Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.02.2016

ОФК вакиллари “Бунёдкор” тарбияланувчиларига тўплар топширди. ФОТО+ВИДЕО

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 234
ОФК вакиллари “Бунёдкор” тарбияланувчиларига тўплар топширди. ФОТО+ВИДЕО

Охирги пайтларда “Бунёдкор” футбол мактаби ва унинг тарбияланувчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирилмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг асосини бунёдкорчилар ташкил этишмоқда. Асосий таркибимизнинг аксарият қисмини футбол мактабимизда тарбия топган футболчилар ташкил этишмоқда. Натижада улар нафақат юртимиздаги мутахассислар, балки қитъамиз футболи мутасаддиларининг эътирофига сабабчи бўлишмоқда. Мисол тариқасида, 2015 йил якунларига кўра, қитъамизнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясининг якуний рўйхатини айнан “Бунёдкор” вакиллари банд этишганини эслаш кифоя. Якунда соврин Достонбек Ҳамдамовга насиб этганди.

11 февраль, пайшанба куни “Бунёдкор” стадионида ОФК вакиллари томонидан ўзбекистонлик ёш футболчиларга тўп топшириш маросими бўлиб ўтди. ОФК Ижтимоий масъулият қўмитаси раиси ўринбосари, ЎФФ Биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ОФК Ижтимоий масъулит бўлими бошлиғи доктор Анна Турай жаҳонда болалар-ўсмирлар футболини истиқболли ривожлантириш ва юртимизда давлатимиз раҳбарлари томонидан қаратилаётган эътиборни алоҳида таъкидлашди.

ОФК вакиллари Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Спартак” футбол мактаби тарбияланувчиларига махсус тўпларни топширишди. Ёш болакайлар қабул қилиб олинган тўпларни “Бунёдкор” стадиони асосий майдонида синаб кўришди.

Эътиборингизга ФОТОЖАМЛАНМА ва видеолавҳани тақдим этамиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar