалана бошланди. Учрашув якунланишига 43 сония қолганида Мақсадбек Алимов дарвозамизни ишғол қилди.
Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва муддатидан аввал гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Жамоамиз сўнгги учрашувни 14 февраль куни Ливанга қарши ўтказади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати, "А" гуруҳи, 2-тур
ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 1:2
Голлар: Мақсадбек Алимов (40) - Дилшод Раҳматов (20, 23)
Қирғизистон: 1.Кирилл Ермолов, 3. Нуржан Жетибаев, 7.Руслан Ермаков, 10.Рустам Ермаков, Эмил Канетов
Захира: 2.Марлис Дегимбаев, 4. Евгений Малинин, 5.Эркин Табалдиев, 6.Дилшод Қодиров, 8.Иляс Чотбаев, 9.Мақсадбек Алимов, 11.Мирланбек Абдуқодиров, 12. Николай Шамонин, 13.Уланбек Байғаз уулу
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов
Захира: 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Андрей Шлёма, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Ҳазратқулов, 13.Клим Тюгаев

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar