Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.02.2016

Андрей Полховский: «Ўзбекистон дарвозамиз олдида деярли ҳеч нарса қила олмади»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 139
Андрей Полховский: «Ўзбекистон дарвозамиз олдида деярли ҳеч нарса қила олмади»

Қирғизитон ва Ўзбекистон футзал терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжуманида қўшнилар бош мураббийи Андрей Полховский иштирок этди.
— Жамоа мағлубиятга учраганда фикр билдириш қийин. Биринчи бўлим тугашига 1 сония қолганида гол ўтказиб юбориш аламли. Иккинчи гол эса ҳакамларнинг қўпол хатоси эвазига дарвозамизга киритилди. Ҳакамларнинг хатоси муҳокама қилинмайди, аммо бу гол бизга таъсир кўрсади. Умуман олганда, ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйинга белгиланган вазифани тўлиқ бажардик. Кўп жиҳатдан Ўзбекистонга ютқазмадик. Бу аниқ. Кейинги ўйинда Саудия Арабистонини ютишга ҳаракат қиламиз.

Биринчи бўлим бошида тўп тўсинга тегиб қайтганида, омад бугун биз томонда эмаслигини ҳис қилдим. Юзага келтирган имкониятлардан фойдалана олмадим. Ўзбекистон дарвозамиз олдида деярли ҳеч нарса қила олмади. Ўзбекистон мусобақага 8 ой давомида тайёргарлик кўриб, жуда кўп ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Биз 3 ҳафта давомида 5та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик.

Бизнинг чорак финалга чиқишимиз кўп жиҳатдан Ўзбекистон - Ливан ўйинига кўп нарса боғлиқ. Жамоаларни икки испан мураббийлари бошқармоқда. Мен уларнинг профессионаллигига шубҳа қилмайман. Балки Ўзбекистон ўз кучини сақлашга ҳаракат қилар. Бу жамоалар ўртасидаги ўйин қандай бўлишини билмайман. Биз эса охиригача курашамиз", - дейди Полховский.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar