Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.02.2016

Дилшод Ирсалиев: «Саудияни ҳамжиҳатлик эвазига мағлуб этдик»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 299
Дилшод Ирсалиев: «Саудияни ҳамжиҳатлик эвазига мағлуб этдик»

Кеча футзал бўйича Осиё чемпионати-2016 баҳсларининг 1-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда термамиз сафида энг фаоллардан бири бўлган тажрибали футзалчи Дилшод Ирсалиевнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Кечаги баҳс биз учун осон ўтмади. Ўзи ҳар қандай мусобақани ҳам муваффақиятли бошлаб олиш осон бўлмайди. Қолаверса, рақибнинг ҳам мусобақага жиддий ҳозирлик кўргани билинди. Лекин биз ҳамжиҳат ўйнадик ва натижада ажойиб ғалабага эришдик.

Энди олдимизда Қирғизистон ва Ливан термаларига қарши ўтадиган учрашувлар кутиб турибди. Эртага Қирғизистон термаси билан баҳс юритамиз. Насиб этса, бу галги ўйинда ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз. Агар илк ўйиндаги каби кўплаб ишқибозлар бизни қўллаб-қувватласа, ишонаманки, ғалабларимиз ҳали давомли бўлади", - дейди маҳоратли ўйинчи.

Таъкидлаш жоиз, эртага терма жамоамиз 2-тур ўйинини Қирғизистонга қарши ўтказади. Учрашув "Ўзбекистон" спорт мажмуасида соат 19:00да бўлиб ўтади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar