Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.02.2016

Хосе Мария Мендез: «Учинчи ўйинда ҳам тўла куч билан ўйнаймиз»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 552
Хосе Мария Мендез: «Учинчи ўйинда ҳам тўла куч билан ўйнаймиз»

Қирғизистон ва Ўзбекистон футзал терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез иштирок этди.
— Ўйин жудаям қийин бўлди. Қирғизистон ва ўзбекистон бир-бирини яхши билади. Ўйинни назорат қилдик. Камида ҳимояда яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда тўп тўсинга текканини инобатга олмаганда, Қирғизистонда ҳужумда кўп имкониятларга эга бўлмади. Ўзимизнинг ҳужум чизиғимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун яхши ўйнай олмадик. Мусобақада гол уришни бошлашимиз керак. Умуман олганда, натижадан қониқиш ҳосил қилдим.
— Бугунги биринчи бўлим ва Саудияга қарши ўйиндаги биринчи бўлим бир-бирига ўхшаш бўлди деб ўйлайсизми?
— Йўқ, қўшилмайман. Фақат дастлабки 3-4 дақиқада бироз бўшроқ ўйнагандирмиз. Саудияга қарши ўйинда эса жуда кўп хато қилгандик. Бугун эса ҳимояда мустаҳкам ўйнадик ва ўйинни назорат қилдик. Саудияликлар жуда тез ўйнашганди, қирғизлар эса унчалик тез ўйнашмади. Шунга қарамай, биз Қирғизистон терма жамоасининг имкониятларини юқори баҳолаймиз. Улар Ливанга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштиришди, икки йил аввалги мусобақада бизнинг дарвозага сўнгги дақиқаларда гол уриб, дурангга эришганди.
— Кейинги ўйинда асосий футзалчиларга дам берасизми?
— Йўқ, бундай қилмайман. Ўйинга асосий таркибни майдонга тушираман, тўла куч билан ўйнаймиз. Ливанга қарши ўйин биз учун катта аҳамиятга эканини кўрсатамиз. Мен Қирғизистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари мураббийлари ўрнида бўлганимда ҳам нариги икки жамоа максимал куч билан ўйнашини истардим. Биз учинчи ўйинга ҳам максимал куч билан ёндашамиз. Қирғизистон ва Саудия Арабистони терма жамоаларини ҳурмат қилишимиз керак.

— Чорак финалда катта эҳтимол билан Ироққа қарши ўйнаймиз. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Агар ростини айтадиган бўлсам, ҳали Ироқ ҳақида ўйлаб кўрмадим. Мусобақада кучсиз жамоа йўқ. Чорак финалга чиққан ҳар қандай жамоа бор кучини бериб ўйнайди. Осиёда футзал ўсишга эришди, жамоалар орасида фарқ камайди. Фақатгина Эрон катта фарқ билан юта олиши мумкин. Ҳа, Эрондан қочишга ҳаракат қиляпмиз. Ироқни эса ҳурмат қиламиз.

— Аввалги турда Чориев дублга эришган бўлса, бугун Раҳматов иккита голга муаллифлик қилди. Ака-укаларни бир таркибда тушириш фикрига қандай қарайсиз?
— Раҳматов ва Чориев бошқа типдаги футболчилар. Айниқса, Дилшод ўз ўйинини кучайтириб бормоқда. Жамоамизда кўпчилик ўнг оёқда ўйнайди, Раҳматов эса чапақай. Комбинациялар ташкил қилишда унинг ўрни юқори. Бизнинг таркибда қандайдир юлдуз футзалчи йўқ. Умид қиламан, ҳал қилувчи ўйинлар яқинлашмоқда ва барча футзалчилар ўз савияларига чиқишади.

— Шуҳрат Тожибоев таркибда бўлганида жамоани кучайтирган бўлармиди?
— Ҳа, у биз учун муҳим футзалчи эди. Мусобақага 3 кун қолгандагина жароҳатидан фориғ бўлди. У шундай ўйинчики, жамоа чарчаган пайтда ўзининг ўйини орқали жамоадошларига бироз тин олиш имкониятини яратади. Афсуски, жароҳат туфайли у бизга ёрдам бера олмаяпти.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar