Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.02.2016

Роналду ва Неймарнинг ўхшаш жиҳатлари

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 149
Роналду ва Неймарнинг ўхшаш жиҳатлари

5 февраль куни жаҳон футболининг икки кўзга кўринган вакиллари - Криштиану Роналду ҳамда Неймар туғилган кунларини нишонлашди. Хўш, бу юлдузларни боғлаб турувчи бошқа жиҳатлар ҳам бормикан?

Тақдир ҳазилими ёки бошқа сабабми, жаҳоннинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритиш йўлида Лео Мессининг асосий рақобатчилари бир кунда таваллуд топишган. Албатта, бу ҳолатдан яширин мантиқ излаш шарт эмас, эҳтимол бу шунчаки тасодифдир. Аммо ўз навбатида, бир-бирига умуман ўхшамайдиган ушбу футболчиларни боғлаб турувчи яна бир нечта фактлар борлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

ҚИЙИН КЕЧГАН БОЛАЛИК

Умуман, бу футболчиларга хос жиҳат. Криштиану Роналду камбағал оилада туғилди, миллионлар ўйинига кириб келиш орқали ҳаёт тарзини яхшилаш, шу тариқа яқинларига кўмаклашишни мақсад қилади. «Спортинг» мактабида Роналду бошқа тенгдошларидан айтарли ажралиб турмас, футбол унинг учун шунчаки овунчоқдек эди. Онаси вақтинчалик унинг ёнига кўчиб ўтди.

Неймарнинг оиласи ҳам ночорликдан азият чеккан, ички муҳит эса мақташга арзигулик даражада эмасди. Европага келгач, у ҳам яқинларини жуда соғинарди. Отаси «Сантос» раҳбариятидан 14 ёшли болакайни ортга қайтариб, бироз улғайишига имкон яратиб беришларини сўраганди. Албатта, бу ўринда даромад масаласи ҳам кўзда тутилган бўлса, ажабмас.

ОБРЎЛИ АГЕНТЛАР

Криштианунинг агенти - ҳамюрти Жорже Мендеш миллионлар ўйинидаги энг обрўли шахслардан бири саналади. Ҳар ҳолда, барчанинг шундай фикр юритиши учун қўлидан келган барча ишни қилади. Мендешнинг мижозлари орасида Давид де Хеа, Николас Отаменди, Тиаго Силва, Жоао Моутиньо, Хамес Родригес, Анхель ди Мария, Диего Косталарнинг ҳам номи бор. Умумий ҳисобда тахминан бир миллиард евролик келишувларни амалга Жорже 100 миллион даромад олган.

Мендешнинг никоҳ маросимида Криштиану куёвжўралик қилган. Айнан шу омил уларнинг муносабатлари нечоғли яқин эканидан далолат. Роналду ўз агентини отасидек кўради, шу боис Жорженинг тўйида унга бир оролни совға сифатида ҳадя этган.

Бошқа томондан, Неймар ва унинг агенти ўртасида ҳам ота-бола алоқалари мавжуд: бразилиялик юлдуз «Сантос»нинг болалар жамоасига ўтганидан кейин унинг ишларини юритишни отаси ўз зиммасига олган. Маълумотларга кўра, Неймарнинг «Барселона»га трансферидан сўнг у 40 миллион евро даромадга эга бўлган. Неймар да Сильва молиявий масалаларда шу қадар ўжарки, ҳатто бу борада катта муаммоларни келтириб чиқаради.

СИМУЛЯЦИЯЛАР

Роналду ва Неймар иштирокидаги «қулаш саҳналари»ни интернет орқали миллионлаб мухлислар зўр қизиқиш билан томоша қилишади. Қаҳрамонларимиз роль ўйнашга шу қадар берилиб кетишадики, бу борада уларнинг қайси бири илғорроқ эканини аниқлаш ҳам қийинчилик туғдиради. Мазкур масалада Неймар кўпроқ ўсишга эришган, десак муболаға бўлмас. Рақиблар унга нисбатан тез-тез қўполлик ишлатишларига қарамай, бразилиялик ҳужумчи нафақат енгил йиқилиши, балки мувозанатини йўқотмаслиги орқали ҳам эътиборни тортади.

Айтиш жоизки, Криштиану «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»­га ўтганида унинг тарбияси билан шахсан сэр Алекс Фергюсоннинг ўзи шуғулланган. «Дастлаб Роналдуда айёрона ҳаракатларга мойиллик сезиларди. Аммо бир ярим йилдан сўнг у ўзгарди», - «МЮ» мураббийи шуни таъкидлаш баробарида португалиялик футболчидаги ўзгаришларни матбуотдагилар сезмаётганидан афсусда эканини билдирди.

Неймарни эса кўпинча жамоадаги шериклари ҳам «сийлашарди». Тўғри, бу ерда гап симуляция эмас, балки олифтагарчилик ҳақида кетмоқда. Хусусан, бразилиялик футболчининг финтларини Хави танқид остига олганди: «Барселона»нинг собиқ сардори рақибларга ҳурмат юзасидан майдонда бундай хатти-ҳаракатлардан тийилиш лозимлигини билдирган.

ҲАЙКАЛ

2014 йилнинг охирларида Криштианунинг қадрдон шаҳри Фуншаледа унинг шарафига бронзадан ҳайкал ясалди. Танқидчилар ушбу скульптуранинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатишган бўлса, умумий ҳисобда у ҳақда турлича фикрлар янгради.

Буни қарангки, Сантосдаги стадионда Неймарга ҳам атаб ҳайкал ясалган. Эътиборлиси, бу санъат намунаси Роналдуникидан аввалроқ бунёд этилган. 2012 йили тезкор ҳужумчининг Испанияга йўл олиши аниқ бўлиб, фақат трансфер суммаси миқдорига аниқлик киритилиши кутилаётган бир паллада «Сантос» ўз юлдузи шарафига ҳайкал ўрнатган. Унинг металлдан ясалганлигини инобатга олсак, Неймарни фақат эски соч турмаги - ирокез орқали таниш мумкин. Дарвоқе, тез орада «Барселона»нинг 11-рақамли футболчининг ҳайкали мадам Тюссо музейида пайдо бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, португалиялик юлдузнинг мумдан ясалган ҳайкали анчадан буён ушбу музейни безатиб туради.

МАЙДОНДАГИ РАҚСЛАР

Криштиану голни нишонлаш услубини мунтазам равишда ўзгартириб туради. Хусусан, бир ярим йил аввал у рақиб дарвозасини ишғол қилгач, самбага ўхшаш рақсни ижро этарди. Роналдуга кўпинча Марсело шериклик қиларди.

Неймар ҳам бу борада фаол. Бразилиялик юлдуз жой танламайди: ток-шоулар, кийиниш хонаси, промо-видео ва албатта, майдонда рақсга тушишни боплайди. Терма жамоадаги голларини баъзан самба билан нишонласа, унга ярим жамоа қўшилади.

ЁЛҒИЗ ОТАЛАР

Кичик Роналдунинг онаси ким? Бу савол ҳамон жавобини топганича йўқ.

Криштианунинг айтишича, ўғлининг волидаси билан болакай тарбиясига масъуллик «Реал» футболчисининг зиммасига юклатилиши борасида келишиб олишган - шундан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Португалиялик юлдуз ёлғиз меросхўрига нафақат яхши ота, балки она бўлишни ҳам уддалаш ниятида.

Неймарга ҳам шундай ҳолат бегона эмас. Тўғри, у фарзандининг онаси ким эканлигини яширолмади (аммо шунга астойдил урингани рост). Унинг исми - Каролина. Ягона фарзанд Дави Лукка туғилганидан сўнг кўп ўтмай ушбу жуфтлик ажрашишди. Неймар ўғлини тарбиялашда онасининг кўмагига таянади.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Флорентино Перес ушбу футболчиларнинг бир клубда тўп суришларини таъминлаш мақсадида тинмай изланмоқда. Ҳар ҳолда, Неймарнинг отаси шундай деган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar